Norma.uz

Қўшниларимизда пенсия ислоҳотлари

Биринчи навбатда у пенсия ёшини оширишни лойиҳада назарда тутилганидек 2014 йилдан эмас, балки 2018 йилдан бошлашни таклиф қилди. Бунда уни босқичма-босқич – 10 йил мобайнида ҳар йили 6 ойга ошириб бориш лозим. Босқичма-босқич ўтиш пенсия тизимини қозоғистонликларнинг манфаатларини кўпроқ даражада ҳисобга олган ҳолда модернизациялаш имконини беради. Янги қонун ҳужжатлари кучга киргунча давлат фуқароларни, айниқса пенсияга чиқиш арафасидаги ёшдаги аёлларни ижтимоий ҳимоялаш учун қўшимча чораларни кўриши керак. Бундан ташқари, Қозоғистон раҳбари қуйидаги топшириқларни берди:
туғиш ва болани парвариш қилиш таътилида бўлган даврида ишловчи аёллар учун мажбурий пенсия бадалларини қўшимча тўлашни давлат ҳисобидан таъминлаш;
қўшимча пенсия фондига тўловларнинг умумий миқдорини улар даромадининг 10%ига етказиш;
фуқароларнинг мавжуд 10%лик мажбурий пенсия ажратмаларига иш берувчилардан қўшимча 5%лик мажбурий ажратмаларни жорий этиш;
алоҳида зарарли ишлаб чиқаришларда банд бўлган фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш учун мажбурий профессионал пенсия бадаллари ставкаларини яна 5%га босқичма-босқич ошириш.
Қонун лойиҳаси, шунингдек муассиси ва акциядори Қозоғистон ҳукумати бўладиган, пенсия активларини бошқаришни республика Миллий банки амалга оширадиган ягона жамғарма пенсия фондини барпо этишни назарда тутади.
Қозоғистон ҳукумати шу йилнинг кузидаёқ пенсия ислоҳотининг янги концепциясини тақдим этишни режалаштиряпти.


Қозоғистонда аралаш пенсия тизими амал қилади, у солидар ва жамғарма қисмларидан иборат. 1998 йил 1 январгача 6 ойдан кўпроқ иш стажига эга бўлганлар пенсияни иккала тизим бўйича, қолганлар – фақат жамғарма тизими бўйича оладилар. Солидар пенсиянинг манбаи Давлат пенсияларни тўлаш маркази (ушбу қисм умр бўйи тўланади), жамғарма пенсиясининг манбаи – жамғарма пенсия фондлари (жамғарма тугагунча тўланади) ёки суғурта компанияси орқали пенсия аннуитети (жамғарма пенсия фондидан суғурта компаниясига ўтказилган барча жамғармалар ҳисобига умр бўйи тўланади). Аёллар пенсияга 58 ёшдан, эркаклар эса 63 ёшдан чиқадилар.

Интернет тармоғи материалларидан.

Прочитано: 1465 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика