Norma.uz
Газета СБХ / 2026 год / № 03 / Биз яшайдиган уй

Ўтган йилда нималар ҳақида ёзган эдик

 

Ўтган йилги мавзувий сонимиз саҳифаларида биз коммунал хўжалиги тизимида содир бўлаётган воқеаларни қайд этдик. Бу энг муаммоли, базавий соҳалардан бири бўлиб, аҳоли ҳаёт тарзининг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган улкан, мураккаб механизмдир. Асосий эътибор кўп қаватли уйларни бошқариш, коммунал хизматлар сифатига қаратилган. Якунланган йил соҳа учун осон кечмади. Унинг барқарор, изчил ривожланишига қаратилган ислоҳотлар давом эттирилди. Биз бу жараённи акс эттиришга ҳаракат қилдик, ўқувчиларга янги ҳужжатларнинг моҳиятини тушунтирдик, саволларга жавоб бердик, бошқарув органлари фаолиятининг турли жиҳатлари бўйича тавсиялар тайёрладик. Йил тамойилларидан бири фуқароларнинг фаоллашуви, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонунбузарликлар билан боғлиқ жараёнларга кескин муносабат билдириш бўлди. Жамоатчиликнинг эътирози туфайли фуқаролар бу масалаларга эътибор қаратишди ва бир қатор идоралар раҳбарлари баёнот ва тушунтиришлар билан чиқишди. Ўтган йилда ўқувчиларимизда энг кўп акс-садо ва қизиқиш уйғотган айрим чиқишларимизни эслатиб ўтамиз.

 

Шаҳарсозлик соҳасида судгача тартибга солиш тизими жорий этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судгача кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича Идоралараро комиссия ташкил этилди. У ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларини ёки бундай ҳужжатларни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорини, шунингдек унинг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганади (25.02.2025 йилдаги 8 (1021)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

Умумий йиғилиш баённомасида яшовчиларнинг имзолари сохталаштирилган бўлса, нима қилиш керак?

Кўп қаватли уйларда яшовчилар кўпинча умумий йиғилишларнинг сохта баённомаларига дуч келишади. Бундай йиғилишлар ёки умуман ўтказилмаган ва улардаги имзолар сохталаштирилган, ёки ўтказилган, аммо баъзи яшовчиларнинг имзолари ўрнига бошқаларнинг имзолари қўйилган. Бундай ҳолларда нима қилиш ва қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш керак? (25.02.2025 йилдаги 8 (1021)-сон «Норма маслаҳатчи»).  

  

Қўмита қурувчилар ва фуқаролар ўртасидаги шартномалар ҳолатини ўрганиб чиқди

2024 йилда Рақобатни ривожлантириш қўмитасига ва фуқаролардан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ноинсоф қурувчилар билан боғлиқ муаммолар юзасидан 1 700 та мурожаат келиб тушди. Текширув ва кўрилган чоралар натижасида фуқаролар фойдасига қарийб 20 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди. Қурилиш ташкилотлари шартномалар тузишда қандай қоидабузарликларга йўл қўйган, истеъмолчилар ноқулайликларга дуч келмаслик учун нималарга эътибор беришлари керак? (25.02.2025 йилдаги 8 (1021)-сон «Норма маслаҳатчи»).

  

Қайта тақсимлашми ёки бебошлик? 

Пойтахтда қолган уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва ўзини ўзи бошқариш органларига босимнинг навбатдаги тўлқини бошланди. Амалдаги қонунларга зид равишда ҳокимликлар уларни мажбуран БКга киритишга уринмоқда. ККУни бошқаришнинг қонунлар билан кафолатланган учта усулидан фақат биттасини – бошқарув компанияларини қолдириш ниятидамиз (18.03.2025 йилдаги 11 (1024)-сон «Норма маслаҳатчи»).

  

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарув усулини мажбурий ўзгартириш ҳолатларига муносабат билдирди

Вазирлик бошқарув органлари фаолиятига асоссиз аралашиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради (18.03.2025 йилдаги 11 (1024)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

Учтепаликлар бир ҳафта ичида яшил зоналардаги ноқонуний қурилишларга қарши 4 та даъвони ютиб чиқди

Бу билан улар ўз ҳовлиларида тижорат объектларини қуриш ва дарахтларни кесишга йўл қўймадилар, қулай яшаш муҳитига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилдилар (18.03.2025 йилдаги 11 (1024)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

Прокурорлар, солиқчилар ва ИИБ раҳбарлари таркибдан чиқарилди

Прокурорлар, ИИБ раҳбарлари секторлар таркибидан чиқарилди. Кўпинча улар ҳокимлар томонидан ўйлаб топилган қонунларга зид тажриба ва кампанияларнинг йўлбошчилари бўлишган. Улар кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун аҳолига, ўз пудратчиларига ишларни бажариш учун кредитлар беришга мажбурлаган; бадаллар ва тўловлар эвазига видеокамералар, «хавотир тугмалари» ўрнатишга мажбурлаган; фуқароларнинг розилигисиз уйларни ХУМШдан БКга мажбурий ўтказишда фаол иштирок этган (29.04.2025 йилдаги 17 (1030)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

Истеъмолчи қандай ҳолларда иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоб қилишни талаб қилишга ҳақли?

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловада хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар белгиланган. Улар бузилган тақдирда истеъмолчи қайта ҳисоб-китоб қилишни талаб қилишга ҳақли (18.03.2025 йилдаги 11 (1024)-сон «Норма маслаҳатчи»).

  

Шаҳарсозлик қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди 

25.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1050-сон Қонун билан айрим НҲҲларга шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъий риоя этилиши учун жавобгарликни ошириш ва назоратни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди (3.06.2025 йилдаги 22 (1035)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

Аҳоли БК ишидан норози: муаммолар, сабаблар, ечимлар 

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш тизимининг ҳолати ва унга аҳолининг муносабати кенг кўламли ўрганилди (08.07.2025 йилдаги 27 (1040)-сон «Норма маслаҳатчи»).

  

Қўшни бировнинг мулкига зарар етказди. Нима қилиш керак?

Ҳаракатлар алгоритми ва ўзганинг мулкига зарар етказганлик учун жавобгарлик келтирилди (08.07.2025 йилдаги 27 (1040)-сон «Норма маслаҳатчи»).

  

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг 19 дастаги

Уй-жой қонунчилиги ва уй-жой-коммунал хизматларни кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ташқари, ККУдаги жойлар мулкдорлари, бошқарув компаниялари ва коммунал хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги муносабатлар «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун таъсир доирасига киради (19.08.2025 йилдаги 33 (1046)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

Бошқарувчи компаниядан бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот беришни сўрашмоқда 

Аҳоли БК томонидан умумий йиғилишлар ўтказилмаётганидан, умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича кўрсатилган хизматлар ва ишлар, жойлар мулкдорлари маблағларининг сарфланиши тўғрисида ККУга ҳисобот берилмаётганидан шикоят қилмоқда. Аҳоли БК фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни қандай талаб қилиши мумкин? (19.08.2025 йилдаги 33 (1046)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

БК нима учун квартиралар ичида хизмат кўрсатмайди? 

Ҳар бир квартирада яшовчиларда вақти-вақти билан уйдаги умумий мол-мулкка алоқадор бўлмаган ишларни бажариш зарурати пайдо бўлади. Масалан, розеткани тузатиш, қандилни осиб қўйиш, сантехникани алмаштириш, квартирадаги бошқа носозликларни бартараф этиш. Ишни тез, сифатли, оқилона ҳақ эвазига ва муаммолар юзага келганда кафолат билан бажарадиган усталарни қаердан топиш мумкин? Бундай хизматларни БК кўрсатиши мумкин (30.09.2025 йилдаги 39 (1052)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

Уй-жой фондини янгилаш аниқ белгиланган ҳуқуқий меъёрлар ва кафолатлар мавжуд бўлмаган ҳолда амалга оширилмоқда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўринбосарининг сўзларига кўра, реновация дастурига тушган икки қаватли эски уйларда яшовчилар ўз уйларининг нархини ошириб кўрсатмоқда. Инвесторлар нархни келишиб олишда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Ушбу баёнот кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Бир қатор экспертлар ва ККУда яшовчилар вазир ўринбосарининг фикрига қўшилмайдилар (14.10.2025 йилдаги 41 (1054)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

 

Уй-жой мулкдорлари ширкати ва ўзини ўзи бошқарувчилар ҳуқуқларини чеклашлари мумкин

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар тайёрлаётгани маълум бўлди. Бу кўп қаватли уйларни бошқариш усулини эркин танлаш ҳуқуқини бутунлай йўққа чиқариши мумкин. Ишлаб чиқувчилар ширкатлар ва бевосита бошқарув учун чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқдалар. Ўзгартиришларнинг қабул қилиниши уларни ҳуқуқий контекстдан бутунлай олиб ташлаши мумкинлиги ҳақида хавотирлар пайдо бўлмоқда (18.11.2025 йилдаги 46 (1059)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

 

Йўлакларни тозалаш учун аҳоли қўшимча ҳақ тўлаши керакми? 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги йўлакларни тозалашни ёки аҳолининг ўзи амалга ошириши ёхуд қўшимча ҳақ эвазига буни бошқарув органига топшириш кераклигини маълум қилди. Мажбурий бадал ёки тўлов миқдори бундай ҳолатда ошади. Вазирликнинг тушунтириши нега фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлди? (18.11.2025 йилдаги 46 (1059)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

 

ККУ ертўласида бизнес очмоқчиман. Ертўлани беришди – аҳолидан сўрашмади

Кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида қандай фаолиятни амалга ошириш мумкин ва қандай фаолият тақиқланган? Ушбу рўйхат қайси ҳужжат билан тартибга солинган? Ертўлани ижарага ёки фойдаланишга бериш регламенти нималарни ўз ичига олади? (16.12.2025 йилдаги 50 (1063)-сон «Норма маслаҳатчи»).

 

Прочитано: 134 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика