Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 14 / Пенсия иши

Иш стажи, устамалар ва пенсия

 

– Кимлар пенсияга устама олишга умид қилиши мумкин?

 

Ўзбекистон қонунчилигида пенсияга устама ҳақ олиш ҳуқуқи назарда тутилган. У фуқароларнинг алоҳида тоифадаги шахсларга мансублиги билан белгиланади ва пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг фоизи миқдорларида белгиланади (03.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги ЎРҚ-938-ХII-сон Қонун 28-м., кейинги ўринларда Қонун).

Хусусан, уларга қуйидагилар киради (Низом 101-б., 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова, кейинги ўринларда 592-сон Низом):

а) I гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар 150%;

б) II гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар 125%;

в) кўриш бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар 100%;

г) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар 75%;

д) II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар 75%;

э) уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар 50%;

ж) 19411945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятларни бажарган шахслар 30%;

з) вафоти ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш ёки ички ишлар органларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида хизмат қилиш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ходимларининг ота-оналари ва янги никоҳга кирмаган бева хотинлари (бева эрлари) 30%;

и) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматларга эга бўлган шахслар хизматларига қараб 100%дан 150%гача;

к) имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган артистлар 75%;

л) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган лавозимларда ва ташкилотларда ишлаган (эркаклар учун камида 25 йил ва аёллар учун камида 20 йил) театр-концерт ташкилотларининг артистлари ва бадиий ходимлари, театр ва мусиқа санъатининг ижодий ходимларини тайёрлаш билан банд бўлган таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва концертмейстерлари 50%.

 

 

– Архив маълумотлари бўлмаса, иш стажи ва иш ҳақи қандай аниқланади?

 

Таъкидлаб ўтамиз, иш ҳақини гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида белгилашга йўл қўйилмайди. Штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ҳақиқий иш ҳақини тасдиқлайдиган ҳужжат ўрнини боса олмайди.

Архив маълумотларини тақдим этмасдан иш стажини аниқлаш:

• 20052016 йиллар даври учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиқиб, бунда ҳар бир йил учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадалларнинг умумий миқдорини ушбу йилдаги ишлаган ойлар сонига бўлинганда ҳар бир ой учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир фоизидан кам бўлмаган тақдирда меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарчасида) мавжуд ёзувлар асосида инобатга олинади;

• 20162018 йиллар даври учун фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан келиб чиқиб;

• 2019 йил учун фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан келиб чиқиб;

• 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун «ЯMMT» ИДАКда мавжуд маълумотлардан келиб чиқиб.

Архив маълумотларини тақдим этмасдан иш ҳақини аниқлаш:

• 20052016 йиллар даври учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда;

• 20162018 йиллар даври учун фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан келиб чиқиб;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун фуқароларнинг иш ҳақинининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан келиб чиққан ҳолда.

Юқорида кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар қисман мавжуд бўлганида ёки ноаниқ маълумотлар бўлганида Пенсия жамғармаси бўлими сўровига кўра ёки фуқаронинг мурожаатига асосан фойдаланилади.

Бирор давр учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар қисман мавжуд бўлмаган тақдирда иш ҳақини аниқлаш учун минтақавий коэффициент ҳисобга олинмасдан қонунчиликда тегишли даврлар учун белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари қабул қилинади (592-сон Низом 77-б.).

 

 

– Оиламизнинг ўз бизнеси – меҳмон уйи бор. Бу фаолият пенсияга чиқишда ҳисобга олинадими?

 

Якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти пенсияни ҳисоблашда иш стажига қўшиб ҳисобланади (Қонун 37-б.).

Фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклидаги амалга оширувчи оила аъзолари ва оиланинг бошқа аъзолари (бундан ўн саккиз ёшга тўлмаганлар мустасно) календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, ЎзР Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.

Ижтимоий солиқ оила аъзоларининг доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тўланади.

Ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда, ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган сана деб ҳисобланади. Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Бунда оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида ёзилади. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади (592-сон Низом 44-б.).

 

 

– «Касаллик варақаси» очилган даврни стажга қўшишлари мумкинми?

 

Иш даврида бошланган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври давомийлиги ушбу иш жойи бўйича бериладиган маълумотномалар бўйича белгиланади.

Бунда ушбу давр (тиббиёт муассасалари томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари билан тасдиқланган) қуйидагилар тўланган тақдирдагина иш стажига киритилади:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ҳисобланган даромадлар (592-сон Низом 60-б.).

 

«Пенсия иши» бўлимини махсус мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

Прочитано: 18 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика