Norma.uz

Айблаш муддати ўтиб кетган

Бундан қарийб икки ярим ой аввал ўз шахсий автомобилимда йўл-транспорт ҳодисасига учрадим – бошқа автомобилга тўқнашиб кетдим. Ҳозирги вақтда мени ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортишмоқчи. Бироқ эшитишимча, маъмурий жавобгарлик содир этилган вақтдан (аниқ санадан) бошлаб 2 ой ўтган бўлса, айбдор шахсни жавобгарликка тортмасликлари мумкин экан. Шундайми?

Ф.Матёқубов.

Урганч шаҳри.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖТК)нинг 36-моддасига кўра, маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 2 ойдан кечиктирмай, давом
этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса – ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб 2 ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жи­ноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Ўзимнинг адвокатлик амалиётимдан мисол келтираман. Мен фуқаро Г. хонимнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган эдим, уни жиноий ишлар бўйича туман суди МЖТКнинг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни – яъни транспорт воситалари ҳайдовчиларининг жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши – содир этганда айбдор деб топган эди. Суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан биз жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига шикоят аризаси топширдик, у туман судининг қарорини бекор қилди, фуқаро Г. хонимга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни эса тугатди. Бунинг учун МЖТК 271-моддасининг 7-банди асос бўлди, унда кўрсатилишича, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб МЖТКнинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса, мазкур ишни бошлаш мумкин эмас, бошлангани эса тугатилиши керак.
Гап шундаки, йўл-транспорт ҳодисаси 18 июнда юз берган, иш эса судга фақат 18 августда келиб тушган. Фуқаро Г. хонимни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суднинг қарори эса 2 сентябр­да чиқарилган. Яъни ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида шахсни жавобгарликка тортиш учун муддат (2 ой) тугаб бўлган эди.

Ахтам ҲИКМАТОВ,
адвокат.

Прочитано: 1203 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика