Norma.uz

Мамлакат тиф тн кодига қараб аниқланмайди

Биз ХХРдан мебелга эҳтиёт қисмлар олдик. Келиб чиқиш мамлакатини тасдиқлаш учун тегишли сертификат мавжуд. Бироқ унда товарнинг бир позициясида ТИФ ТНнинг бошқа коди кўрсатилган. Бу унга нисбатан келиб чиқиш сертификатини қўлламаслик учун асос ҳисобланадими?

Т.Назаров,

хусусий тадбиркор.

 

– Ҳақиқатан ҳам, товарнинг муайян мамлакатдан келиб чиқиши унинг келиб чиқиш сертификати билан тасдиқланади. Товар Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилганда сертификат албатта қуйидагиларга тақдим этилади:

Ўзбекистон бож тарифи бўйича преференциялар тақдим этадиган мамлакатдан келиб чиққан товарларга;

олиб кирилиши миқдорий чеклашлар (квоталар) ёки ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа чоралари билан тартибга солинадиган товарларга;

божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларда товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлар йўқ бўлган ёки божхона органида товарларнинг келиб чиқиши тўғрисида нотўғри маълумотлар декларацияланаётганлиги тўғрисида асослар бўлган ҳолларда;

агар бу Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида назарда тутилган бўлса.

Хитой Энг яхши қулайлик режими тақдим этиладиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхатига1 киритилган. Шу сабабли олиб кирилаётган товарнинг ушбу мамлакатдан келиб чиққанлиги тўғрисида сертификат («А» шакли) бор бўлганда преференция берилади, унга кўра божхона божи Президентнинг 5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон ва 28.06.2011 йилдаги ПҚ-1560-сон қарорлари билан белгиланган ставкаларнинг бир каррали миқдорида ундирилади.

«Бож тарифи тўғрисида»ги Қонун (29.08.1997 йилдаги 470-I-сон, бундан кейин – Қонун) ва Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга2 (бундан кейин – Низом) кўра товарнинг келиб чиқиши тўғрисида сертификат божхона декларацияси ва божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Улар тақдим этилмаса, товар мазкур мамлакатдан келиб чиққан деб ҳисобланмайди. Чунончи, Қонуннинг 29-моддасида айтилишича, товарнинг келиб чиқишига доир сертификат мазкур товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигидан аниқ далолат бериши ва унда:

жўнатилаётган товарнинг тегишли келиб чиқиш мезонларига мослиги ҳақида товар жўнатувчи томонидан берилган ёзма ариза;

сертификатда келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги тўғрисида товар олиб чиқиб кетилаётган мамлакатнинг сертификат берган ваколатли органининг ёзма гувоҳномаси бўлиши лозим.

Ушбу шартлар Низомнинг 15-бандида қайд этилган, унда, хусусан, белгиланишича, жўнатувчининг аризаси товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганликнинг тегишли мезонига мослиги ҳақида экспортчининг ёзма декларацияси (СТ-1 шаклдаги ва Бош Преференциялар Тизимининг «А» шаклидаги сертификатлар учун) шаклида расмийлаштирилади.

Низомнинг 40-бандига кўра товарга берилган сертификат шу товар тўғрисида қуйидаги зарурий маълумотларни ўз ичига олиши керак:

а) экспортчининг номи ва манзили;

б) импортчининг номи ва манзили;

в) транспортда ташиш воситалари ва ҳаракатланиш йўналиши (қанчалик аниқлигига қараб);

г) ўринлар сони ва ўраб-жойлаш тури, товарни идентификациялаш учун зарур бўлган барча маълумотларни ўз ичига олувчи товарнинг баёни;

д) брутто ва соф оғирлиги (ушбу кўрсаткичлар бошқалар билан, масалан, товар бирликлари сони ёки ҳажми кабилар билан алмаштирилиши мумкин, башарти товарни транспортда ташишда унинг вазни сезиларли даражада ўзгарса ёки бу бирликлар товарнинг ушбу турига стандарт қўлланилса);

е) ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси.

Кўрамизки, товарнинг келиб чиқиш сертификатида акс эттирилиши керак бўлган маълумотларга доир талабларда ТИФ ТН кодлари кўрсатилган. Тегишинча, товарнинг бир позицияси бўйича ТИФ ТН бошқа кодининг кўрсатилиши унга нисбатан келиб чиқиш сертификатини қўлламаслик учун асос бўла олмайди.

Сертификатнинг ёки ундаги мавжуд маълумотларнинг, шу жумладан товар ишлаб чиқарилган мамлакат тўғрисидаги маълумотларнинг нуқсонсизлиги хусусида шубҳа туғилган ҳолларда Ўзбекистон божхона органи сертификат берган органларга ёки товар ишлаб чиқарилган мамлакат сифатида кўрсатилган мамлакатнинг ваколатли органларига қўшимча ёки аниқлаштирувчи маълумотларни хабар қилишни илтимос қилиб мурожаат этиши мумкин.

 

1ТИАВ, МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ТИАИСВ, МВ ва ДБҚнинг АВ томонидан 13.08.2010 йилда 2131-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1135 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика