Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 33 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Олий мажлис қонунчилик палатасида

15 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

 

Қонун лойиҲаси партиялараро раҚобатни шакллантиришга Қаратилган

Кўппартиявийлик тизимини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга доир энг муҳим вазифаларни ҳал қилиш, демократик давлат барпо этиш доирасида партиялараро рақобат муҳитини шакллантириш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этишга синчковлик билан ёндашдилар.

Лойиҳада бир қатор янги қоидаларни жорий этиш назарда тутилмоқда, биринчи навбатда, бу сиёсий партияларга тегишли ҳудудда жойлашган давлат органи раҳбарининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботи ёки ахборотини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари Кенгашининг сессияларида эшитиш ҳуқуқи берилишига тааллуқлидир. Бунда қарор депутатларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаган тақдирда қабул қилинади. Партия гуруҳларининг тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашига киритиладиган масалалар бўйича таклифларининг кўриб чиқилиши шартлилигини мустаҳкамлаб қўйиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, партия гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш шартлари ва тартиби белгиланмоқда. Ушбу амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда, эндиликда партия гуруҳлари тегишли вакиллик органи қўмиталари ёки комиссиялари раислигига, раис ўринбосарлигига ва аъзолигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Мажлисда «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилиши таклиф этилаётган ўзгартишлар жойларда ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилишда сиёсий партияларнинг роли ва ўрнини янада оширишга, уларнинг сайловолди платформаси ва дастурий мақсадларини амалга оширишдаги фаоллигини кучайтиришга, шунингдек, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ўз фаолиятини амалга оширишдаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

 

Тадбиркорлар суд орҚали янада мустаҲкам Ҳимояланадиган бЎлАди

Тадбиркорларга кўпроқ эркинлик бериш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини янада ривожлантиришга қаратилган «Тадбиркорлик субъектларини суд орқали ҳимоя қилиш янада мустаҳкамланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар корпуси томонидан қизғин муҳокама этилди.

Масалан, бу «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунга тегишли бўлиб, унда назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиш имконияти назарда тутилган, бироқ, шикоят берилиши қарорларнинг амал қилишини тўхтатиб турмайди. Хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва уларга қўшимча кафолатлар яратиш мақсадида қонун лойиҳасида текширилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан судга шикоят берилганда кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатлар ёки қарорларнинг ижросини тўхтатиб туриш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида хўжалик судлари томонидан сайёр суд мажлисларини ўтказиш имкониятини белгилаш ҳам назарда тутилмоқда. Депутатларнинг фикрича, мазкур амалиёт республикамизнинг олис туманларидаги тадбиркорлик субъектларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятини оширишга кўмаклашади, бу эса уларнинг транспортга сарфланадиган харажатларини жиддий равишда камайтиради. Қонун лойиҳасининг ушбу ва бошқа янгиликлари тадбиркорлик субъектларини суд орқали ҳимоя қилишни янада мустаҳкамлашга, шунингдек, судларда тадбиркорлик субъектлари ишларининг сифатлироқ кўриб чиқилишига кўмаклашади.

 

«Ўзбекистон–ҚозоҒистон: стратегик шериклик ва трансчегаравий дарёлар масалаларида ягона позиция

«Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги (Тошкент, 2013 йил 14 июнь) қонун лойиҳасини муҳокама қилиш билан Қонунчилик палатаси мажлиси давом эттирилди. Депутатлар мамлакатлар ўртасидаги муносабат тенглик, ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорлик асосида барпо этилаётганини таъкидладилар. Ушбу Шартномада сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион, маданий-гуманитар, экологик ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг асосий принциплари ва муҳим йўналишлари мустаҳкамланиши таъкидланди.

Шартномада сув-энергетика соҳасидаги барча масалаларни ҳал қилишни, шу жумладан трансчегаравий дарёларда янги гидротехник иншоотлар қуришни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ ва мазкур минтақадаги барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширишни назарда тутувчи Марказий Осиёда сувдан фойдаланишнинг адолатли тизимини ривожлантиришда ўзаро келишилган ягона позиция тасдиқланишига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳар томонлама муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда депутатлар ушбу қонунни қабул қилдилар, у кейинги кўриб чиқиш учун Олий Мажлис Сенатига юборилади.

Қонунчилик палатасининг
Ахборот хизмати

материали асосида тайёрланди.

 

 

Прочитано: 2964 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика