Norma.uz

Жавобгар тугатилиш учун ёпилган. Кредиторлар безовта қилмасинлар

ИШНИНГ МОҲИЯТИ

2011 йил июлида «В» МЧЖ (бундан кейин – Жавобгар) билан «Г» ХК (бундан кейин – Даъвогар) ўртасида автотранспортнинг олди-сотди шартномаси тузилди. Унга кўра автомобилга у харидорга берилган кундан бошлаб 24 ойга ёки 50 000 км юришга (қайси ҳолат аввалроқ юзага келишига қараб) кафолат берилган.
Кафолат даври мобайнида бутловчи буюм (орқа кўприк редуктори) нуқсонли эканлиги аниқланди. Расмий дистрибьютор «Н» хатида кўрсатилишича, мазкур нуқсон билан автомобилдан фойдаланиш хатарли бўлиб, йўлда аварияли вазиятни юзага келтириши мумкин.
Шартнома шартларига кўра кафолат билан қопланадиган бутловчи буюмга кафолат муддати автомобилнинг кафолат муддатига тенг деб ҳисобланади, агар у ишлаб чиқарувчи заводнинг айбига кўра яроқсиз ҳолга келганда ҳам, бунда Жавобгар автомобилга қараш, ундан фойдаланиш ёки сақлаш қоидаларига мажбуран риоя этиш шарти билан уни бепул таъмирлаш ёки алмаштириш мажбуриятини олади.
Низони судгача ҳал этиш мақсадида Даъвогар автомобилнинг бутловчи буюми нуқсонини бартараф этиш тўғрисида эътироз юборди. Бироқ хат Жавобгарга етиб бормади, чунки у юридик манзилида бўлмаган ва, кейинчалик аниқланишича, ихтиёрий тугатиш таомилини амалга оширган.
Жавобгар ва тугатувчи (тугатиш комиссияси) жойлашган жой тўғрисида ахборот излаб Даъвогар Адлия вазирлигига мурожаат қилди ва уни қидириш сабабларини баён қилди. Шундан сўнг Жавобгар эътирозга жавоб бериб, Даъвогарнинг талабларини ноқонуний, асосланмаган ва кафолат мажбуриятлари йўқолиши боис қониқтирилмайдиган деб ҳисоблашини маълум қилди.
Ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Даъвогар Тошкент хўжалик судига даъво аризаси берди.

 

ЖАВОБГАРНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

Сервис дафтарчасига кўра харид қилинган енгил автомобилнинг ўзига хос таркибий қисмлари, агрегатлари ва деталларига кафолат муддати, қайси бири олдин бошланишига боғлиқ ҳолда, у биринчи харидорга берилган пайтдан бошлаб 12 ой ёки 25 000 км босиб ўтиш деб белгиланган.
Харид қилинган автомобиль 25 000 км дан ортиқ юрганлигини ҳисобга олганда, Даъвогарнинг автомашинанинг орқа кўприги редукторини бепул таъмирлаш ёки алмаштириш талаби ноқонуний ва асоссиз, чунки Жавобгарнинг носозликни бартараф этиш бўйича кафолат мажбуриятлари ўз кучини йўқотган.

 

ДАЪВОГАРНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

Жавобгарнинг ишлаб чиқарувчининг (сотувчининг эмас) кафолат мажбу-риятлари белгиланган сервис дафтарчасини тилга олиши ноўрин, чунки унинг қоидалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келмайди. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг (26.04.1996 йилдаги 221-I-сон) 11-моддасига кўра бутловчи буюмларнинг кафолат муддати, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, асосий буюмнинг кафолат муддатидан кам бўлмаслиги лозим.
Бунинг устига, сервис дафтарчасида қайд этилишича, амалдаги қонун ҳужжатларида бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи асосий буюмга кафолат муддатидан қатъи назар, кам давом этадиган кафолат муддати тугаганидан кейин кўрсатилган таркибий қисмларнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли эмас. Мазкур ҳолда сервис дафтарчаси
I бўлими 1.2, 1.3-бандларининг қоидалари қўлланмайди, чунки амалдаги қонун ҳужжатларида («Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси) бошқача қоида назарда тутилган.
Бундан ташқари, Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда сотувчининг кафолат мажбуриятлари шартномадан (сервис дафтарчаси қоидаларидан эмас) юзага келади, унда кафолат билан қопланадиган бутловчи буюмга кафолат муддати автомобилнинг кафолат муддатига тенг деб ҳисобланади.
Юқорида баён этилганлар асосида ҳамда автомобилга ва, тегишинча, унинг бутловчи буюмларига кафолат муддати тугамаганлиги, босиб ўтилган масофа
40 000 км дан кўп эмаслиги ҳамда сервис дафтарчасида ва (ёки) автомобилдан фойдаланиш қўлланмасида баён этилган автомобилга қараш, ундан фойдаланиш ва сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя этилганлигини ҳисобга олиб, Жавобгар яроқсиз ҳолга келган орқа кўприк редукторини бепул таъмирлаши ёки алмаштириши шарт.

 

СУДНИНГ ҚАРОРИ

Суд муҳокамаси давомида Жавобгарнинг вакиллари даъво аризасини кўриш кунида Адлия вазирлигининг корхонани давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этиб, у ихтиёрий тугатилиши муносабати билан мазкур иш юритишни тугатишни сўрадилар.
Биринчи инстанция суди иш материалларини ўрганиб, Хўжалик процессуал кодексининг 86-моддасига асосан Жавобгар ихтиёрий тугатилиши муносабати билан ишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарди.

 

ЮРИСТ ШАРҐИ

Биринчи инстанция суди чиқарилган ажрим Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига тўла мувофиқ келади. Бироқ юқорида баён этилган вазиятда корхоналарни ихтиёрий тугатиш амалиётида мавжуд бўлган муаммоли масалалардан бирини кўриш мумкин. У шундан иборатки, контрагент (контрагентлар) ва (ёки) истеъмолчи (истеъмолчилар) олдида мажбурият (мажбу­риятлар)га эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ўзини ихтиёрий тугатишни бошлайди (баъзан уларни тўлиқ ижро этишдан қочиш ниятида). Бунда тугатилаётган корхона кредиторларнинг талабларини тўлиқ ёки қисман тан олиши ҳолларидан ташқари, рўйхатдан ўтказувчи орган тугатилаётган корхонани тугатилиш олдидан ўзининг низолашилаётган шартномавий ва бошқа мажбуриятларини бажаришга мажбур эта олмайди, шунингдек унда ихтиёрий тугатиш жараёнини тўхтатиб туриш учун қонуний асослар мавжуд эмас (масалан, шартномавий ва бошқа мажбуриятлар бажарилмаслиги билан боғлиқ суд низолари юзага келганда).
Бундай муаммоларнинг олдини олиш учун баъзи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқдир.
Хусусан:
l Президентнинг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» қарорини (27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон) янги меъёр билан тўлдириш зарур, унга кўра агар судда тугатилаётган корхона билан учинчи шахслар ўртасида мулкий тусдаги низо мавжудлиги тасдиқланса, рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш жараёнини тўхтатиб туриши шартлиги белгиланиши лозим. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажрими (ёки ҳатто унинг суд томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўйилган даъво аризаси) ана шундай тасдиқ бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шунингдек кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондириш мумкин бўлмаганда корхонани ночор (банкрот) деб топиш тўғрисида ариза билан хўжалик судига мурожаат қилмаганлик учун тугатувчининг (тугатиш комиссияси раисининг) жавобгарлигини белгилаш лозим. Бу ҳолда тугатувчи (тугатиш комиссиясининг раиси) тугатилаётган корхонанинг кредиторлари олдида субсидиар жавобгар бўлиши керак;
l «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунда (5.05.1994 йилдаги 1054-XII-сон, 24.04.2003 йилдаги 474-II-сон Қонун таҳририда) молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширадиган, кредиторларнинг талабларини қондириш учун маблағлари етарли бўлмаган, ихтиёрий равишда тугатилаётган корхоналарга нисбатан ҳам соддалаштирилган таомилларни қўллаш имкониятини назарда тутиш лозим.


Тимур ТУРСУНОВ,
Алишер УБАЙДУЛЛАЕВ,
«VICTORY YURCONSALT» МЧЖ юрисконсультлари.

Прочитано: 831 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика