Norma.uz

Ўз улушимни сотаман

Акциядорлик компанияси икки муассисга эга. Акцияларнинг 76%и уларнинг бирига, 24%и бошқасига тегишли. Иккинчи муассис ўз улушини учинчи шахсга сотмоқчи. Бунинг учун нима қилиш керак?

– Саволингизга жавоб кўп жиҳатдан акциядорлик жамиятининг шакли1 ва унинг таъсис ҳужжатлари – устав ва таъсис шартномасига боғлиқ.

Агар АЖ ёпиқ жамият бўлса, улушни учинчи шахсга сотиш жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган шартларга мувофиқ, агар уларда бундай шартлар бўлмаса – акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ амалга оширилади. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун2 (бундан кейин – 223-I-сон Қонун) 36-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ЁАЖ акцияларни чекланмаган доирадаги шахсларга сотиб олишлари учун таклиф қилишга ҳақли эмас. Мазкур ҳолда қимматли қоғозларни хусусий йўсинда жойлаштириш (олдиндан маълум бўлган, сони чекланган инвесторлар орасида ёпиқ обуна қилиш, оммавий эълон бермаган ва реклама кампанияси ўтказмаган ҳолда) қўлланади («Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонун3 14-моддасининг иккинчи қисми).

Бунда ЁАЖ акциядорлари ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари сотаётган акцияларни учинчи шахсга таклиф этилаётган нархда ва шартларда, уларнинг ҳар бирига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда имтиёзли олиш ҳуқуқига, агар жамият уставида мазкур ҳуқуқни амалга оширишнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, эга бўлади (223-I-сон Қонун 7-моддасининг учинчи қисми).

Акциядорлар сотаётган акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тартиби, муддати жамият уставида белгилаб қўйилади. Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш муддати акциялар савдога қўйилган пайтдан бошлаб 30 кундан кам ва 60 кундан кўп бўлиши мумкин эмас (223-I-сон Қонун 7-моддасининг тўртинчи қисми).

Шу тариқа, ўз акцияларини учинчи шахсга сотиш учун ЁАЖ акциядори:

ўз нияти тўғрисида жамиятни (ижроия органи тимсолида) ва бошқа акциядорни ёзма равишда хабардор қилиши4;

шундан сўнг умумий йиғилиш қарори билан бошқа акциядорнинг сотилаётган акцияларни сотиб олишга устувор ҳуқуқини рад этишини мустаҳкамлаши (рад этилган тақдирда);

сўнгра учинчи шахс билан тегишли олди-сотди битимини ёзма равишда расмийлаштириши ва уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши шарт.

Кейин эса жамиятнинг ўзи тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўзгартиришларни акциядорлар реестрига киритиши ва тегишли маълумотларни Марказий депозитарийга юбориши шарт.

Бироқ бошқа акциядор ўзининг устувор ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли эканлигини унутмаслик керак. Бунинг учун у акцияларни жойлаштириш санасидан олдинги кундан кечиктирмай жамиятга акцияларни харид қилиш тўғрисида ёзма ариза юбориши керак. Унда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: акциядорнинг фамилияси, исм-шарифи (жисмоний шахс учун) ёки номи (юридик шахс учун), яшаш жойи (жойлашган ери), у харид қилаётган акциялар сони.

Қолган ҳолларда жамиятнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ҳаракат қилишни тавсия этамиз.

Агар акциядорлик жамияти очиқ жамият бўлса, акцияларни жойлаштириш усуллари (очиқ ёки ёпиқ обуна) унинг устави билан, унда бундай кўрсатмалар бўлмаганда – акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади. Агар АЖ уставида ҳам, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорида ҳам акциялар ва жамиятнинг акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларини жойлаштириш усули тўғрисида кўрсатмалар бўлмаса, уларни фақат очиқ обуна воситасида (223-I-сон Қонун 36-моддасининг бешинчи қисми), яъни акцияларни рекламадан фойдаланган ҳолда инвесторларнинг чекланмаган сони ўртасида оммавий жойлаштириш орқали («Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонун 14-моддасининг иккинчи қисми) жойлаштириш мумкин.

Жамият уставида акциядорларнинг акцияларни уларга тегишли АЖ овоз берувчи акциялари сонига мутаносиб равишда харид қилишга устувор ҳуқуқи ҳам назарда тутилиши мумкин. Мазкур ҳолда бундай ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қарор (қарорнинг ўзи амал қиладиган муддатни кўрсатган ҳолда) акциядорлар умумий йиғилиши томонидан унда иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгалари овозларининг кўпчилиги билан қабул қилиниши мумкин. Мазкур қарор умумий йиғилиш белгилаган муддат давомида, аммо у қабул қилинган пайтдан эътиборан кўпи билан бир йил давомида амал қилади (223-I-сон Қонун 39-моддаси).

Шу тариқа, агар уставда ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорида акцияларни жойлаштиришнинг очиқ обунаси назарда тутилган ва уларни харид қилишга бошқа акциядорларнинг устувор ҳуқуқи мавжуд бўлмаса, уларни сотмоқчи бўлган акциялар эгаси мустақил равишда ёки фонд биржаси, шунингдек қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ фонд бўлимларини барпо этган бошқа биржалар орқали ёхуд қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдосининг ташкилотчиси орқали акцияларни сотиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириши керак. Кейин учинчи шахс билан тегишли олди-сотди битимини ёзма равишда расмийлаштириши ва уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши лозим. Ушбу ҳаракатларнинг барчаси бажарилганидан кейин жамият тақдим этилган ҳужжатлар асосида акциядорлар реестрига ўзгартиришлар киритиши ва тегишли маълумотларни Марказий депозитарийга юбориши керак.

Агар уставда ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорида уларни харид қилишга акциядорларнинг устувор ҳуқуқи билан бирга акцияларни жойлаштиришга ёпиқ обуна назарда тутилган бўлса, мазкур ҳолда ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун юқорида баён этилган қоидалар қўлланади.

 

1Фуқаролик кодексининг 65, 66-моддалари; «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун (26.04.1996 йилдаги 223-I-сон) 6, 7-моддалари.

226.04.1996 йилдаги 223-I-сон.

322.07.2008 йилдаги ЎРҚ-163-сон.

4Билдиришномада жойлаштириладиган акцияларнинг сони (шу жумладан уларни харид қилишнинг устувор ҳуқуқидан фойдаланган тақдирда жамият акциядорларига уларни жойлаштириш нархи), ҳар бир акциядор харид қилишга ҳақли бўлган акциялар сонини белгилаш тартиби, акциядор ушбу ҳуқуқининг амал қилиш муддати ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

 

                                                                                                                            Алексей НИЯЗМЕТОВ, адвокат.

Прочитано: 1259 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика