Norma.uz

Онам учун қуруқ мева

Қишда Тошкент Бош почтамтидан Екатеринбургдаги (Россия) кекса онам (80 ёшда) учун қуруқ мевалар (баргак, майиз, анжир, қовун қоқи, нок ва олмалар) жўнатишга уриниб кўрдим. Мендан жўнатмани қабул қилишмади, агар Ўзбекистон Республикаси карантин инспекцияси «Ўзбошдавкарантин» бошлиғининг рухсати бўлмаса, Ўзбекистон божхона органлари бу хил жўнатмаларни юборишни тақиқлашларини маълум қилишди.
Ушбу инспекциянинг телефон рақамларини айтиб берсангиз. Ўзбекистон қуруқ меваларини юбориш учун унга қандай шаклда мурожаат қилиш керак? Умуман Тошкентдан Екатеринбургга қуруқ меваларни жўнатиш мумкинми? Синглимнинг айтишича, Россия почтаси томонидан тақиқ йўқ экан. Батафсилроқ тушунтириш беришингизни сўрайман, зеро куз яқинлашиб қолди, мен онам ва бошқа қариндошларим учун қуруқ мевалар ва наъматак концентратини яна жўнатишга уриниб кўрмоқчиман. Фикримча, кўпчилик бундай муаммога тўқнаш келяпти.


Я.Вирт.


– Ҳақиқатан ҳам, Божхона кодексининг 80-моддасига мувофиқ, фитосанитария назоратидан ўтадиган ва Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви, мазкур ҳолда қуруқ мевалар хусусида сўз боряпти, фақат бундай назорат амалга оширилганидан кейингина бажарилади.
«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек республика туманлари ва шаҳарларининг ўсимликлар карантини давлат инс­пекциялари ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари ҳисобланади. Шу сабабли Ўзбекистондан ўсимлик маҳсулотини олиб чиқишда зарур бўлган фитосанитария сертификатини жисмоний шахснинг яшаш жойидаги ўсимликлар карантини ҳудудий давлат инс­пекциясида расмийлаштириш мумкин. Тошкентликлар қуйидаги манзилда жойлашган пойтахт инспекциясига мурожаат қилишлари мумкин: А.Қаҳҳор кўчаси, 39 (тел.: 255-24-10, 254-98-79).
Фитосанитария сертификатини олиш учун бланкасини инспекция тақдим этадиган тегишли намунадаги аризани тўлдириш зарур.
Шунингдек тошкентликлар ўсимлик маҳсулотлари солинган жўнатмага ҳужжатни «Халқаро почтамт» ОАЖ биносида расмийлаштиришлари мумкин, у Шимолий темир йўл вокзалига марказий кириш йўлининг ўнг томонида жойлашган. Бу ерда ҳар пайшанба куни соат 8.00 дан 11.30 гача шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг давлат инспекторлари бўлишади. Улардан ҳам идоралари назоратидаги юкларни олиб ўтиш тўғрисидаги барча зарур ахборотни олиш мумкин.
Карантин материалини кўрикдан ўтказишга тасдиқланган баҳолар рўйхатига мувофиқ, маҳсулотнинг сони ва турига боғлиқ ҳолда ҳақ тўланади, унга сертификатнинг қиймати ҳам қўшилади. Чунончи, бир тоннагача бўлган юкдан фитосанитария сертификати қийматининг 10%и миқдорида сумма ундирилади. Унинг қиймати эса 6 530 сўмни ташкил қилади.


«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 773 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика