Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 6 / Солиқ тўловчининг ён дафтарига

Корхона фоизларни ҳисоблаганда

ЯСТ тўловчиси ҳисобланган бизнинг корхонамиз бошқа корхонага қарз шартномаси асосида катта суммада қарз берди. Шартномага кўра қарз олувчи берган суммамизнинг 10%ини бизга тўлаб берди.

Бизнинг ҳолатда фоизлар тарзида олинган даромадларга солиқ солиш ва уларни қайси солиқ ҳисоботида акс эттириш тартибини батафсил тушунтириб берсангиз.

Муродилла Қодиров, МЧЖ бош бухгалтери.

Тошкент вилояти.

– СКнинг 156-моддасига асосан берилган қарзлар учун фоизлар тўлов манбаида солиқ солинадиган даромад ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, мазкур ҳолда солиқ тўланиши учун масъулият қарз олувчи – фоизларни тўлаш манбаи зиммасига тушади. У ҳисобланган фоизлар суммасининг 10%и миқдорида солиқни ушлаши ва  тўланган кунидан кечиктирмай уни бюджетга ўтказиши шарт. Ҳисобланган фоизлар ва улардан ушланган солиқ суммалари бўйича қарз олувчи сизга «Солиқ ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.01.2008 йилда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори, бундан кейин – 1760-сон қарор) 1-иловада келтирилган шакл бўйича Маълумотнома тақдим этиши керак.

Корхонангиз ушланган солиқни чегирган ҳолда фоизлар олади, бироқ солиқ солиш мақсадида шартнома бўйича ҳисобланган бутун сумма сизнинг бошқа даромадингиз деб эътироф этилади ва корхонанинг ялпи тушумига киритилади. Бироқ, ушбу суммадан солиқ тўлаб бўлинганлиги сабабли ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базанинг ҳисоб-китоби чоғида у ялпи тушумдан чегирилади (СКнинг 355, 356-моддалари).

Аввалига фоизларнинг ҳисобланган суммаси (ушланган солиқни ҳисобга олган ҳолда) Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 1-иловаси «Бошқа даромадлар»да кўрсатилади (160 ва 010-сатрлар). Ана шу сумма солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган даромадлар ва харажатлар таркибида кўрсатилади (ЯСТ ҳисоб-китобига 3-илованинг 0202, 020 ва 010-сатрлари). Тегишинча, ЯСТ ҳисоб-китобининг ўзини тўлдираётганда олинган фоизлар 030 ва 040-сатрлар бўйича умумий суммада даромадлар сифатида, солиқ солинадиган тушумнинг камайиши эса – 050 ва 0502-сатрлар бўйича кўрсатилади.

Қарз олувчи солиқ агенти ҳисобланиб, ДСИга фоизлардан ушланган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботи ҳам тақдим этиши керак. Бунинг учун 1760-сон қарорга 1-иловада қуйидагиларни ўз ичига оладиган ҳисоботнинг алоҳида шакли назарда тутилган:

юридик шахсларнинг фойда солиғини тўлов манбаида ушлайдиган юридик шахс тўғрисида маълумотлар;

солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушланадиган, дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган юридик шахслар фойда солиғининг ҳисоб-китоби;

юридик шахслар фойда солиғининг тўлов манбаида ушланадиган умумий суммаси ва даромаднинг умумий суммаси тўғрисида маълумотнома.

Ҳисоб-китобда қарз олувчи корхона фоизларнинг ҳисоблаб ёзилган суммасини 070-сатрда, ушланган солиқ суммасини эса 120-сатрда кўрсатади. Ҳисоб-китоб корхона (мазкур ҳолда – қарз олувчи) солиқ ҳисобига олинган жойдаги ДСИга тўлов амалга оширилган ҳисобот даври тугаганидан кейин 25 кундан кечиктирмай тақдим этилади.

Маълумотномада корхона солиқ агенти сифатида улардан солиқ ушлаган барча тўловлар (даромад олувчи корхоналарнинг номлари, даромад турлари ва ҳоказо) муфассал тарзда кўрсатилади. Маълумотнома солиқ даври (йил) тугаганидан кейин 30 кун мобайнида тақдим этилиши керак.

Жавобни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2265 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика