Яқинда Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказида софтвер компаниялар ва Олий суд ҳамда Уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳасида қарздорликни камайтириш масалалари бўйича иқтисодий тадқиқотлар маркази вакиллари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари хусусан:
l қарздорликни қай йўсинда камайтириш;
l қарздорлар билан қай тартибда иш олиб бориш;
l қарзларни узиш ва қарз йўқлиги ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш тартиб-таомилларини замонавий технологиялар ёрдамида қай йўсинда соддалаштириш сингари масалаларнинг ечимини излашга ҳаракат қилдилар.
Асосий эътибор вақтида ҳақ тўлашни судловга қадар амалга оширишга мажбурлаш масаласига қаратилди. Негаки судлар тўловларни тўламаганларга нисбатан коммунал хизматлар томонидан берилган кўплаб миқдордаги даъво аризалари билан тўлиб кетган бўлиб, бир-бирига ўхшаб кетадиган бундай даъволар юзасидан қарорлар чиқариш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш салмоқли харажат талаб қилмоқда.
Тўловларни тўлашга мажбурлаш масалаларини кўриб чиқишда йирик нарсаларни харид қилишда, виза ҳамда турли маълумотномалар олишда қарз йўқлиги тўғрисида маълумотномалар тақдим этиш мажбуриятини жорий этиш усули таклиф қилинмоқда. Аммо бу борада асосий муаммо шундаки, кўплаб маълумотномалар тўплаш, уй-жой ва коммунал хўжалиги тузилмалари зиммасига қўшимча иш юклаш орқали мазкур жазо чорасининг таъсир доирасига... интизомли тўловчилар ҳам тушиб қолади. Эслатиб қўйиш усуллари орасида баъзи мамлакатлар тажрибасини ҳам инобатга олган ҳолда электрон почта орқали хабарлаш, SMS-эслатмалар юбориш, қарздорларнинг фамилияларини эълон қилиш таклифлари ҳам кўриб чиқилди.
Тадбир иштирокчилари алоҳида таъкидлаб ўтганидек, тўлов тартиб-таомилларини соддалаштириш ва тўловни амалга оширишга кетадиган вақтни бой бермаслик қарздорликни камайтиришнинг асосий шартидир. Бунинг учун эса резервлар кўп. Улар жумладан интернет-тўлов ва SMS-тўловлардан тортиб, реквизитлар кўрсатилган ва ҳисоблаб чиқилган тўлов суммаси қайд этилган тўлов бланкаларини тайёрлашгача бўлган ишларни қамраб олади.
Муаммонинг бошқа технологик, ташкилий ва ижтимоий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди. Тавсия йўсинида қабул қилинган якуний ҳужжат ана шу муаммони ҳал этишнинг кейинги йўлларини ишлаб чиқиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.