Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Қуйидаги солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича 1-иловага мувофиқ;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2-иловага мувофиқ;
қўшилган қиймат солиғи бўйича 3-иловага мувофиқ;
акциз солиғи бўйича 4-иловага мувофиқ;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича 5-иловага мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 6-иловага мувофиқ;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 7-иловага мувофиқ;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 8-иловага мувофиқ;
транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ бўйича 9-иловага мувофиқ;
ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича
10-иловага мувофиқ;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича 11-иловага мувофиқ;
давлат божи бўйича 12-иловага мувофиқ;
ягона солиқ тўлови бўйича 13-иловага мувофиқ;
ягона ер солиғи бўйича 14-иловага мувофиқ;
қатъий белгиланган солиқ бўйича 15-иловага мувофиқ;
бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича 16-иловага мувофиқ;
товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича 17-иловага мувофиқ.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2012 йил учун солиқ ҳисоботи 2012 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2011 йил 15 апрелдаги 30, 2011-14-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1760-1, 2011 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 238-модда).
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
Р.АЗИМОВ.
23-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.ПАРПИЕВ.
2013-8-сон
Тошкент ш., 2013 йил 4 март.