Norma.uz

Хориждан эҳтиёт қисмлар олиб келинса

Германиядан дўстим меҳмон бўлиб келмоқчи. Мен ундан 1988 йилда ишлаб чиқарилган «Мерседес-126» машинам учун баъзи эҳтиёт қисмларни олиб келишини илтимос қилдим. У сотувчидан бирор-бир ҳужжатларни олиши керакми? Уларни олиб кириш учун қўшимча ҳақ тўлашга тўғри келадими?
М.Сарваров.


– Хатингизга қараганда, дўстингиз ана шу эҳтиёт қисмларни чегарадош бўлмаган давлатдан тижорат мақсадида эмас, балки сизнинг шахсий мақсадларингиз учун олиб келади. Агар уларнинг қиймати 1 000 АҚШ долларидан ошмаса, уларга божхона тўловлари солинмайди. Бу Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бож олинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларида (АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган) назарда тутилган. Бундай ҳолда бирор-бир ҳужжатлар тақдим этишга зарурат йўқ. Бироқ шуни ҳисобга олиш лозимки, ушбу лимитга бошқа товарлар ҳам киритилади. Яъни ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарларнинг (совғалар, ҳадялар ва ҳоказо) умумий қиймати 1 000 АҚШ долларига эквивалент суммадан ошмаслиги керак. Агар олиб кириладиган эҳтиёт қисмлар ва бошқа совғалар қийматининг суммаси ундан ошиб кетса, дўстингизга ошган суммадан назарда тутилган божхона тўловларини тўлашга тўғри келади. Шу сабабли, агар улар имтиёз қийматидан ошиши бобида шубҳа туғилса, чек­лар, квитанциялар ва улар нархини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар низони бартараф этишга ёрдам беради.
Божхона тўловларининг миқдори ЎзР Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига (ТИФ ТН) мувофиқ товарлар турига боғлиқдир. Сиз ТИФ ТНнинг аниқ кодини кўрсатмаганлигингиз сабабли уни аниқлаш мумкин эмас.
Шуни ҳам билиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахс­лар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга (ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) мувофиқ божхоначилар уларнинг мақсадини бир қатор мезонлар асосида белгилайдилар. Фикримизча, сизнинг товарларингиз учун бу нарса уларнинг сони ва бир турдалиги бўлади. Яъни эҳтиёт қисмлар божхона инспектори уларнинг сизнинг мақсадларингиз учун мўлжалланганлигига шубҳаланмайдиган миқдорда бўлиши керак.

Агар у олиб киришдан тижорат мақсади кўзланган деб қарор қилса, Экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 428-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўра, божхона декларациясини тўлдириш билан бир қаторда инвойс, божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатлари талаб қилинади. Ва, албатта, божхона тўловларини тўлиқ тўлашга тўғри келади.

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 700 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика