Янги ишхонамда ходимларга бирйўла 24 иш кунидан иборат таътил берилар экан. Бироқ мен қишда чанғида учиб, ҳордиқ чиқаришни яхши кўраман. Ёзда эса одатда вақтни дала ҳовлида ўтказаман. Шу сабабли мен учун таътилни икки қисмга – қишки ва ёзги қисмларга бўлиш қулай. Аввалги иш жойимда бундай имкониятим бор эди. Буни қонун йўли билан қилиш мумкинми?
И.Гайназаров, ходимлар бўйича менежер.
– «Норма маслаҳатчи» газетасининг 14.05.2013 йилдаги 19 (408)-сонида таътилни қисмларга бўлиб бериш тартиби тўғрисида «Таътил қисмларга бўлинса» тушунтириши чоп этилган эди.
Меҳнат кодексининг 146-моддаси сизга таътилни қисмларга бўлиш имкониятини беради. Ундан фойдаланиш учун бевосита иш берувчига мурожаат қилиб, у билан таътилдан фойдаланиш даврларини келишиш ва унга ёзма ариза беришингизни тавсия қиламиз. Бунда таътилингизнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.