Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 33 / Устуворликлар

«МУДИС»: Ўзбекистон банк тизими ривожланишининг барқарорлиги сақланмоқда

2013 йил 8 август куни «Мудис» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболи» янги ҳисоботини эълон қилиб, Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболини кетма-кет тўртинчи йил «барқарор» деб тасдиқлади.

 

«Мудис» агентлигининг фикрича, 2010 йилдан буён банк тизими ривожланишининг истиқболи «барқарор» даражада сақланишида банклар фаолияти учун қулай шарт-шароит яратаётган мамлакат иқтисодиётининг жадал суръатлар билан ўсиб бориши асосий омил бўлмоқда.

«Мудис» агентлигининг ҳисоботида банклар даромадлилигининг ижобий кўрсаткичлари ва активлари сифатининг яхшиланиши, шунингдек, ликвидлик даражасининг барқарорлиги, мижозлар депозитларининг ўсиб бориши, ҳукумат томонидан йирик банк­ларга йўналтирилаётган сезиларли молиявий ресурслар асосий ижобий омиллар бўлди, дейилади.

Банк тизимининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган мақсадли чора-тадбирлар тижорат банклари умумий капитали ҳажмини охирги уч йилда 2 баробардан зиёд ошириш имконини берди ва 2012 йилда банк тизимининг умумий капитали ўсиши 24,2 фоизни ташкил этди.

Банклар капиталининг етарлилик даражаси 24,3 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич халқаро стандартлардан (8 фоиз) қарийб 3 баробар юқоридир.

Банкларнинг барқарор мавқеи банк тизимига бўлган ишончнинг ўсиши, аҳоли ва корхоналарнинг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилишнинг мустаҳкам асоси бўлиб қолмоқда. Сўнгги уч йилда банк депозитларига жалб этилган маблағлар 2,6 баробар, шу жумладан, аҳоли омонатлари миқдори 2,4 баробар ўсиши таъминланди. 2012 йилда хўжалик субъектлари ва аҳоли депозитлари ҳажми 31,5 фоиз ўсди. Ўтган йили банкларнинг жами активлари 30,2 фоиз, сўнгги уч йилда эса бу кўрсаткич 2,3 баробар ошди.

«Мудис» агентлиги экспертлари таъкидлашича, сўнгги 12 ой ичида Ўзбекистон банк тизими активлари сифати сезиларли даражада ошиб, иқтисодиётнинг юқори суръатда ўсишини таъминламоқда. Шу билан бирга, «Мудис» рейтинг агентлиги банкларнинг даромадлилик кўрсаткичлари, жумладан, активлар ва капиталининг рентабеллилиги сақлаб қолинишига ишонч билдирмоқда.

Шунингдек, «Мудис» рейтинг агентлиги прогноз қилишича, жорий йилда кредитлаш ҳажми 20 фоиз ўсади. Кредитлаш кўламининг жадал кенгайиши шароитида капиталнинг жорий етарлилик даражасини сақлаб қолиш учун 2013-2014 йилларда тижорат банкларининг жами капиталини йилига камида 20 фоиз ўсишини таъминлаш бўйича чоралар кўриб борилади.

«Мудис» агентлиги экспертлари фикрича, мамлакат иқтисодиётининг юқори ўсиши прогноз қилинаётган келгуси 12-18 ой мобайнида банклар учун қулай операцион муҳит яратилишини таъминлайди.

Ўзбекистон банк тизимининг барқарор ривожланиши ўтган йилнинг 28 ноябридан 7 декабригача мамлакатимизга ташриф буюрган Халқаро валюта фондининг миссияси томонидан ҳам қайд этилган эди. Хусусан, миссия «Ўзбекистон банк тизими юқори кўрсаткичларни намойиш этиб келмоқда. Халқаро стандартлардан келиб чиқиб қараганда, банклар капиталининг етарлилик коэффициенти юқори даражада сақланиб турибди» ва «...банк тизимининг барқарорлиги, давлат қарзининг камлиги ва ташқаридан қарз олишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш мамлакатни глобал инқирознинг салбий оқибатларидан ҳимоя қилди», деб таъкидлаган эди. 

ЎзА.

 

Прочитано: 2592 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика