Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 6 / Бизнинг маслаҳатлар

АВТОтранспортни вақтинча сақлашга солиқ солиш

Бизнинг МЧЖ асосий фаолияти автотранспорт воситалари учун вақтинчалик тўхташ жойи бериш, ундан ташқари дўконлардан ер ижара ҳақи ва бошқа майда пулли хизматларни кўрсатишдан иборат. Жамият устав фондида давлат улуши йўқ. 2012 йилда жамиятимизда 38  317  426 сўмлик хизмат кўрсатилди. Шундан 26  226  180 сўм автомобилларни вақтинча тўхташ жойидан, қолган 12  091  246 сўми ижара ҳақи ва бошқа майда пулли хизматлардан тушган.

Ушбу ер ижара ҳақи ва бошқа майда пулли хизматлардан тушган тушумдан қандай солиқ турларини тўлашимиз кераклигини тушунтириб беришингизни сўраймиз.

А.Базаров,

«Миянкол савдо мажмуаси» МЧЖ директори. 

 

– Солиқ кодексининг (СК) 22-моддасига асосан юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти асосий фаолият тури ҳисобланади.

Саволингиздан кўриниб турибдики, сизнинг асосий фаолият турингиз автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш ҳисобланади.

СКнинг 370-моддасида фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар қатъий белгиланган солиқни тўловчилар ҳисобланиши белгиланган.

Шунингдек, СКнинг 371-моддасида фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қатъий белгиланган солиқни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари келтирилган. Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турларининг рўйхати, шунингдек фаолиятнинг мазкур турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлар қонун ҳужжатлари билан, хусусан Президентнинг ҳар йили қабул қилинадиган Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарорларида белгиланади. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти бўйича маълумотлар жорий йил учун «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорнинг 10-иловасида («СБХ»нинг 27.12.2012 йилдаги 52 (960)-сонида чоп этилган) келтирилган бўлиб, хусусан юридик ва жисмоний шахслардан тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари қуйидагичадир:

 

Фаолият тури

 

Тўловчилар

 

Мазкур фаолият

турини харак-

терловчи физик

кўрсаткичлар

 

Физик кўрсаткич бирлигига ҳар ойда ќатъий белгиланган солиќ ставкаси (энг кам иш ҳаќига бирлик учун каррали миќдорларда)

Тошкент ш.

 

Нукус ш.

ва вилоят

бўйсунувидаги

шаҳарлар

бошќа аҳоли

пунктлари

 

Автотранспорт воситаларини ваќтинча саќлаш

Юридик шахслар

Эгаллаган майдон

(1 кв.метр)

0,1

 

0,06

 

0,04

 

Болалар ўйин автоматлари

Юридик ва жисмоний шахслар

Жиҳозланган

ўринлар сони

(бирликда)

3,0

2,0

1,0

 

 

Бунда шунга эътибор қаратиш керакки, қатъий белгиланган солиқ ставкаси йил бошига – 2013 йил 1 январга белгиланган ЭКИҲ (79 590 сўм) миқдоридан келиб чиқиб белгиланади ва ЭКИҲ миқдорининг йил давомидаги ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилмайди. Қолаверса, тақдим этилган қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобида ҳисобга олинмаган физик кўрсаткичлар аниқланган тақдирда бундай ҳолатларга солиқларни тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралади.

Фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи солиқ тўловчилар фаолиятнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган қисмига доир солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас. Демак, солиқни автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш фаолияти билан эгаллаган ер майонидан келиб чиқиб ҳар ойда қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича ЭКИҲга бирлик учун каррали миқдорларда тўлаш керак бўлади. Бинобарин, ушбу фаолият билан фақат юридик шахслар шуғуллана олади.

Қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган фаолият билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятнинг мазкур турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартибда солиқларни тўлашлари шарт.

Саволингиздан келиб чиқадиган бўлсак, сиз ер ижара ҳақи ва бошқа майда пулли хизматлардан умумбелгиланган солиқлар ёки ягона солиқ тўлови жорий этиладиган тартибда солиқларни тўлашингиз мумкин.

Шунингдек, яна бир муҳим нарсани эсдан чиқармаслик керакки, асосий фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқни тўловчилар бўлган юридик шахслар учун СКнинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар, шунингдек ижарадан олинган даромадлар бундан мустасно (СК, 371-модда). 

Жавобни экспертимиз Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2408 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика