Norma.uz
Газета СБХ / 2025 год / № 44 / Бухгалтерга тавсиялар

Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлайдилар

 

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

• 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун;

• Президентнинг 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон Фармони;

• Президентнинг 12.08.2025 йилдаги ПҚ-247-сон қарори.

 

 

Ижтимоий солиқ тўлашнинг қандай ставкалари ва муддатлари белгиланган

 

Айрим тоифадаги жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқ тўлаш миқдорлари ва муддатлари (СК 408-м.):

 

Т/р

Солиқ тўловчилар

Ижтимоий солиқ ставкаси

Тўлаш муддати

1

Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ)

Ойига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

Ҳар ойда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15-санасидан кечиктирмай

2

Юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик иштирокчилари – оила аъзолари:

 

• ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси

Ойига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

• оиланинг бошқа аъзолари (бундан 18 ёшга тўлмаганлар мустасно)

Ойига БҲМнинг 50%и

3

Ўзини ўзи банд қилган шахслар (ихтиёрий тартибда)

Йилига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

Ҳисобот йилининг 31 декабрига қадар.

Солиқ миқдори тўлов пайтидаги БҲМ миқдоридан келиб чиқиб аниқланади

4

Меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари (ихтиёрий тартибда)

Йилига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

5

Ўзбекистон давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (ш.ж. юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда меҳнат шартномалари бўйича чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари (ихтиёрий тартибда)

Йилига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

6

Ишламайдиган турмуш ўртоқлари учун солиқ тўлайдиган ишлайдиган фуқаролар (ихтиёрий тартибда)

Йилига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

7

Шахсий томорқа ер участкалари эгалари ёки уларнинг оила аъзолари, шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган ёки чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва б.), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқ, бедана, курка, ғоз, ўрдак), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик билан шуғулланувчилар, маълум бир ҳудудда лимон етиштириш, гулчилик (ўзларига тегишли бўлган томорқа ер участкаси майдони ёки улар боқадиган уй ҳайвонлари ва қушлар сонидан қатъи назар) (ихтиёрий асосда)

Йилига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

8

Деҳқон хўжаликлари аъзолари:

• хўжалик раҳбари – мажбурий тартибда;

• бошқа аъзолари – ихтиёрий асосда

Йилига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

9

«Уста–шогирд» мактаблари ўқувчилари – улар 25 ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда

Йилига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

10

Ҳунармандчилик фаолияти субъектлари – «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари

Йилига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

11

ЯТТ билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар

Йилига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда

 

  

МИСОЛ. Агар ЯТТ ходимни ўриндошлик асосида ишга ёлласа ижтимоий солиқни ким тўлайди  

Якка тартибдаги тадбиркор ходимни ўриндошлик асосида ишга ёллади.

ЯТТ ва ёлланган ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинади (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-илова 5-б.).

ЯТТ ишга қабул қилишда ходим билан белгиланган шаклда меҳнат шартномасини тузади (22.11.2021 йилдаги 707-сон ВМҚга 1-иловага 1-илова).

Шу тариқа, ходим асосий иш жойида ёки ўриндошлик бўйича ишга қабул қилинган-қилинмаганлигидан қатъи назар, ЯТТ унинг учун ижтимоий солиқ тўлайди.

 

ВАЗИЯТ. Ўзини ўзи банд қилган шахс БҲМнинг 1 бараваридан ортиқ миқдорда ижтимоий солиқ тўламоқчи

Жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва меҳнат стажи ҳамда келгусида пенсия олиш учун йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахс ихтиёрий равишда БҲМнинг 1 бараваридан кўпроқ миқдорда ижтимоий солиқ тўлашга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, унинг пенсияси қандай ҳисобланади?

Ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлашга ҳақли (СК 408-м. 2-қ.). Бу улар ижтимоий солиқни БҲМнинг 1 бараваридан ортиқ миқдорда тўлаши мумкинлигини англатади.

Ўзини ўзи банд қилган шахснинг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун даромад миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда тўланган ижтимоий солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (23.12.2020 йилдаги 806-сон ВМҚга илова 16-б.).

Якка тартибдаги тадбиркорнинг (ўзини ўзи банд қилган шахснинг) пенсияни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган муайян ой (йил) учун даромади қуйидагича аниқланади (938-XII-сон ЎРҚ 32-м. 4-қ., 13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚга 1-илова, 85–86-б.):

• Ижтимоий солиқнинг тўланган суммаси: ижтимоий солиқнинг амалдаги ставкаси х 100.

Мисол учун, ўзини ўзи банд қилган шахс йилига 600 000 сўм ижтимоий солиқ тўлаган. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун йиллик даромад миқдори 5 000 000 сўмни (600 000 / 12 х 100) ташкил этади.

Бунда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ПҲБМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи қабул қилинади (03.09.1993 й. 938-XII-сон ЎРҚ 31-м. 6-қ.). 2025 йил 1 июлдан бошлаб ПҲБМ – 471 000 сўм. Ушбу сумма 5 652 000 сўмни (471 000 х 12) ташкил этади.

 

 

Ижтимоий солиқ қандай тўланади 

Календарь ойда (ҳар ойда тўлаганда) ёки календарь йилда (йилда 1 марта тўлаганда) ишланган кунлар сонидан қатъи назар, ижтимоий солиқни тўланг.

 

МИСОЛ. Бир ойда тўлиқ ишламаган якка тартибдаги тадбиркор ижтимоий солиқни қандай тўлаши керак

ЯТТ май ойида 10 кун ишлади ва 11-санадан ўз фаолиятини тўхтатди.

Бир ойда тўлиқ ишланмаганига қарамай, ижтимоий солиқ тўлиқ – БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўланади.

 

МИСОЛ. Якка тартибдаги тадбиркор ёлланма ходим учун ижтимоий солиқни қандай тўлаши керак

ЯТТ 29 май куни ходимни қабул қилди.

Ходим ЯТТда тўлиқ йил ишламаганига қарамай, ЯТТ ушбу ходим учун ижтимоий солиқни тўлиқ, яъни БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида тўлаши лозим.

Янги рўйхатдан ўтган ЯТТ ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари ижтимоий солиқни улар давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан эътиборан тўлайдилар (СК 408-м. 6-қ.).

 

МИСОЛ. Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор ижтимоий солиқни қандай тўлаши керак

ЯТТ 1 апрелда рўйхатдан ўтказилган.

Апрель ойида ишлаб берган кунлар сонидан қатъи назар, у май ойидан бошлаб ижтимоий солиқни тўлайди.

 

Ижтимоий солиқни тўлаш мажбурияти қуйидагиларнинг зиммасига юклатилади (СК 408-м. 7-қ.):

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган оила аъзолари учун – ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси;

ЯТТнинг ходимлари учун – ушбу ходимлар билан меҳнат шартномасини тузган ЯТТнинг ўзи.

Ижтимоий солиқни тўлашда тўлов топшириқномасида ёки кирим ордерида қуйидагиларни албатта кўрсатинг:

жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.;

ЖШШИР;

тўлов киритилаётган давр.

 

Оила аъзолари – оилавий тадбиркорлик иштирокчилари ва ЯТТ ходимлари учун ижтимоий солиқни тўлашда ҳар бир оила аъзоси (ЯТТ ходими) учун алоҳида-алоҳида тўлов топшириқномасини (кирим ордерини) расмийлаштиринг (СК 408-м. 8-қ.).

 

Агар тўлов топшириқномасида ёки кирим ордерида тегишли давр кўрсатилмаса, тўлов у амалга оширилаётган ой (деҳқон хўжаликлари аъзолари ва ЯТТ ходимлари учун – йил) учун тўланган деб ҳисобланади.

 

Aгар ЯТТ ўз фаолиятини маълум бир вақтга тўхтатиб турса, солиқ органлари ҳам шу давр учун ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиб турадилар (СК 408-м. 9-қ.).

 

Маълум бир муддатга фаолиятини тўхтатиб қўйган ЯТТ давлат хизматлари марказига ариза беради ва шу билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топширади. Шунингдек, у солиқ ҳисобига олинган жойдаги солиқ органига ҳар бир ёлланган ходим учун очилган ҳисобга олиш карточкасини топширади.

 

Давлат хизматлари марказининг маълумотлари ва карточкалар асосида солиқ органи ижтимоий солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туради.

Агар ЯТТ карточкаларни ўз вақтида топширмаса, солиқ органи ижтимоий солиқни ҳисоблашни давом эттиради.

 

2030 йил 31 декабрга қадар ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали давлат ва молиявий хизматларни онлайн тарзда кўрсатиш бўйича махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. Ушбу режим доирасида ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар рақамли платформалар орқали қуйидагиларни автоматик тартибда амалга оширишлари мумкин (12.08.2025 йилдаги ПҚ-247-сон, 2–3-б.):

• фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва тўхтатиб туриш;

• солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш;

• солиқ ва бошқа ҳисоботларни шакллантириш ва юбориш;

• банк ҳисобварақларини очиш, уланиш ва бошқариш;

• товар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

• масофавий биометрия воситаси орқали идентификация қилиш ва СМС-хабар орқали тасдиқлаш усули ёрдамида ЭРИдан фойдаланмасдан шартномаларни имзолаш, ЭҲФ, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) тўғрисида далолатномалар ва аҳоли билан ҳисоб-китобларда фискал чекларни шакллантириш ва харидорларга юбориш.

 

2026 йил 1 январдан бошлаб махсус ҳуқуқий режим доирасида ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқ ҳисоботлари ва бошқа маълумотларининг тўғри шакллантирилиши ҳамда ўз муддатида солиқ органларига тақдим этилиши ва солиқларнинг тўланиши юзасидан жавобгарлик тўлов ташкилотлари зиммасига юклатилади (12.08.2025 йилдаги ПҚ-247-сон, 5-б. «в» к.б.).

Махсус ҳуқуқий режим солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган электрон платформага эга агрегаторлар орқали йўловчиларни ташиш ҳамда буюртма асосида товарларни етказиб бериш хизматини амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди (12.08.2025 йилдаги ПҚ-247-сон, 8-б.).

Жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот назарда тутилмаган. Барча маълумотлар тўлов ҳужжатида кўрсатилади.

 

Умид ҲАМРОЕВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт,

Дилором САИДОВА, «Норма» эксперти.

Прочитано: 21 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика