2013 йил 1 майдан бошлаб Президентнинг 2013 йил 30 апрелдаги маҳаллий истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларнинг ассортиментини кенгайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларга доир қарори билан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган товарларга импорт божхона божлари ва акциз солиғи ставкалари белгиланди.
Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат билан Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон қарори 3-бандида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши айрим корхоналар учун 2016 йил 1 январгача узайтирилди. Улар қуйидагиларни тўлашдан озод этилган:
четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);