Norma.uz

Буюк шоирни ёд этиб

Ҳазрат Навоий ҳақида Президентимиз таъкидлаганларидек, «Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир». Дарҳақиқат, Навоий шахсияти, дунёқараши, бебаҳо ижодий меросининг бадиий жозибаси мана салкам олти асрдирки, китобхонни ўзига оҳанрабодек тортиб келмоқда. Нафақат ўзбек халқи, балки барча туркий халқлар ғазал мулкининг султони билан чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини ҳис этадилар.

Давлат божхона қўмитасида бўлиб ўтган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирда шулар ҳақида сўз борди. Йиғилганларга Тошкент давлат юридик институти доценти, филология фанлари номзоди, таниқли олим Раҳмон Қўчқоров Навоий ижодининг ўзига хос янги қирралари хусусида сўз юритди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида мумтоз адабиётимизни тадқиқ этиш, маънавий меросимизни халқимизга янада кенгроқ тақдим этишга алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир сўнгида божхоначилар нафақат Алишер Навоий ижоди, балки унинг давлат арбоби сифатида амалга оширган улкан хайрли ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоблар олишди.

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати.

Прочитано: 2461 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика