Norma.uz

2013 йилда солиқ ҳисоботи шаклларидаги ўзгаришлар*

2012 йилда қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларига асосан 2013 йилда солиқ ҳисоботининг янги шакллари ишлаб чиқилди. Солиқ ҳисоботининг янги шакллари 2013 йил 22 мартда Адлия вазирлигида 2439-сон билан рўйхатга олинди.

Таъкидлаш жоизки, молиявий ва солиқ ҳисоботлари шакллари (бланкалар) Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz. расмий сайтига жойлаштирилган бўлиб, уларни сотиб олиш учун маблағ сарф қилмасдан қоғозга чоп этиб олиш ва тўлдириш мумкин.

Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz. сайтида интерактив хизматлардан, хусусан электрон кўринишдаги ҳисобот шакллари жойлаштирилган «Молиявий ва солиқ ҳисоботларини электрон қабул қилиш» порталидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Давлат интерактив хизматлари, шу жумладан электрон молиявий ва солиқ ҳисоботларидан фойдаланишни ҳоҳловчи ҳар бир солиқ тўловчи – юридик шахс Давлат солиқ қўмитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш марказида электрон рақамли имзо калитларини рўйхатдан ўтказишлари лозим. Жойларда солиқ тўловчилар ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиши учун шароит яратиш мақсадида, ДСҚ Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ЭРИ рўйхатдан ўтказиш марказининг электрон рақамли имзо дастурий-аппарат ва телекоммуникацион воситалари орқали солиқ хизматининг барча туман бўлинмаларида электрон рақамли имзо ёпиқ ва очиқ калитларини яратиш имконияти кўзда тутилган. Солиқ тўловчи ЭРИ калитини рўйхатдан ўтказиш учун туман солиқ инспекциясига ариза билан мурожаат қилиши кифоя.

 

I. Умумбелгиланган солиҚ солиш тизимини ҚЎллайдиган

юридик шахслар учун

1) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича:

Агар 2012 йилда солиқ тўловчилар – 1-иловага биноан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича ва 9-иловага биноан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича иккита шакл тўлдирган бўлса, 2013 йилдан бошлаб улар ушбу иккала солиқлар бўйича фақат битта, 1-иловага мувофиқ шаклни тўлдирадилар.

Кўрсатилган солиқлар бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш учун маълумотномалар битта маълумотнома шаклига бирлаштирилган.

Шунингдек, ушбу солиқларнинг ҳисоб-китоби шакллари ҳам битта шаклга бирлаштирилган.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобининг бирлаштирилган шаклига киритилган ўзгартиришлар:

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда шакл янги сатрлар билан тўлдирилган:

Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорини шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси
(Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси 060-сатри) кўрсатиладиган 040 сатр билан тўлдирилган ва бу сатр кўрсаткичи солиқ солинадиган фойдага қўшилади;

қуйидагилар кўрсатиладиган 200 ва 210 сатрлар билан – Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси (Ҳисоб-китобнинг 14-иловаси 090-сатри);

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича қўшимча суммаси (Ҳисоб-китобнинг 15-иловаси (060-сатри + 120-сатри));

ва мос равишда янги 14, 15-иловалар билан тўлдирилди.

Ушбу сатрлар бўйича кўрсаткичлар ҳисобланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини кўпайтиради ёки камайтиради.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи билан битта шаклга бирлаштирилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича илгари чегириладиган солиқ тўловчи балансида бўлган ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туришнинг ҳақиқий харажатларини ҳисобга олмаган ҳолда ҳисоблаб чиқариш кўзда тутилган.

Ҳисоб-китоб шакли янги «Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси» номли 1-илова билан тўлдирилди.

Олдинги 1-5-иловалар мос равишда 2-6-иловалар ҳисобланди (1-илова Чегирилмайдиган харажатлар (солиқ солинадиган базага киритиладиган харажатлар), 2-илова Ҳисобот даврида солиқ солинадиган базадан чегирилмайдиган, бироқ кейинги ҳисобот даврларининг солиқ солинадиган базасидан чиқариб ташланадиган харажатлар (9440-ҳисобварақда ҳисобга олинган харажатлар), 3-илова Ҳисобот даврида солиқ солинадиган базадан чегириб ташланадиган илгари қилинган харажатлар (012-балансдан ташқари ҳисобварақ маълумотлари бўйича), 4-илова Солиқ солишдан озод қилинадиган фойда, 5-илова Солиқ солинадиган фойдани камайтириш).

7-илова илгариги 7-илова (7-илова. Ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган, инвестицияга (модернизациялаш, ўз ишлаб чиқаришини техник ва технологик қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматини қоплашга) йўналтириладиган маблағлар суммаси Ҳисоб-китоби) каби сақланиб қолган.

Ҳисоб-китоб 8-илова «Жисмоний шахсларнинг омонатлари (муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлар ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари) ҳажмларининг кўпайган суммасига банкларнинг солиқ солинадиган фойдасини камайтириш ҳисоб-китоби» билан тўлдирилган.

Олдинги 6-илова (6-илова. Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни реализация қилишдан олинган фойда ҳисоб-китоби) энди 9-илова бўлди.

Олдинги 8-илова (8-илова. Ҳисобот (солиқ) давридаги солиқ солинадиган фойдани камайтирадиган ўтган йил (ўтган йиллар) зарари ёки зарарнинг бир қисми суммасининг ҳисоб-китоби) энди 10-илова бўлиб ҳисобланади.

Олдинги 9-илова (9-илова. Пластик карточкалар қўлланилиб тўланган кўрсатилган хизматлардан олинган фойданинг ҳисоб-китоби) энди 11-илова бўлди.

Олдинги 10 ва 11-иловалар (10-илова. Экспорт улушига қараб фойда солиғи ставкасига тузатиш киритиш, 11-илова. Ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар учун фойда солиғининг тузатиш киритилган суммаси) энди 12 ва 13-иловалар бўлди. Бунда, эски 12-илова (12-илова. Даромадлар ҳисобини юритиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган ва солиқ солиш мақсадида даромад сифатида қаралмайдиган фойда (даромад) суммаси) чиқариб ташланди.

Ҳисоб-китоб 14 ва 15-иловалар билан тўлдирилди (14-илова. Ҳисобга олинадиган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси, 15-илова. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар кўринишидаги даромадлардан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг маълумотнома-ҳисоб-китоби).

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларининг қолган иловалари ўзгаришсиз сақланиб қолган.

Солиқ ҳисоботи шакли шунингдек, «Норезидентнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий муассаса орқали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадидан Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси томонидан тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини қайтариш тўғрисида Ариза» билан тўлдирилди.

 

Йирик ва кичик корхоналар

учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиҒи ва ободонлаштириш

ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиҒи

 

2013 йил 1 январгача

2013 йил 1 январдан

Фойда солиғи ҳисоб-китоби

 

ҳар чоракда Йилда 4 марта

 

Фойда ва ОИИРС солиқлари ҳисоб-китоби

 

ҳар чоракда Йилда
4 марта

 

Фойда солиғи бўйича маълумотнома

ҳар чоракда Йилда 4 марта

 

ОИИРС
ҳисоб-китоби

ҳар чоракда Йилда 4 марта

 

ОИИРС бўйича маълумотнома

 

ҳар чоракда Йилда
4 марта

 

Фойда ва ОИИРС солиқлари ҳисоб-китоби

ҳар чоракда Йилда 4 марта

Йил учун солиқ ҳисоботи 16 шакл

Йил учун солиқ ҳисоботи
8 шакл

 

 

2) Қўшилган қиймат солиғи бўйича:

3-иловага мувофиқ иккита алоҳида ҳисоб-китоблар, яъни қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби ва Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби ҳамда уларга иловалардан иборат бўлган Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакли умуман сақланиб қолган ҳолда, ҳисоб-китоб шаклига айрим ўзгаришлар киритилган.

Жумладан,

«Ҳисобот даври» чорак қилиб ўзгартирилган (илгари йирик корхоналар учун ҳисобот даври бўлиб ой, кичик бизнес субъектлари учун чорак ҳисобланган).

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан Солиқ кодексининг 225-моддасига белгиланган муддатларда, айнан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилишини ҳисобга олиб, ҳисоб-китобнинг ўзи 0501-0503-сатрлар билан тўлдирилди. Ушбу сатрларда бюджетга тўланиши (камайтирилиши) лозим бўлган ҚҚС суммаси ойларга бўлиб кўрсатилиши лозим, жумладан:

0501-сатрда чоракнинг биринчи ойи охирига;

0502-сатрда чоракнинг иккинчи ойи охирига;

0503-сатрда чоракнинг учинчи ойи охирига,

Ҳисоб-китоб солиқ даври (йил) учун ортиб борувчи якун билан тузилишини эътиборга олиб, 1-чорак учун қуйидагича кўрсатилади:

0501-сатрда январь ойи учун;

0502-сатрда январь-февраль ойлари учун;

0503-сатрда январь-февраль-март ойлари учун.

Кейинги ҳисобот даврлари учун ҳам шунга ўхшаш тартибда кўрсатилади.

Ҳисоб-китобнинг «Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар» номли 4-иловасида 0103-сатр бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни таннархидан паст нархда сотишни амалга оширувчи корхоналар ички бозордаги сотишлар бўйича ижобий фарқни ҳам кўрсатиши лозим. Бунда, ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланиладиган экспортга товарлар сотилганда, шунингдек баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича ижобий фарқ Ҳисоб-китобга 4-иловада кўрсатилмайди ва ҚҚС ҳисоб-китобида ҳисобга олинмайди.

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига 2-илова «Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» ва 6-илова «Ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси ҳисоб-китоби»да, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2004 йилдаги 141-сонли қарорига асосан ички бозорда «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига эркин муомаладаги валютага (қўшилган қиймат солиғини ноль даражали ставка бўйича ҳисоблаган ҳолда) ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндиларини) реализация қилувчи корхоналар 0103-сатр бўйича айланмаларининг харидорлар – «Ўзбекенгилсаноат» ДАК корхоналари томонидан ушбу ярим тайёр маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 80 фоизи экспортга йўналтирилганлиги тасдиқланган қисмини кўрсатади.

 

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ

2013 йил 1 январгача

2013 йил 1 январдан

Йирик корхоналар

ҳар ойда

 

Йирик ва кичик корхоналар

ҳар чоракда

Кичик корхоналар

ҳар чоракда

Йил учун солиқ ҳисоботи
12 шакли

Йил учун солиқ ҳисоботи
4 шакли

 

3) Акциз солиғи бўйича:

4-иловага мувофиқ акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакли энди акциз солиғи солинадиган маҳсулотга боғлиқ равишда 10 та ҳисоб-китоб шаклларидан иборат (илгари 20 та ҳисоб-китоб шаклларидан иборат эди). Яъни, акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклидан йирик корхоналар учун ҳисоб-китоб шакллари чиқариб ташланди ва энди улар ҳам кичик бизнес субъектлари каби бир хил шакл бўйича ҳисоб-китоблар тақдим этади.

Худди ҚҚСдаги каби акциз солиғи бўйича ҳам «Ҳисобот даври» чоракка ўзгартирилди (Илгари ҳисобот даври йирик корхоналар учун ой, кичик бизнес субъектлари учун эса чорак эди).

Табиий газ бўйича акциз солиғи ҳисоб-китоби шаклида ҳисоб-китобга илова қилинадиган «Чегирилиши лозим бўлган акциз солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотнома» ва ушбу маълумотнома асосида тўлдириладиган «Чегирилиши лозим бўлган акциз солиғи суммаси» устуни қўшилган.

 

Акциз солиҒи

 

 

2013 йил 1 январгача

2013 йил 1 январдан

Йирик корхоналар

Ҳар ойда

Йирик ва кичик корхоналар

Ҳар чоракда

 

Кичик корхоналар

Ҳар чоракда

Йил учун солиқ ҳисоботи
12 шакли

Йил учун солиқ ҳисоботи
4 шакли

 

 

4) Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича:

5-иловага мувофиқ ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича солиқ ҳисоботи шаклига қуйидаги ўзгаришлар киритилган:

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва унга иловалар битта ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобига бирлаштирилган.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби шакли «Ҳисобот даври» чоракка ўзгарганлиги ва тўлаш муддатлари сақланиб қолганлигини ҳисобга олиб қайта кўриб чиқилган ва мос равишда барча устунлари тўлдирилиши шарт:

– чоракнинг биринчи ойи охири ҳолатига;

– чоракнинг иккинчи ойи охири ҳолатига;

– чоракнинг учинчи ойи охири ҳолатига.

Микрофирма ва кичик корхоналар сатрларни ойлар бўйича тўлдирмайди.

Тижоратбоп топилма бонуси ҳисоб-китоби бўйича илгари амал қилган шакл сақланиб қолган.

Бунда, ушбу шаклга маълумотларда ўзгартириш киритилган. Яъни, лицензиянинг «Геологик тадқиқотлар участкасидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи лицензия» номи «Фойдали қазилмаларни қазиб олиш участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия» номига ўзгартирилган.

 

Ер Қаъридан фойдаланганлик

учун солиҚ

2013 йил 1 январгача

2013 йил 1 январдан

Йирик корхоналар

Ҳар ойда

Йирик ва кичик корхоналар

Ҳар чоракда

Кичик корхоналар

Ҳар чоракда

Йил учун солиқ ҳисоботи
12 шакли

Йил учун солиқ ҳисоботи 4 шакли

 

 

 

5) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича:

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шакли 6-иловага мувофиқ сақланиб қолган ҳолда, ҳисобот маълумотномалар билан тўлдирилган:

___йилдаги солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича МАЪЛУМОТНОМА (солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно);

Ушбу маълумотнома жорий солиқ даврининг 25 январига қадар тақдим этилади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўланади.

_____йилдаги солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича МАЪЛУМОТНОМА (солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар).

Мазкур Маълумотнома жорий солиқ даврининг 25 январига қадар тақдим этилади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар ҳар чорак учинчи ойнинг 25-кунидан кечиктирмай йиллик суммани 1/4 қисми миқдорида тўланади.

«Ҳисобот даври» «Солиқ даври»га ўзгартирилиб, энди йил кўрсатилади (илгари йирик корхоналар учун ҳисобот даври ой (ёки чорак), кичик бизнес субъектлари учун чорак бўлган).

 

Сув ресурсларидан ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

 

2013 йил 1 январгача

2013 йил 1 январдан

Йирик корхоналар

Ҳар ойда

Йирик ва кичик корхоналар

 

Ҳар чоракда

 

Кичик корхоналар

Ҳар чоракда

Йил учун солиқ ҳисоботи
16 (12+4) шакли

Йил учун солиқ ҳисоботи
 2 (1+1) шакли

 

 

6) Юридик шахсларнинг мулк солиғи бўйича:

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи 7-иловада берилган бўлиб, ____йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналари учун) Маълумотнома билан тўлдирилган.

Ушбу маълумотномани микрофирма ва кичик корхоналар жорий солиқ даврининг 10 январига қадар тақдим этиладилар. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар ҳар чорак учинчи ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тўланади.

Йирик корхоналар ҳам шунга ўхшаш Маълумотномани жорий солиқ даврининг 10 январига қадар тақдим этади. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тўланади.

«Ҳисобот даври» «Солиқ даври»га ўзгартирилиб, энди йил кўрсатилади (илгари ҳисобот даври чорак бўлган).

Ҳисоб-китобга барча иловалар сақланган ҳолда, уларга қуйидаги ўзгартиришлар киритилган:

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илова (Солиқ солинадиган объектларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймати) ҳисоб-китоби илгари чорак, 1-ярим йиллик, 9 ойлик ва йил якуни билан ҳисобланган бўлса, энди эса йил якуни билан ҳисобланади.

Ҳисоб-китобдан, Маълумотномалардан ҳамда иловалардан номоддий активлар чиқариб ташланган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 268-моддасига асосан мол-мулкнинг солиқ солиш базаси солиқ давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга ортиб борувчи якун билан аниқланиши белгиланиб, «Норматив муддатларда ишга туширилмаган, қурилиши тугалланмаган объектларнинг рўйхати» 2-илова ва «Белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар рўйхати» 3-иловаларида кўрсаткичлар ойма-ой кўрсатилади.

 

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиҚ

 

2013 йил 1 январгача

2013 йил 1 январдан

Йирик ва кичик корхоналар

Йирик ва кичик корхоналар

ҳар чоракда

Йилда бир марта

Йил учун солиқ ҳисоботи
8 (4+4) шакли

Йил учун солиқ ҳисоботи
2 (1+1) шакли

 

 

7) Юридик шахсларнинг ер солиғи бўйича:

Юридик шахсларнинг ер солиғи солиқ ҳисоботи 8-иловада берилган бўлиб, ер солиғи тўловчи юридик шахс тўғрисида маълумотга ўзгартиришлар киритилган.

 

8) Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига, Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича

Агар 2012 йил солиқ тўловчилар учта шакл – бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалари бўйича 11-илова, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 12-илова ва бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 13-илова солиқ ҳисоботи шакллари тўлдирган бўлсалар, 2013 йилдан бошлаб учта ажратма ўрнига битта 11-иловадаги шаклни тўлдирадилар.

Ушбу ҳисоб-китоб шакли ҳисоб-китобдан ва ҳисоб-китобига 1-иловадан иборат.

Бунда, ҳисоб-китоб шакли соддалаштирилган ва 6 та кўрсаткичдан иборат бўлиб, ҳар бир учта ажратма бўйича устунлар тўлдирилади.

010-сатрда реализация қилишдан соф тушум асосида аниқланадиган солиқ солинадиган база;

020-сатрда солиқ солинадиган базанинг камайиши;

030-сатрда ишончли шахс томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализацияси бўйича соф тушум;

040-сатрда солиқ солинадиган база;

050-сатрда мажбурий ажратмалар ставкаси;

060-сатрда ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган мажбурий ажратмалар суммаси.

Тўлаш муддатлари сақланган ҳолда ҳисоб-китобларни тақдим этиш чорак асосига ўтказилганлигини ҳисобга олиб, 010, 020, 030, 040, 060-сатрларда кўрсаткичлар ёзилади:

– чоракнинг биринчи ойи охирига;

– чоракнинг иккинчи ойи охирига;

– чоракнинг учинчи ойи охирига.

Кичик бизнес субъектларига кирмайдиган солиқ тўловчилар кўрсаткичларни ойма-ой тўлдиради.

Солиқ солинадиган база 010-сатрда «Ишончли шахс томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализацияси бўйича соф тушум» чегирилган ҳолда кўрсатилади. «Ишончли шахс томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализацияси бўйича соф тушум» фақат 030-сатрда кўрсатилиши лозим.

 

2013 йил 1 январгача

2013 йил 1 январдан

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар

Йирик корхоналар

ҳар ойда

Кичик корхоналар

ҳар чоракда

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар

 

Йирик корхоналар

 

ҳар ойда

 

Йирик ва кичик корхоналар

 

ҳар чоракда

 

Кичик корхоналар

ҳар чоракда

 

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар

Йирик корхоналар

ҳар ойда

Кичик корхоналар

ҳар чоракда

Йил учун солиқ ҳисоботи
48 шакли

Йил учун солиқ ҳисоботи
8 шакли

 

 

9) Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича:

Агар 2012 йилда солиқ тўловчилар ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича 11-иловага асосан солиқ ҳисоботи таркибида иккита ҳисоб-китобни, яъни Ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китоби ва Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тўлдирган бўлса, 2013 йилдан бошлаб ушбу иккита ҳисоб-китоб 10-иловага асосан битта ҳисоб-китобга бирлаштирилган.

Бунда, ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи тўлаш муддатлари сақланган ҳолда ҳисоб-китобларни тақдим этиш чоракка ўтказилган ва бирлашган ҳисоб-китобда қуйидаги сатрлар назарда тутилган:

– чоракнинг биринчи ойи охирига;

– чоракнинг иккинчи ойи охирига;

– чоракнинг учинчи ойи охирига.

ва

– чоракнинг биринчи ойи учун;

– чоракнинг иккинчи ойи учун;

– чоракнинг учинчи ойи учун.

Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби Солиқ кодексининг 306-моддасига асосан 011-сатр «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари (**) билан тўлдирилиб, унда тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига доир харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаган миқдорда кўрсатилади.

Ҳисоб-китобнинг 1-иловаси «Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари» ва Ҳисоб-китобнинг 2-иловаси «Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари» Солиқ кодексининг 308-моддаси талабларига асосан қайта кўриб чиқилган.

«Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (АВдаги қайд сони 2095, 2010 йил 13 апрель) асосида тўлдириладиган Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби ва Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом (АВдаги қайд сони 2200, 2011 йил 23 февраль) асосида чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари томонидан тўлдириладиган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи таркибига киритилиб улар алоҳида топширилмасдан ҳисоб-китоб билан бирга топширилади.

 

 

Ягона ижтимоий тЎлов ва фуҚароларнинг бюджетдан ташҚари Пенсия жамҒармасига суҒурта бадаллари

 

2013 йил 1 январгача

 

2013 йил 1 январдан

Ягона ижтимоий тўлов

Йирик ва кичик корхоналар

Йирик корхоналар

ҳар ойда

 

 

Кичик корхоналар

ҳар чоракда

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари

ҳар чоракда

Йирик ва кичик корхоналар

ҳар ойда

 

Йил учун солиқ ҳисоботи 24 шакли

Йил учун солиқ ҳисоботи
8 шакли

 

Ягона ижтимоий тЎлов ва фуҚароларнинг бюджетдан ташҚари Пенсия жамҒармасига суҒурта бадаллари

 

2013 йил 1 январгача

 

2013 йил 1 январдан

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 3 ва 4-иловалар

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобига
3 ва 4-иловалар

Йирик корхоналар

ҳар ойда

Йирик ва кичик корхоналар

ҳар чоракда

Кичик корхоналар

ҳар чоракда

Фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари расшифровкаси

Фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари расшифровкаси

Йирик ва кичик корхоналар

ҳар чоракда

Бекор қилинди

Йил учун солиқ ҳисоботи
32 шакли

Йил учун солиқ ҳисоботи
8 шакли

 

 

II. СолиҚ солишнинг соддалаштирилган тартибини ҚЎллайдиган юридик шахсларнинг солиҚ Ҳисоб-китоби шаклларидаги Ўзгаришлар

1) Ягона солиқ тўлови бўйича

Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига 13-иловага асосан қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

«Ҳисобот даври» чоракка ўзгартирилди (Илгари йирик корхоналар учун чоракнинг ҳар ойи, кичик бизнес субъектлари учун йилнинг ҳар чораги эди).

Бунда, йирик ЯСТ тўловчилар учун солиқ ҳисоботи тўлаш муддатлари сақланган ҳолда ҳисоб-китобларни тақдим этиш чоракка ўтказилганлигини инобатга олиб, ҳисоб-китобда қуйидаги сатрлар назарда тутилган:

– чоракнинг биринчи ойи охирига;

– чоракнинг иккинчи ойи охирига;

– чоракнинг учинчи ойи охирига.

Ушбу сатрларни микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган солиқ тўловчилар тўлдиради.

Бундан ташқари ЯСТнинг ҳисоб-китоби қуйидаги сатрлар билан тўлдирилди.

«Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми» (янги 026-сатр) (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 1-иловасининг 060-сатри) билан тўлдирилган. Бунда, ушбу сатрни умумий реализация қилиш ҳажмидаги ижарага беришдан тушган тушум улуши устунлик қиладиган солиқ тўловчилар тўлдиради;

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси» (115-сатр) (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 090-сатри), ушбу сатрдаги кўрсаткичлар ҳисобланган ягона солиқ ҳисоб-китоб суммасидан чиқариб ташланади;

– «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича қўшимча суммаси» янги 175-сатр (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 8-иловасининг 060-сатри + 120-сатри) ушбу сатрдаги кўрсаткичлар бюджетга тўланадиган ЯСТ суммасига қўшилади.

«Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми» янги 1-илова билан тўлдирилди.

Илгариги 1-5-иловалар мос равишда 2-6-иловалар бўлди.

(1-илова «Бошқа даромадлар», 2-илова «Солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар», 3-илова «Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши», 4-илова «Янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммаси ҳисоб-китоби», 4-илова «Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш»)

2-илова «Бошқа даромадлар» қуйидаги мазмундаги 035-сатр билан тўлдирилди:

«Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми»

Ҳисоб-китобнинг 3-иловаси Солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар, 4-иловаси Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши ҳамда 6-иловаси Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш ўзгаришсиз қолдирилган, Инвестицияларга (янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга) йўналтирилган маблағлар суммаси ҳисоб-китоби 5-иловаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сонли қарорига асосан сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификациядан ўтказиш, шунингдек лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш комплексларини харид қилишга йўналтириладиган маблағларга янги технологик ускуналарни сотиб олишда назарда тутилган ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришни назарда тутувчи норма билан тўлдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 361-моддасига асосан ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботи 7-илова Ҳисобга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган фойда солиғи суммаси ва 8-илова Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олиниши лозим бўлган (олинган) фоиз ва дивиденд тариқасидаги даромадлардан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоб-маълумотномаси билан тўлдирилган.

Ягона солиқ тўлови тўловчиси – якка тартибдаги тадбиркор тўғрисида Маълумотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ягона солиқ тўлови Ҳисоб-китоби ўзгаришсиз қолдирилган.

 

2) Ягона ер солиғи бўйича:

Ягона ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари 14-иловага асосан ўзгаришсиз қолдирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорларига асосан фермер хўжаликлари томонидан Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2,5% ажратмалар тўлашни назарда тутувчи норма ўз кучини йўқотганлиги сабабли ҳисоб-китобда изоҳ олиб ташланди.

 

3) Қатъий белгиланган солиқ бўйича

Қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шакллари 15-иловага асосан ўзгаришсиз қолдирилган.

 

III. Автомобилларга ёнилҒи Қуйиш шохобчалари орҚали юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёҚилҒиси ва газ сотишни амалга оширувчи юридик шахслар учун

Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисоб-китоби 9-иловада берилган ва қуйидаги ўзгаришлар киритилган.

Акциз солиғи каби «Ҳисобот даври» чоракка ўзгартирилган (Илгари ҳисобот даври йирик корхоналар учун чоракнинг ҳар ойи, кичик бизнес субъектлари учун йилнинг ҳар чораги эди).

Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисоб-китобидан йирик корхоналар ҳисобот шакли чиқариб ташланган ва энди улар ҳам кичик бизнес субъектлари каби ягона ҳисоб-китоб шаклини топширади.

 

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА БЕНЗИН,

ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ВА ГАЗ ИШЛАТГАНЛИК

УЧУН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

 

2013 йил 1 январгача

2013 йил 1 январдан

Йирик корхоналар

ҳар ойда

Йирик ва кичик корхоналар

ҳар чоракда

Кичик корхоналар

ҳар чоракда

Йил учун солиқ ҳисоботи
 
12 шакли

Йил учун солиқ ҳисоботи
 
4 шакли

 

IV. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиҒи бЎйича солиҚ Ҳисоботи шаклларидаги Ўзгаришлар

Янги солиқ ҳисоботи шаклларига мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича қуйидаги ҳисобот шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

– Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (кейинги ўринларда Маълумотлар деб юритилади);

– Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотнома;

– Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация.

Жисмоний шахсларга мол-мулкни ижарага бераётган жисмоний шахсларга алоҳида шакл, яъни Жисмоний шахсларга мол-мулкни ижарага беришдан олинган жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисидаги дастлабки тарздаги декларация мавжуд.

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганини кўриб чиқамиз:

Жисмоний шахслар сони бўйича сатрлар сони ва мазмуни ўзгарди:

– 004, 005, 006-сатрлар чиқариб ташланди;

– эндиликда 002-сатрда асосий иш жойи бўйича, 003 сатрда эса – асосий бўлмаган иш жойи бўйича жисмоний шахслар сони кўрсатилади.

Қуйидаги сатрлар чиқариб ташланди:

– солиқ даври бошига қарздорлик суммалари кўрсатилган сатрлар: 007, 008, 009-сатрлар, яъни 2-банди тўлиқ чиқариб ташланди;

– тегишли равишда, аввалги солиқ даври учун даромад тўлаш бўйича қарздорлик ҳисобига тўланган суммалар кўрсатиладиган сатрлар: 018, 019, 020, 022, 024-сатрлар чиқариб ташланди.

004-сатрда ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси акс эттирилади. Ҳисобот йили учун ушбу сатр қиймати Маълумотларга 3-илованинг «Даромадлар суммаси» устуни 01-сатри қийматига тенг бўлиши лозим.

005-сатрда солиқ агенти билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинмаган моддий наф тарзидаги даромадлар акс эттирилади (СКнинг 184-моддаси учинчи қисмига асосан).

006-сатрда СКнинг 179 ва 180-моддаларига, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммаси акс эттирилди. Ҳисобот йили учун ушбу сатр қиймати Маълумотларга 4-илованинг «Даромадлар суммаси» устуни 01-сатри қийматига тенг бўлиши лозим.

Маълумотларнинг 007-сатрида солиқ солинадиган даромадларнинг умумий суммаси (солиқ солинадиган база) акс эттирилади. Ундан қуйидаги даромадлар ажратиб кўрсатилади:

– 008-сатр – солиқ солиш шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадлар. 2013 йил учун солиқ солиш шкаласи қуйидаги миқдорларда белгиланган: ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган даромадлардан – 8%, ЭКИҲнинг 5 бараваридан ортган ва 10 бараваридан кўп бўлмаган даромад қисмидан – 16%, ЭКИҲнинг 10 бараваридан ортган қисмидан – 22%;

– 009-сатр – дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромадлар. Мазкур даромадлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорига мувофиқ 10% ставка билан солиққа тортилади;

– 010-сатр – Солиқ кодексининг 181-моддасига мувофиқ ЖШДСнинг энг кам ставкаси (8%) бўйича солиқ солинадиган даромадлар (мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар ва бошқалар);

– 011-сатр – жисмоний шахснинг аризасига асосан ЖШДСнинг энг юқори ставкаси (22%) бўйича солиқ солинадиган даромадлар.

Ўзбекистон Республикаси норезидентларига ЖШДСнинг бошқа ставкалари (СКнинг 182-моддасига мувофиқ 6% ёки 20%ли) бўйича солиқ солинадиган даромадлар тўланганда 007-сатр қиймати 008-011-сатрлар йиғиндисига тенг бўлмаслигига эътибор беринг.

Худди шундай тарзда 012 «Бюджетга ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг умумий суммаси» – сатри бўлинган бўлиб, уларда, тегишлича, 008, 009, 010 ва 011-сатрларда кўрсатилган даромадлар бўйича бюджетга ҳисобланган ЖШДС суммалари кўрсатилади. 012-сатр қиймати 1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 014-сатр қийматларига тенг бўлиши керак. 012-016-сатрларда ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда ҳисобланган ЖШДС суммаси кўрсатилади. Шунингдек, 014-сатр қиймати ҳам 2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри қийматига тенг бўлиши лозим.

017-сатрда ШЖБПҲга ҳисобланган бадалларнинг умумий суммаси акс эттирилади, шунингдек уни назорат қилиш мумкин – ушбу сатр қиймати
1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри қийматига тенг бўлиши керак.

018-сатр қиймати формула бўйича аниқланади (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр –фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси).

019-сатрда жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси акс эттирилади, шунингдек уни назорат қилиш мумкин – ушбу сатр қиймати 1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри қийматларига тенг бўлиши лозим.

020-сатрда бюджетга тўланган ЖШДСнинг умумий суммаси акс эттирилади, шунингдек уни назорат қилиш мумкин – ушбу сатр қиймати
1-илова 12-устунининг «Йил бошидан жами» сатри + 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатри қийматларига тенг бўлиши шарт.

021-сатрда ШЖБПҲга тўланган бадалларнинг умумий суммаси акс эттирилади, шунингдек уни назорат қилиш мумкин – ушбу сатр қиймати 1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатри қийматига тенг бўлиши керак.

Маълумотларга 4 та илова назарда тутилган:

Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (Маълумотларга 1-илова);

Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси (Маълумотларга 2-илова);

Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси (Маълумотларга 3-илова);

– Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси (Маълумотларга 4-илова).

Аввалгидек, 1 ва 2-иловалар Маълумотлар билан бирга ҳар чоракда тўлдирилади ва тақдим этилади.

3 ва 4-иловалар эса фақат йил якуни бўйича тўлдирилади ва тақдим этилади.

1-иловадаги Расшифровкани чоракнинг ҳар бир ойи учун тўлдириш ва ойлик сальдони ва сатрлар йиғиндисини кўрсатиш бекор қилинди. 2013 йилнинг 1-чорагидан бошлаб сальдо ва сатрлар йиғиндиси чорак учун аниқланади. Бундан ташқари Расшифровка янги сатр – «Йил бошидан жами» сатри билан тўлдирилган бўлиб, ушбу сатр ўтган чоракнинг «Йил бошидан жами» сатри билан жорий чоракнинг «Жами» сатри йиғиндиси сифатида аниқланади. Жорий йилнинг биринчи чорагида «Йил бошидан жами» сатри қиймати «Жами» сатри қийматига тенг бўлади.

Бундан ташқари, мазкур Расшифровка янги устунлар (3, 7 ва 9-устунлар) билан тўлдирилган бўлиб, унда тегишинча ҳисобланган ва тўланган солиқ солинадиган даромадлар суммалари кўрсатилади. Бир вақтнинг ўзида «Жисмоний шахсларнинг даромадларини тўлаш учун банкдан олинган маблағлар» ва «Жисмоний шахсларнинг даромадидан ушлаб қолишлар ва ўтказмалар» устунлари чиқариб ташланган бўлиб, янги Расшифровкада уларнинг суммалари «Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар» устунида кўрсатилади.

Расшифровка изоҳига эътибор қаратишингиз лозим, у моддий наф тарзидаги даромадлар ва нормалардан ортиқча кундалик харажатларни Расшифровкада акс эттириш бўйича тушунтиришлар билан тўлдирилган.

Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси (Маълумотларга 2-илова) 1-илова каби тўлдирилади.

Шуни ёдда тутиш лозимки, 1-Расшифровкада дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар кўрсатилмайди.

Таъкидлаш жоизки, 26.12.2011 й. ЎРҚ-312, 30.12.2011 й. ЎРҚ-313, 10.04.2012 й. ЎРҚ-322, 10.09.2012 й. ЎРҚ-329, 25.12.2012 й. ЎРҚ-343, 29.12.2012 й. ЎРҚ-345-сонли Қонунларга асосан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга барча ҳисоб-китоб шакллари мослаштирилган.

 

Прочитано: 1380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика