Norma.uz

2013 йилги солиқ солишдаги янгиликлар

2012 йил

2013 йил

Изоҳ

ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

 

2013 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2012 йил даражасида сақлаб қолинди.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 14-иловада белгиланган.

2012 йилда ҳисобот даври қуйидагича бўлди:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – бир ой;

жисмоний шахслар учун – календарь йил (Солиқ кодексининг (СК) 246-моддаси).

СК 246-моддасининг иккинчи қисмига киритилган ўзгартиришларга кўра 2013 йил 1 январдан ҳисобот даври қуйидагича:

юридик шахслар учун – йил чораги;

жисмоний шахслар учун – календарь йил.

 

СКнинг 246-моддасига ўзгартиришлар 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган.

Ҳисобот даври ( бир ой ўрнига бир чорак) микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун ўзгартирилди.

2012 йилда Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби қуйидаги муддатларда тақдим этилган:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан –ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

барча солиқ тўловчилар томонидан – йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;

жисмоний шахслар томонидан – йилига бир марта, кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.

2013 йилда мазкур солиқни тўловчи юридик шахслар Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини қуйидаги муддатларда тақдим этишлари керак:

йилнинг ҳар чорагида ортиб борувчи якун билан – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда – йил якунлари бўйича.

Жисмоний шахслар Ҳисоб-китобни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай тақдим этадилар.

СКнинг 247-моддасига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилди. Шу тариқа, Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидаги ўзгартиришлар микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчиларга тааллуқли. Улар Ҳисоб-китобни чоракда бир марта топширадилар. Бироқ бунда улар учун мазкур солиқни тўлаш муддатлари сақланади.

2012 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўланган.

2013 йилда солиқни қуйидагича тўлаш керак:

микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар томонидан  ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса –йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатидан кечиктирмай.

СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

 

2013 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ўртача 20%га индексацияланган.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 13-иловада тасдиқланган.

2012 йилда амал қилган тартибга кўра, солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритганлар. Ер усти ва ер ости манбаларидан сув келадиган водопровод тармоқларидаги сувдан фойдаланилган тақдирда, солиқ солинадиган база манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида аниқланган. Сув етказиб берувчи корхоналар улардан келадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига ҳисобот йилининг 1 февралига қадар тақдим этардилар. Солиқ органлари ўз навбатида бу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказардилар.

СК 260-моддасининг учинчи қисмига киритилган ўзгартиришларга кўра сув етказиб берувчи корхоналар водопровод тармоғига ер усти ва ер ости манбаларидан келадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига жорий солиқ даврининг 15 январига қадар (олдин 1 февралга қадар эди) тақдим этишлари керак. Солиқ органлари эса ўз навбатида 5 кун ичида (илгари муддатлар белгиланмаган эди) ушбу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказишлари лозим.

СКнинг 260, 262-моддаларига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилди.

2012 йилда солиқ даври календарь йил, ҳисобот даври эса қуйидагилар бўлган:

солиқнинг умумий суммаси йилнинг бир чорагида ЭКИҲнинг 50 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) учун – бир ой;

солиқнинг умумий суммаси йилнинг бир чорагида ЭКИҲнинг 50 бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун – йил чораги;

қишлоқ хўжалиги корхоналари ва деҳқон хўжаликлари учун – календарь йил (СКнинг 262-моддаси).

 

СКнинг 262-моддасига ўзгартиришлар билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун барча солиқ тўловчиларга солиқ даври – календарь йил этиб белгиланди.

СКнинг 262-моддасидан ҳисобот даври чиқариб ташланди.

2012 йилда Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органларига ортиб борувчи якун билан қуйидаги муддатларда тақдим этиларди:

1) солиқнинг умумий суммаси йилнинг бир чорагида ЭКИҲнинг 50 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) – ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;

2) солиқнинг умумий суммаси йилнинг бир чорагида ЭКИҲнинг 50 бараваридан камни ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;

3) ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан – йилда бир марта ҳисобот даврининг 15 декабригача;

4) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – йилнинг ҳар чорагида йилнинг ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай.

Деҳқон хўжаликларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай тўлаш ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этувчи солиқ органлари ҳисоблайдилар.

2013 йилда Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органларига қуйидагилар томонидан йилига бир марта тақдим этилади:

юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;

ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан – жорий солиқ даврининг 15 декабригача;

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – солиқ давридан кейинги йилнинг 25 январигача.

 

СКнинг 263-моддасига ўзгартиришлар киритилишига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ учун «ҳисобот даври» тушунчасининг чиқариб ташланганлиги ва унинг барча тўловчилари учун ягона солиқ даври белгиланганлиги сабабчи бўлди.

2013 йилда ер усти ва ер ости сувларининг фоизли нисбати қуйидагича:

ер усти – 84,1%;

ер ости – 15,9%.

2012 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар томонидан Ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланган, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

Юридик шахслар жорий йилнинг 15 январигача сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органларига солиқ тўлаш тўғрисидаги ёзма билдиришни белгиланган лимитдан келиб чиққан ҳолда ёки сув етказиб бериш шартномасига мувофиқ ҳар ойда ёки йилнинг ҳар чорагида эркин шаклда тақдим этганлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно.

2013 йилда солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар (қуйида кўрсатилганлар бундан мустасно) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлайдилар.

 

Қуйидагилар жорий тўловларни тўламайдилар:

ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари;

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари;

деҳқон хўжаликлари.

 

Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 25 январигача, янги ташкил қилинганлари эса – давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан ва солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даврида солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.

ЎРҚ-343-сон Қонун билан СКнинг 264-моддасига киритилган ўзгартиришлар билан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар, шунингдек уларни пасайтирганлик учун жазо чоралари жорий этилган.

Жорий тўловлар қуйидагича тўланади:

солиқ даврида солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) – ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай солиқ йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида;

солиқ даврида солиқ суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай солиқ йиллик суммасининг 1/4 қисми миқдорида.

 

Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда солиқ тўловчилар томонидан, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойида, Ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади, бундан деҳқон хўжаликлари мустасно.

Солиқ даврида жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10%дан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, солиқ органи жорий тўловлар суммасини солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.

Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

 

2012 йил

2013 йил

Изоҳ

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

2012 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 3,5%лик ставкада тўланган.

2013 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 3,5% миқдорида сақланди.

Шунингдек ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг ЭАВдаги улушига қараб, хом ашё товарлари бундан мустасно, экспортчи корхоналар учун пасайтирилган ставкани қўллаш, шунингдек меъёрий муддатларда ўрнатилмаган ускуна қисмида солиқнинг икки баравар ставкасини қўллаш шартлари сақланган.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 17-иловада белгиланган.

2012 йилда мол-мулк солиғи солиш объектига номоддий активлар (НМА), шу жумладан НМА таркибида ҳисобга олинадиган ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқлари киритилган.

2013 йил 1 январдан НМА объектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солиқ солиш объектидан чиқарилди.

СКнинг 266, 267, 270 ва 271-моддаларига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилди.

2012 йилда мол-мулк солиғига доир солиқ солинадиган база асосий воситалар ва уларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати сифатида номоддий активлар бўйича ҳисобланарди. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланарди (СКнинг 267-моддаси).

НМА солиқ солиш объектидан чиқарилганлиги сабабли СКнинг 267-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди. 2013 йил 1 январдан мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базага НМАнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати киритилмайди.

2012 йилда мол-мулк солиғи бўйича солиқ даври календарь йил, ҳисобот даври – йил чораги ҳисобланарди.

2013 йилда мол-мулк солиғи бўйича солиқ даври этиб календарь йил белгиланди. Ҳисобот даври чиқариб ташланди.

2012 йилда Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатида топшириларди.

2013 йилда Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ ҳисобига олинган жойдаги солиқ органига йилда 1 марта, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда топширилиши лозим.

Солиқ даври мобайнида микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар тегишли йилга ҳисобланган юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида ҳар ой жорий тўловларни тўлардилар.

Улар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий йилнинг 10 январигача солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига белгиланган шаклдаги маълумотномани тақдим этардилар.

Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар мазкур солиқ бўйича жорий тўловлар тўлайдилар.

Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача, янги ташкил қилинганлари эса – давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай, солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.

 

 

Жорий тўловлар ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тўланган.

Солиқ бўйича жорий тўловлар қуйидагича тўланади:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – солиқ йиллик суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – солиқ йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай.

Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бу ҳолда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

Тўланадиган солиқ суммаси ҳисоб-китобларни топшириш учун белгиланган кундан кечиктирмай тўланган.

Солиқ даври учун солиқ суммаси жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда, Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга ўтказилади.

Солиқ даврида солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи жорий тўловларни солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИ

Солиқ ставкалари солиқ солиш объектига абсолют миқдорда ўрнатилиб, зоналар, жойлашган жойига қараб табақалаштирилган.

2013 йилда ер солиғи ставкалари ўртача 15%га индексацияланди.

2013 йилги ер солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 19-иловада белгиланган.

2012 йилда СК 280-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар) солиқ солиш объекти сифатида қаралмаган.

2013 йил 1 январдан коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар таркибидаги маиший чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари ҳам солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

СКнинг 280, 284 ва 286-моддаларига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилди.

Календарь йил солиқ ва ҳисобот даври эди (СКнинг 284-моддаси).

 

Таҳририй тузатишларга кўра юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ даври календарь йил ҳисобланади.

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИ

2012 йилда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси 8%ни ташкил этган.

2013 йилда солиқ ставкаси 8% миқдорида сақланди.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 21-иловада белгиланган.

2012 йилда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи чегирилганидан кейин қоладиган фойда солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база бўлган. Солиқ солинадиган база олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар суммасига, қўшимча фойда солиғи тўловчилар учун эса соф қўшимча фойда суммасига ҳам камайтирилган.

Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган корхоналар солиқ солинадиган базани уларни тутиб туришга амалда қилинган харажатларни ҳисобга олган ҳолда аниқлаганлар (СКнинг 296 ва 297-моддалари).

2013 йилда барча солиқ тўловчилар (балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган ва бўлмаганлар) учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база фойда солиғи чегирилганидан кейин юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойдадан келиб чиқиб аниқланади. Солиқ солинадиган базани олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар суммасига, шунингдек қўшимча фойда солиғи тўловчилар учун соф қўшимча фойда суммасига камайтириш шарти сақланди.

СКнинг 300-моддасида балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган солиқ тўловчиларнинг ҳисоб-китобларни ҳисоблаб чиқариши ва тақдим этиши тартибини белгиловчи қисмлар чиқариб ташланди.

СКнинг 296 ва 300-моддалари ўзгартирилди, СКнинг 297-моддаси ЎРҚ-343-сон Қонун билан чиқариб ташланди.

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ВА ГАЗ ИШЛАТГАНЛИК УЧУН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

Тўлов жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ деб аталарди.

2013 йил 1 январдан у транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ деб аталади («жисмоний шахслардан» сўзлари чиқариб ташланди).

Солиқнинг номланиши ЎРҚ-343-сон Қонун 4-моддасининг 1-бандига кўра ўзгартирилди.

2012 йилда жисмоний шахслардан олинадиган солиқ ставкалари:

транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ишлатганлик учун – 1 литрига 200 сўм;

суюлтирилган газ ишлатганлик учун – 1 литрига 165 сўм;

сиқилган газ ишлатганлик учун – 1 куб м га 200 сўм.

2013 йилда солиқ ставкалари қуйидагича белгиланди:

транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ишлатганлик учун – 1 литрига 240 сўм;

суюлтирилган газ ишлатганлик учун – 1 литрига 165 сўм;

сиқилган газ ишлатганлик учун – 1 куб м га 200 сўм.

Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 21-иловада белгиланган.

2012 йилда жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни чакана реализация қилувчи юридик шахслар жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар этиб белгиланган эди (СКнинг 301-моддаси).

 

2013 йил 1 январдан юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни автомобилларга АЁҚШлар орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилардир.

Бунда АЁҚШлар деганда автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш, автомобилларга ёқилғи қуйиш ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари тушунилади.

СКнинг 301-моддасига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилди.

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ВА ГАЗ ИШЛАТГАНЛИК УЧУН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

2012 йилда солиқ солиш объекти сифатида жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни чакана реализация қилиш, солиқ солинадиган база сифатида эса уларнинг жисмоний шахсларга натура ҳолидаги реализация қилинган ҳажми белгиланган эди (СКнинг 302-моддаси).

Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш солиқ солиш объектидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СКнинг 302–304-моддаларига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган.

2012 йилда солиқ даври қуйидагича бўлган:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун - йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун - бир ой (СКнинг 303-моддаси).

2013 йилда барча солиқ тўловчилар учун йил чораги солиқ давридир.

2012 йилда жисмоний шахслардан олинадиган солиқ суммаси чакана нархга қўшимча равишда белгиланган, сотиб олувчига бериладиган чекда алоҳида сатрда кўрсатилган ҳамда жисмоний шахслардан реализация қилинаётган бензин, дизель ёқилғиси ва газ учун маблағларни олиш билан бир вақтда ундирилган.

2013 йил 1 январдан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммаси транспорт воситалари учун АЁҚШлар орқали реализация қилинадиган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг нархида ҳисобга олинади.

Солиқнинг ҳисоб-китоби:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилган.

Йил якунлари бўйича ҳисоб-китобни барча солиқ тўловчилар йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этганлар.

2013 йилда солиқнинг ҳисоб-китобини АЁҚШлар ҳар чоракда, солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича
эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этишлари шарт.

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР

2012 йилда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси 1,6%ни ташкил этган.

2013 йилда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси солиқ солишнинг белгиланган объектларидан 1,6% миқдорида сақланди.

Мажбурий ажратмалар ставкаси Президентнинг ПҚ-1887-сон қарори 3-бандида, солиқ солиш объектлари эса – унга 22-иловада белгиланган.

 

1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлмайди.

Ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек аввалги ҳисобот даврларида шакллантирилган суғуртавий техник захираларни камайтиришнинг (қайтаришнинг) қайта суғурта қилувчиларнинг суғурта захираларидаги улуши ўзгариши ҳисобга олинган ҳолдаги суммалари, қайта суғурта қилишга ўтказилган таваккалчилик бўйича суғурта тўловлари улушининг ўрнини қайта суғурта қилувчилар томонидан қоплаш суммалари ҳам бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар солиш объекти сифатида қаралмайди.

 

 

 

 

 

 

 

СКнинг 312–315-моддаларига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган.

2012 йилда ҳисобот даври қуйидагича бўлган:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун - йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун - бир ой.

2013 йилда барча солиқ тўловчилар учун фақат йил чораги ҳисобот даври этиб белгиланди.

2012 йилда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилган. Йил якунлари бўйича эса Ҳисоб-китоб йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилган.

2013 йилда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМўАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР

2012 йилда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси 1,4%ни ташкил этган.

2013 йилда мажбурий ажратмалар ставкалари солиқ солишнинг белгиланган объектларидан 1,4% миқдорида, шунингдек Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари сақланди.

Мажбурий ажратмалар ставкалари Президентнинг ПҚ-1887-сон қарори 3-бандида, солиқ солиш объектлари эса унга 22-иловада белгиланган. Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 23-иловада белгиланган.

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳам, бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари ҳисобланмайди.

 

 

Ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек аввалги ҳисобот даврларида шакллантирилган суғуртавий техник захираларни камайтиришнинг (қайтаришнинг) қайта суғурта қилувчиларнинг суғурта захираларидаги улуши ўзгариши ҳисобга олинган ҳолдаги суммалари, қайта суғурта қилишга ўтказилган таваккалчилик бўйича суғурта тўловлари улушининг ўрнини қайта суғурта қилувчилар томонидан қоплаш суммалари Йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар солиш объекти сифатида қаралмайди.

2012 йилда ҳисобот даври қуйидагича бўлган:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун - йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун - бир ой.

2013 йилда барча солиқ тўловчилар учун йил чораги ҳисобот даври этиб белгиланди.

2012 йилда Йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилган. Йил якунлари бўйича эса Ҳисоб-китоб йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилган.

2013 йилда Йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

«КАМОЛОТ» ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ЖАМОАТЧИЛИК ҲАРАКАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМўАРМАСИГА («КАМОЛОТ» ЖАМўАРМАСИГА) ЎТКАЗМАЛАР

2012 йилда кичик бизнес субъектлари бўлган ЯСТ тўловчилар (савдо корхоналари бундан мустасно) «Камолот» жамғармасига ўзаро кўмаклашиш ҳақида тузилган шартномалар асосида ЯСТнинг ҳисобланган суммасидан 5% ўтказардилар.

2013 йилда ЯСТ тўловчи, «Камолот» жамғармасининг маҳаллий бўлинмалари билан ўзаро кўмаклашиш ҳақида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналари бундан мустасно) унга ЯСТнинг ҳисобланган суммасидан 8% ўтказишлари шарт.

Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 35-илованинг 14-бандига кўра ўзгартириш киритилди.

ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚ

 

2013 йилда қатъий белгиланган солиқ ставкалари сақланди.

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 10 ва 11-иловаларда белгиланган.

2012 йилда амал қилган тартибга кўра солиқ солиш объекти ва иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчилар аниқлик киритилган ҳисоб-китобни навбатдаги тўловни тўлаш муддатидан кечиктирмай тақдим этишлари шарт эди.

2013 йил 1 январдан қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2013 йил 1 январда белгиланган ЭКИҲдан (79 590 сўм) келиб чиқиб белгиланиб, йил давомида ЭКИҲ ўзгарганда қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Тегишинча 2013 йилда ЭКИҲ ўзгарганда аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этиш керак эмас.

СКнинг 372-моддасига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган.

2012 йилда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилган. Йил якунлари бўйича эса Ҳисоб-китоб йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилган.

2013 йилда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

 

РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР

2012 йилда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкаси 1,4%ни ташкил этган.

2013 йилда мажбурий ажратмалар ставкалари солиқ солишнинг белгиланган объектларидан 1,4% миқдорида, шунингдек Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари сақланди.

Мажбурий ажратмалар ставкалари Президентнинг ПҚ-1887-сон қарори 3-бандида, солиқ солиш объектлари эса унга 22-иловада белгиланган. Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 23-иловада белгиланган.

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳам, бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари ҳисобланмайди.

 

 

 

 

 

 

 

СКнинг 316–319-моддаларига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган.

 

Ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек аввалги ҳисобот даврларида шакллантирилган суғуртавий техник захираларни камайтиришнинг (қайтаришнинг) қайта суғурта қилувчиларнинг суғурта захираларидаги улуши ўзгариши ҳисобга олинган ҳолдаги суммалари, қайта суғурта қилишга ўтказилган таваккалчилик бўйича суғурта тўловлари улушининг ўрнини қайта суғурта қилувчилар томонидан қоплаш суммалари Йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар солиш объекти сифатида қаралмайди.

2012 йилда ҳисобот даври қуйидагича бўлган:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун - йил чораги;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун - бир ой.

2013 йилда барча солиқ тўловчилар учун йил чораги ҳисобот даври этиб белгиланди.

2012 йилда Йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилган. Йил якунлари бўйича эса Ҳисоб-китоб йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилган.

2013 йилда Йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

«КАМОЛОТ» ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ЖАМОАТЧИЛИК ҲАРАКАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИГА («КАМОЛОТ» ЖАМҒАРМАСИГА) ЎТКАЗМАЛАР

2012 йилда кичик бизнес субъектлари бўлган ЯСТ тўловчилар (савдо корхоналари бундан мустасно) «Камолот» жамғармасига ўзаро кўмаклашиш ҳақида тузилган шартномалар асосида ЯСТнинг ҳисобланган суммасидан 5% ўтказардилар.

2013 йилда ЯСТ тўловчи, «Камолот» жамғармасининг маҳаллий бўлинмалари билан ўзаро кўмаклашиш ҳақида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналари бундан мустасно) унга ЯСТнинг ҳисобланган суммасидан 8% ўтказишлари шарт.

Президентнинг ПҚ-1887-сон қарорига 35-илованинг
14-бандига кўра ўзгартириш киритилди.

ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚ

 

2013 йилда қатъий белгиланган солиқ ставкалари сақланди.

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари Президентнинг
ПҚ-1887-сон қарорига 10 ва 11-иловаларда белгиланган.

2012 йилда амал қилган тартибга кўра солиқ солиш объекти ва иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчилар аниқлик киритилган ҳисоб-китобни навбатдаги тўловни тўлаш муддатидан кечиктирмай тақдим этишлари шарт эди.

2013 йил 1 январдан қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2013 йил 1 январда белгиланган ЭКИҲдан (79 590 сўм) келиб чиқиб белгиланиб, йил давомида ЭКИҲ ўзгарганда қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Тегишинча 2013 йилда ЭКИҲ ўзгарганда аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этиш керак эмас.

СКнинг 372-моддасига ўзгартиришлар ЎРҚ-343-сон Қонун билан киритилган.

Прочитано: 971 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика