Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 6 / Бизнинг маслаҳатлар

Ундирилган жарима даромад ҳисобланади

Суд қарори билан ундирилган (шартнома шартларининг бузилгани учун) ва корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) ҳисобрақамига келиб тушган жарима тарзидаги пул маблағлари (850,0 млн сўм) биз учун реализация ҳисобланадими ёки даромадми? Уларни бухгалтерия ёзувларида қандай ифодалаймиз?

Исмоил Муҳаммадиев,

Термиз шаҳри.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 129-моддасига асосан жами даромадга қуйидагилар киради:

– товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар;

– бошқа даромадлар.

СКнинг 132-моддасида бошқа даромадлар рўйхати келтирилган. Унга кўра товарларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар, жумладан, уларга ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар ва пеня, шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган жарималар ва пеня ҳам бошқа даромадларга киради.

Бинобарин, жарима, пеня ва устамалар кўринишидаги, шунингдек бошқа жарималар ҳисобидан шаклланадиган даромадлар, улар қарздор томонидан тан олиниши (тасдиқланиши) шарти билан даромадлар сифатида тан олиниши керак.

 

Қайд этилган операция 21-сон БҲМСга кўра бухгалтерия ҳисобида қуйидагича ифодаланади:

 

Жарима, пеня ва устамалар, шунингдек бошқа хил жарималар бўйича даромадларни акс эттириш

 

дебет

кредит

Жарима, пеня ва бошқа шу каби даромадларни акс эттириш

 

4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

9330 «Ундирилган жарима, пеня ва устамалар»

 

 

Бундан ташқари, Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) «В» бўлими 2.1-бандига мувофиқ ундирилган ёки қарздор томонидан эътироф этилган жарималар асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинадиган бошқа даромадлар (операцион даромадлар) сифатида корхонанинг даромадлари таркибига киритилади.

Жарима суммасини ҳисобда даромад сифатида акс эттириш учун қарздорнинг даъвони тан олганлиги ҳақидаги ёзма жавоби асос бўлиб хизмат қилади.

 

Сизнинг ҳолатингизда бухгалтерия ёзувлари 21-сон БҲМСга асосан қуйидагича қайд этилади:

 

 

Хўжалик операцияларининг

мазмуни

Сумма,

минг сўм

Ҳисобварақлар

корреспонденцияси

Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар

дебет

кредит

Қарздор томонидан тан олинган жарима суммаси акс эттирилади

 

850 000

4860

9390

Шартнома, даъво хати, даъвога жавоб

 

Жарима суммасининг ҳисоб-китоб ҳисобварағига келиб тушиши акс эттирилади

850 000

5110

4860

Банк кўчирмаси

 

 

 

Солиқ солиш масаласига келсак, қарздор томонидан тан олинган жарималар суммаси бошқа даромадлар сифатида ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

ЯСТ асосий фаолият турига тегишли ставка бўйича ҳисоблаб чиқарилади. 2013 йилдаги ЯСТ ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларда белгиланган.

Жавобни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2515 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика