Norma.uz

БИР ЖОЙДАГИ ИККИ ИШДАН ТАЪТИЛГА ЧИҚИШ

Ички ўриндошликда таътил қандай ҳисобланади ва тўланади?

С.Қудратов.

– Ўриндошлик бўйича ишлаш, ўриндошларга ҳақ тўлаш ва таътил беришни ташкил этиш тартиби Меҳнат кодекси ва Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом1 билан тартибга солинади.

Ўриндошларга, шу жумладан ички ўриндошларга, иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътили ва қўшимча (агар у корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутилган бўлса) таътил берилиши керак. Йиллик асосий, шунингдек қўшимча таътиллар ўриндошларга асосий иш жойи бўйича йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Агар асосий иш жойидаги ҳақ тўланадиган таътил давомийлиги ўриндошлик бўйича ишдаги ҳақ тўланадиган таътилдан кўпроқ бўлса, ўриндошнинг илтимосига асосан фарқни ташкил этадиган кунларга иш берувчи ҳақ тўланмайдиган таътил бериши шарт.

Таътил пулларининг суммаси ходимнинг ўртача иш ҳақи, таътилнинг қанча давом этиши ва амалда ишланган вақт давридан (агар таътил ўриндошлик бўйича ишнинг биринчи йилида берилса ва 6 ойдан кам вақт ишланган бўлса) келиб чиқиб белгиланади. Ички ўриндошнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда асосий иш жойи бўйича иш учун ва ўриндошлик бўйича иш учун иш ҳақи алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

Ўриндошлик бўйича таътил пулини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи, асосий иш жойида бўлганидек, Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига2 мувофиқ улардан суғурта бадаллари ушланган бўлиши шарти билан, биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги ўриндошлик бўйича иш ҳақидан ортиқча тўланган суммадан келиб чиққан ҳолда уни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказо) оширган ҳолда белгиланади.

1ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган.

2

ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова.

Прочитано: 822 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика