Халқаро бухгалтерия таълими стандартлари бўйича кенгаш (IAESB) 1-сон стандарт «Entry Requirements to Professional Accounting Education Programs» (IES 1)ни қайта кўриб чиқди, у бухгалтерия таълимининг профес-сионал дастурлари бўйича ўқишни бошлаган номзодларга нисбатан кириш талабларига тааллуқлидир. Унинг ўзгартирилган версияси кейинги йилнинг 1 июлидан кучга киради.
IES 1 нинг асосий мақсади бухгалтер бўлиб ишлаш хоҳишини билдирган кишиларга ўзлари учун бу соҳа ҳаддан ташқари мураккаблиги, эҳтимол, уларга умуман тўғри келмаслиги ҳақида тўғри қарор қабул қилиш имконини берадиган ҳалол, адолатли ва мутаносиб кириш талабларини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Шунингдек у кириш талаблари ҳаддан ташқари эркин талқин этилмаслигини кузатиб бориш имконини беради.
Илк бор ушбу стандарт 2004 йилда маъқулланган эди. Моҳиятга кўра, унда бошқа стандартлар билан – уларнинг дастлабки профессионал ривожланишга бағишланган бўлимларида (Initial Professional Development) батафсилроқ тартибга солинадиган кириш талабларини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг базавий қоидалари мавжуд. Масалан, IES 2 (техник билимдонлик), IES 3 (профессионал кўникмалар), IES 4 (профессионал қадриятлар, этика), IES 5 (амалий тажриба) ва IES 6 (профессионал билимдонликни баҳолаш).
Янгиланган IES 1 стандартида энди қу-йидагилар мавжуд: профессионал бухгалтерия таълими учун кириш талаблари спецификацияси ва уларнинг мантиқий асосланиши; ҳаддан ташқари оширилган талаблардан амалиётда фойдаланишни тақиқлаш; бутун ўзаро боғлиқ ахборотни чоп этишнинг мажбурийлиги, зеро кириш имкониятларини чамалаш учун бу бўлғуси номзодларга зарур.
Интернет тармоғи материалларидан.