Бугунги кунда корхонамиз устав капитали тўлиқ шакллантирилган. Корхона таъсисчилари ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдасини устав капиталини кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкинми? Бу операция бухгалтерияда қандай ифодаланади ва бунда солиқ солинадими?
Саттор Бердиқулов,
МЧЖ таъсисчиси.
Косонсой тумани.
– Ҳа, корхона муассислари (иштирокчилари) ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдасини устав капиталини кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин.
Шуни қайд этиш лозимки, устав капиталини кўпайтириш тўғрисида ёзув таъсис ҳужжатларидаги ўзгартириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
Устав капиталини ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан кўпайтириш 21-сон БҲМСга кўра бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади:
Дебет |
Кредит |
8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» |
8300-«Устав капитали» |
Солиқ кодексининг (СК) 22-моддасига асосан дивидендлар деганда акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад; юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми; юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини олгандаги даромадлар, бундан муассис устав фондига ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади, тақсимланмаган фойда устав фондини кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари тушунилади.
СКнинг 356-моддасига асосан дивидендлар тариқасида олинган ва қайси юридик шахсдан олинган бўлса, ўша юридик шахснинг устав фондига йўналтирилган даромадлар чегириб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум солиқ солинадиган база ҳисобланади. Муассислар таркибидан чиқилаётганда ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солинадиган базадан чегирилган даромадларга тўлов манбаида умумий асосларда солиқ солинади.
Шу тариқа, 2010 йил 1 январдан бошлаб СКга асосан тақсимланмаган фойда устав фондини кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари, дивиденд кўринишидаги даромадлар деб тавсифланади ва уларга солиқ солинмайди.
Устав капиталини қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши ва улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши ҳисобига кўпайтириш |
|
дебет |
кредит |
8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» |
6610 -«Тўланадиган дивидендлар» |
6610-«Тўланадиган дивидендлар» |
8300-«Устав капитали» |
Жавобни экспертимиз
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.