Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 6 / Назорат

Ишонч телефони - ишончингиз гарови

Бугунги кунда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш прокурор назоратининг муҳим йўналишларидан бирига айланган. Тадбиркорлик субъектларининг эмин-эркин фаолият юритишига қарши ҳар қандай тўсиқларни тезкорлик билан бартараф этишда «ишонч телефони»нинг ҳам ўз ўрни бор.

2012 йил мобайнида прокуратура органларининг «ишонч телефонлари»га тадбиркорлардан 1 658 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 315 таси тегишли тартибда қаноатлантирилган.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, қўнғироқларнинг 10,2 фоизида мурожаатни ўз вақтида кўриб чиқмаганлик, 25,3 фоизида муҳандислик-коммуникация тармоқларидан асоссиз равишда узиб қўйиш, 10,8 фоизида тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва ноқонуний текширув ўтказиш, 9,6 фоизида тадбиркорлар манфаатини поймол қилувчи қарорлар чиқариш, 7,8 фоизида кадастр ва лойиҳалаштириш идоралари ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик, 10,8 фоизида ноқонуний топшириқ ва мажбуриятлар юклаш ёки ортиқча маълумотлар талаб қилинганлиги ва бошқа турдаги масалалар қамраб олинган.

 

НАЗОРАТ ОРГАНИ ХОДИМИГА – ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИК

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган «Зирғом» хусусий корхонаси раҳбари А.Обидов Ҳамза туман прокуратураси «ишонч телефони»га мурожаат қилиб, мазкур туман ДСИ корхонанинг бюджет олдида қарздорлиги мавжуд ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этишни пайсалга солиб келаётганлигини маълум қилган. Ушбу мурожаат асосида ДСИ бўлим бошлиғи М.Тўйчиевнинг интизомий жавобгарликка тортилиши ҳамда корхонага маълумотнома тақдим этилиши таъминланди.

Андижонлик хусусий тадбиркор С.Эралиеванинг Избоскан туман прокуратураси «ишонч телефони»га қилган мурожаатига биноан Избоскан туман ДСИ томонидан нотўғри ундирилган 872 минг сўм маблағ тадбиркорга қайтарилиши ҳамда ДСИ шуъба бош инспектори С.Ҳожиакбаровнинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Қорақалпоғистонлик якка тартибдаги тадбиркор А.Пиржанов Беруний туман прокуратураси «ишонч телефони» орқали чет элдан импорт маҳсулотлари олиб келиш учун рухсат гувоҳномасининг туман ДСИ томонидан берилмаётганлигини айтиб, ёрдам сўраган. Туман прокуратурасининг аралашувидан кейин тадбиркор чет элдан импорт маҳсулотлари олиб келиш ҳуқуқига эга бўлган субъект сифатида рўйхатга олиниб, унга тегишли гувоҳнома берилди.

Яна бир тадбиркор А.Айтбаева Беруний туман прокуратураси «ишонч телефони»га қўнғироқ қилиб, ўзининг хусусий фирмасига қарашли ер майдони туман ҳокими қарори билан бекор қилинганлигидан норози эканлигини айтган ва ушбу ер майдонини қайтариб олишда ёрдам сўраган. Туман прокуратураси томонидан ушбу мурожаат юзасидан текширув ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан туман ҳокимлиги ва ДСИ бошлиқлари номига тақдимномалар киритилган. Текширув якунига кўра, 3 нафар фуқаронинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари тикланган.

 

БОШҚАНИНГ САЛЛАСИНИ ЎЗГАГА КИЙГИЗИБ..

Сурхондарёдаги «Хусния-Шаҳзода» ХК раҳбари А.Бобомуродов вилоят прокуратурасига мурожаат қилиб, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вилоят бошқармаси корхона фаолиятига ноқонуний аралашаётганлигини билдирган. Аниқланишича, Термиз туман ҳокимининг 2010 йил 3 мартдаги 85-сон қарори билан «Хусния-Шаҳзода» ХКга сув хўжалиги тизимини қайта қуриш ва балиқчилик ҳавзасини ташкил этиш учун «Сурхон-Янгиариқ» сувдан фойдаланувчилар уюшмаси, Оқтепа массиви ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира ер фондидан 47,9 га ер майдони ажратилган. Аммо балиқчиликни ривожлантириш, табиий сув ҳавзаларини балиқ овлаш корхоналарига ижарага бериш вилоят махсус танлов комиссиясининг 2011 йил 4 июндаги қарорига кўра мазкур ер майдони баллаш мезони асосида танловга қўйилган.

Гарчанд Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддаси 3-қисмида эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) фақат шу участка белгиланган тартибда олиб қўйилгандан (сотиб олингандан) кейин амалга оширилиши назарда тутилган бўлса-да, комиссия томонидан «Хусния-Шаҳзода» ХК фойдаланишидаги ер участкаси «Шўркўл» табиий кўли сифатида кўрсатилиб, ўтказилган танловда ғолиб бўлган «Surxon baliq servis» ХКга ижара шартномаси асосида фойдаланишга бериб юборилган. Ваҳоланки, Ер кодексининг 9-моддасида ерларни ер фондининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ўзгарган тақдирда амалга оширилиши, ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш ер участкаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган органлар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Кодекснинг 77-моддасида эса сув фонди ерлари жумласига сув ҳавзалари (дарёлар, кўллар, сув омборлари ва шу кабилар), гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган, шунингдек сув ҳавзаларининг ва бошқа сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақалардаги сув хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган ерлар кириши кўрсатилган.

Шунга қарамай, вилоят махсус танлов комиссияси юқорида қайд этиб ўтилган ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмасдан, сув фонди ерлари тоифасида бўлмаган ер участкасини табиий кўл сифатида танловга қўйган.  Вилоят прокуратураси вилоят махсус танлов комиссиясининг қонунга зид бўлган ушбу қарорини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш ҳақида протест келтирган.

Ўз навбатида, келтирилган протест қаноатлантирилиб, «Surxon baliq servis» ХК билан тузилган ижара шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи, катта давлат нозири О.Мамадалиев ва Термиз туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Т.Ҳайдаровларга нисбатан прокуратура органи қўзғатган интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш асосида жазо қўлланилган.

Бундан ташқари, Термиз туман прокурорининг тақдимномасига кўра, жавобгар «Surxon baliq servis» ХКни ҳудуддан мажбуран чиқариб юбориш ва 47,9 га ер майдонини унинг қонуний эгаси бўлмиш «Хусния-Шаҳзода» ХКга қайтариш ҳақида вилоят хўжалик судига ариза киритилган.

2012 йил мобайнида прокуратура органлари томонидан 2 461 нафар тадбиркорга амалий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг муаммолари қонун доирасида ҳал этилди. Натижада 1 423 та қўшимча янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, 111 нафар тадбиркорга 590 гектар ер майдони ажратилишида, 545 нафарига давлат рўйхатига олинишида, 226 нафарига 2 млрд сўмлик қарзини ундиришда, 233 нафарига рухсатномалар берилишида, 36 нафарига хом ашё ресурсларини сотиб олишда, 48 нафарига муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишида, 42 нафарига биноларни ижарага олишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Прокуратура органлари томонидан ҳокимлик ва бошқа мутасадди идораларни жалб қилган ҳолда тадбиркорлар билан жами 5 074 маротаба бевосита учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда 246 мингдан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, уларга ер майдонлари ажратиш, кредит ҳамда лицензия олиш ва бошқа муаммоларини ҳал этишда кўмаклашилди.

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида «ишонч телефони»дан ташқари яна бевосита вилоят ва унга тенглаштирилган прокурорлар ҳафтасига камида икки маротаба, шаҳар, туман прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ҳар иш куни фуқароларни қабул қиладилар.

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти, назорат қилувчи ва лицензия берувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларига рухсатномалар бериш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, қурилишга рухсат бериш, кадастр орқали расмийлаштириш ва бинолар ижараси учун тўлов миқдорини белгилашда қонунбузилиш, бюрократик тўсқинликлар ва сансалорликларга йўл қўйилган тақдирда

ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ УЧУН

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар прокуратураларининг қуйидаги «Ишонч телефонлари» рақамларига ёки вилоятлардаги туман ва шаҳар прокуратураларининг «007», Тошкент шаҳридаги туманлар прокуратураларининг «1007» қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин («007» ва «1007» қисқа рақамига қўнғироқ фақат туман ва шаҳар АТС рақамларидан амалга оширилади).

 

 

Т/р

Прокуратура органлари

 

"ишонч телефонлари"

 

1.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

(8.371)

232-43-91,

232-45-40

2.

Ўзбекистон Республикаси Бош   прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти

(8.371)

233-84-20

3.

Андижон вилояти прокуратураси

(8.374)

224-06-09

4.

Бухоро вилояти прокуратураси

(8.365)

223-74-79

5.

Жиззах вилояти прокуратураси

(8.372)

226-09-62

6.

Қашқадарё вилояти прокуратураси

(8.375)

221-07-82

7.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

(8.361)

222-26-39

8.

Навоий вилояти прокуратураси

(8.436)

225-07-17

9.

Наманган вилояти прокуратураси

(8.369)

226-23-02

10.

Самарқанд вилояти прокуратураси

(8.366)

235-07-34

11.

Сирдарё вилояти прокуратураси

(8.367)

223-38-22

12.

Сурхондарё вилояти прокуратураси

(8.376)

223-20-36

13.

Тошкент шаҳар прокуратураси

(8.371)

273-74-81

14.

Тошкент вилояти прокуратураси

(8.371)

277-76-18

15.

Фарғона вилояти прокуратураси

(8.373)

224-04-80

16.

Хоразм вилояти прокуратураси

(8.362)

227-45-71

 

 

Гулноза РАҲИМОВА, Бош прокуратура бўлим бошлиғи.

Прочитано: 20875 раз(а)

Комментарии к статье (5)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Font не найден. Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2014-06-15 22:54:52, Гость_мехмон:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».
2015-04-14 21:25:40, Гость_:
Комментарий отклонен модератором как несоответствующий Правилам
2018-08-14 11:37:28, Гость_14.08.2018:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2020-05-02 09:28:03, Гость_:
Телефонни хечким кутармайди бухоро
2020-07-10 10:09:33, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика