Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
• ВМнинг 13.07.2024 йилдаги 418-сон қарори;
• Президентнинг 14.10.2024 йилдаги ПФ-156-сон Фармони;
• ВМнинг 26.12.2024 йилдаги 885-сон қарори;
• Президентнинг 27.12.2024 йилдаги ПФ-228-сон Фармони;
• 2025 йил 11 апрелдан кучга кирган иқтисодиёт ва молия вазирининг 02.12.2024 йилдаги 197-сон буйруғи;
• 2025 йил 4 майдан кучга кирган ВМнинг 31.01.2025 йилдаги 55-сон қарори;
• 2025 йил 19 майдан кучга кирган ВМнинг 11.02.2025 йилдаги 77-сон қарори;
• Президентнинг 25.03.2025 йилдаги ПФ-57-сон Фармони;
• Президентнинг 25.03.2025 йилдаги ПҚ-122-сон қарори;
• Президентнинг 14.05.2025 йилдаги ПҚ-181-сон қарори;
• ВМнинг 13.08.2025 йилдаги 513-сон қарори;
• Президентнинг 19.08.2025 йилдаги ПФ-138-сон Фармони.
• ВМнинг 02.09.2025 йилдаги 554-сон қарори.
Норматив база
Экспорт операцияларини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:
• «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонун;
• «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун;
• Божхона кодекси;
• Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
• бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС).
«Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонун тушунчаларига кўра:
• товарлар экспорти – бу уларни Ўзбекистон божхона ҳудудидан қайта олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқиш;
• иш ва хизматлар экспорти – бу Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) бўйича операциялар.
Экспорт битимининг босқичлари
Экспорт битимини тузишда қуйидаги ҳаракатлар кетма-кетлигига амал қилинг:
Ҳаракатлар босқичи |
Ижрочи |
Ҳужжатлар – асослар |
Муддатлари |
Экспорт контрактини тайёрлаш ва имзолаш (инвойсни расмийлаштириш) |
Экспорт қилувчи (сотувчи) ва харидор |
Экспорт қилувчи ва харидор ўртасидаги келгусидаги битимнинг ниятлари ва шартларини ўз ичига олган маълумотлари юзасидан иш ёзишмалари |
Контрактни тайёрлаш ва тузишнинг (инвойсни расмийлаштиришнинг) ҳақиқий вақти |
Изоҳ: Айрим ҳолларда экспорт шартнома тузмасдан амалга оширилиши мумкин. Яъни, агар бу: • тўлиқ тўлов келиб тушгандан сўнг Интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспорт қилинганда (08.09.2015 й. 259-сон ВМҚ 3-б.); • почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда Интернет орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда (14.05.2018 й. ПҚ-3724-сон, 1-б.); • Интернет тармоғида электрон савдо майдончалари орқали товар (хизмат)ларни экспорт қилишда (19.02.2018 й. ПФ-5349-сон, 7-б.); • Технопарк резидентлари томонидан Интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали ишлар ва хизматлар экспортида (15.07.2019 й. 589-сон ВМҚга илова 17-б.); • товарларни (хом ашёлардан ташқари), ишлар ва хизматларни инвойслар бўйича олдиндан 50% тўлов тўланганидан кейин экспорт қилишда (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 18-б., 03.11.2017 й. ПҚ-3351-сон, 2-б.); • хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган, қиймати эквивалентда 5 минг АҚШ долларигача бўлган товарларни олиб чиқиб кетишда, 50 минг АҚШ долларигача бўлган заргарлик буюмларини эса – 2025 йил 1 апрелга қадар (29.12.2017 й. ПҚ-3451-сон, 1-б., 25.03.2025 й. ПФ-57-сон, 4-илова 15-б.); • заргарлик буюмларининг эквивалентда 50 минг АҚШ долларигача бўлган экспортида (29.12.2017 й. ПҚ-3451-сон, 1-б.); • мева-сабзавот маҳсулотларини чет эл валютасида 100 фоиз олдиндан тўлаш шарти билан экспорт қилишда (06.11.2017 й. ПҚ-3377-сон, 1-б.); • Миллий реестрга киритилган ишлаб чиқариш корхоналари томонидан Интернет тармоғидаги онлайн-дўконлар орқали дастурий таъминотни ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатишда (20.09.2013 й. ПҚ-2042-сон, 7-б., Низом 2-б., 08.01.2014 й. АВ рўйхат рақами 2549-сон, Низом 4-б., 08.01.2014 й. АВ рўйхат рақами 2549-сон). |
|||
ТСОЯЭАТда контракт (инвойс)ни рўйхатдан ўтказиш |
Экспортчи корхона |
Контракт (инвойс) |
Контракт тузилгандан (инвойс расмийлаштирилгандан) кейин |
Изоҳ: ТСОЯЭАТга экспорт битими бўйича маълумотлар банк ва божхона органлари томонидан ҳам киритилади. Баъзи ҳолларда ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди. Яъни қуйидаги ҳолатда: • электрон тижорат воситалари орқали 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда (30.10.2018 й. ПФ-5564-сон, 2-б., 14.05.2018 й. ПҚ-3724-сон, 1-б., 21.07.2014 й. 199-сон ВМҚ 3-1-б.); • электрон савдо платформалари, хусусан, хорижий электрон савдо платформалари орқали сотилган товарларни курьерлик ва почта жўнатмалари орқали юборишда (26.12.2024 й. 885-сон ВМҚ 6-б. «б» к.б.); • давлат сирлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган контрактларнинг мавжудлигида (21.07.2014 й. 199-сон ВМҚ 3-1-б). |
|||
Контракт бўйича етказиб бериш шартларидан келиб чиққан ҳолда товарларни ташиш, тўлаш, ташиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, юклаш ва тушириш, суғурталаш, декларациялаш ва бошқалар бўйича шартнома тузиш |
Етказиб берувчи (экспортчи) ва (ёки) харидор, ташкилотлар – зарур хизматларни етказиб берувчилар |
Контракт (инвойс), етказиб берувчи (харидор) ва зарур хизматларнинг потенциал етказиб берувчилари ўртасида иш ёзишмалари |
Ҳужжатларни расмийлаштиришнинг ҳақиқий вақти |
Изоҳ: Ҳаракат натижаси – товарнинг кузатув ҳужжатлари |
|||
Божхона қиймати декларациясини (БҚД) ва божхона юк декларациясини (БЮД) рўйхатдан ўтказиш |
Экспортчи (декларант) ёки божхона брокери |
Контракт, инвойс (ҳисобварақ-фактура), товарнинг кузатув ҳужжатлари |
Ҳужжатларни расмийлаштиришнинг ҳақиқий вақти |
Изоҳ: Декларациялар электрон шаклда тузилади. Баъзи ҳолларда қоғозда (31.07.2018 й. 605-сон ВМҚга 1-илова 22-б.): • давлат сирлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган товарларга нисбатан (21.07.2014 й. 199-сон ВМҚ 3-1-б.); • божхона ахборот тизими дастурларида техник носозликлар юзага келганда; • халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳолларда; • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда. БЮДни расмийлаштирмасдан ҳам амалга оширилиши мумкин: • почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ электрон тижорат орқали сотилган қиймати 5 минг АҚШ долларигача бўлган товар ва хизматлар экспорти (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 17-б.); • хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати эквивалентда 5 минг АҚШ долларигача бўлган товарларни олиб чиқиш, заргарлик буюмлари эса – эквивалентда 50 минг АҚШ долларигача қийматда – 2025 йил 1 апрелга қадар (29.12.2017 й. ПҚ-3451-сон, 1-б., 25.03.2025 й. ПФ-57-сон, 4-илова 15-б). |
|||
Божхона расмийлаштируви учун йиғимни тўлаш |
Ҳар қандай манфаатдор шахс божхона тўловларини тўловчи учун тўлаш ҳуқуқига эга |
БЮД |
Божхона тўловлари божхона декларациясини қабул қилишдан олдин ёки қабул қилиш билан бир вақтда тўланади (БК 327-м.) |
Изоҳ: Божхона тўлови БЮДни ЯААТ тизимига юборишдан олдин тўланади (БК 327-м.) |
|||
Товарларни божхонада расмийлаштириш |
Божхона органлари |
БЮД, товарнинг кузатув ҳужжатлари, қадоқлаш варақаларидан ташқари |
Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида. Белгиланган муддатга бошқа давлат органлари томонидан товарларни назорат қилиш учун зарур бўлган вақт кирмайди |
Изоҳ: Олиб чиқилаётган товарлар учун божхона декларацияси амалда олиб чиқишдан олдин тақдим этилади |
|||
Товарлар учун тўлов |
Харидор |
Контракт |
БЮД рўйхатдан ўтказилган/бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб 180 календарь кун ичида олдиндан тўлов (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 24-б.) |
Юқоридаги босқичлардан ташқари айрим турдаги товарлар учун олиб чиқишга рухсатнома (лицензия) олиш керак.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни олиб чиқиш бўйича барча сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фақат «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади (25.03.2025 й. ПҚ-122-сон, 17-б.).
Босқич, |
Ижрочи, ваколатли орган |
Ҳужжатлар – |
Муддатлари |
Изоҳлар |
Олиб чиқишга рухсатнома (лицензия) олиш |
Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти |
Лицензия олиш учун ариза, алоҳида товарларни экспорт қилиш учун лицензия бериш тўғрисидаги Президент ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори, контракт нусхаси |
10 кун давомида |
Лицензияни фақат Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор қабул қилинадиган махсус турдаги товарлар учун олиш зарур (03.11.2017 й. ПФ-5215-сон, 1-илова). Лицензия махсус турдаги товарларни етказиб бериш бўйича шартномани бажариш учун зарур бўлган, лекин 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Лицензиянинг амал қилиш муддати талабнома берувчининг асослантирилган сўровига биноан узайтирилиши мумкин |
2024 йил 1 мартдан бошлаб махсус турдаги товарларни экспорт қилиш учун лицензия ўрнига рухсатнома берилади (09.01.2024 й. ПФ-8-сон, 1-илова 17-б. 13.07.2024 й. 418-сон ВМҚ 1-б.). Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия ва экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган битта ҳужжатга – махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун рухсатномага бирлаштирилди. Бунда илгари берилган лицензиялар амал қилиш муддати давомида ўз кучида қолади. Улар ваколатли орган томонидан тегишли ҳужжатларни талаб қилмасдан, давлат божи ва йиғимлари ундирилмаган ҳолда, мустақил равишда рухсат берувчи ҳужжатга қайта расмийлаштирилади.
Божхона органлари ТСОЯЭАТга кириш ҳуқуқига эга бўлганлиги сабабли экспорт контрактларини божхона органларида рўйхатдан ўтказиш шарт эмас (24.11.2018 й. ПФ-5582-сон, 7-б.).
Сертификатлаш мажбурий босқич эмас, лекин у товарларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди ва шунинг учун экспортчилар томонидан талаб қилинади (28.04.2011 й. 122-сон ВМҚ 1-б.).
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари қуйидагиларда белгиланган:
• Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом;
• Хавф даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом;
• Санитария-эпидемиологик, ветеринария ва фитосанитария хулосаларини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги низом;
• Маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом.
Эътибор беринг Хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш тартиб-таомили жорий этилди (18.04.2025 й. ПФ-67-сон 4-б. «а» к.б., 02.09.2025 й. 554-сон ВМҚ 1-б.). Мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиладиган маҳсулотлар Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилган. 2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинди, уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш эса Техник тартибга солиш ахборот тизими орқали амалга оширилади (18.04.2025 й. ПФ-67-сон 4-б. «б» к.б., 02.09.2025 й. 554-сон ВМҚ 1-б.).
Сертификатлаш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлиги жадвалда келтирилган:
Босқич, |
Ижрочи, ваколатли орган |
Ҳужжатлар – |
Муддатлари |
Изоҳлар |
Сертификатлаш |
Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий органи (санитария-эпидемиологик хулоса) |
Баёнот, озиқ-овқат маҳсулотлари учун – технологик кўрсатма ва рецепт (06.07.2004 й. 318-сон ВМҚга 1-илова 2-б.) |
Тегишли синов усуллари учун норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб |
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати – 3 йил |
GS1 Uzbekistan ассоциацияси (штрих-код берилганлиги тўғрисида маълумотнома) |
Ассоциацияга аъзо бўлиш учун электрон ариза, Ассоциация аъзосининг келишуви, Ассоциацияга аъзолик тўғрисида шартнома, штрих-код олиш учун ариза |
1 кун давомида |
|
|
Сертификатлаш |
Сертификатлаш бўйича аккредитациядан ўтказилган органлар (мувофиқлик сертификатини рўйхатга олиш ва бериш) |
Баёнот, ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун техник ҳужжат нусхаси, маҳсулотни маркировкалаш намунаси (маҳсулот тўғрисида маълумот) ва б. (14.08.2024 й. 502-сон ВМҚга 2-илова 9-боби) |
3 иш куни давомида |
Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати: • маҳсулот туркумига – маҳсулотнинг яроқлилик муддати ёки кафолат муддати давомида; • туркум ишлаб чиқариладиган маҳсулотга – 3 йил |
Экспортга чиқариладиган товарларни сертификатлаш (хом ашё товарларини экспорт қилишдан ташқари) ТИФ божхона постларида экспортга етказиб бериш билан боғлиқ тартибларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ «ягона дарча» принципи бўйича амалга оширилади.
«Ягона дарча» принципи деганда ветеринария, фитосанитария, санитария-эпидемиологик хулосалар бериш ва қуйидаги схема бўйича бир вақтда божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган варианти тушунилади:
Босқич |
Субъект |
Тадбир |
Бажариш муддати |
Биринчи босқич |
Ариза берувчи |
• ТИФ божхона постларидаги сертификатлаштириш бўйича ваколатли органларга белгиланган рўйхатга мувофиқ ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ягона ариза шакли тақдим этилади |
Ариза берувчининг хоҳишига кўра |
ТИФ божхона постларидаги ваколатли органлар |
• ҳужжатларни кўриб чиқади ва уларни белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда қабул қилади; • аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни ариза берувчига қайтаради – уларни ягона ариза шаклида кўрсатган ҳолда |
Кечиктирмасдан |
|
• ариза берувчидан ҳужжатлар қабул қилинганда экспортга мўлжалланган товарлардан белгиланган тартибда намуналар олади ва уларни ҳамда ҳужжатларни тегишли синов лабораториялари ва (ёки) ваколатли органларга юборади |
Кун давомида |
||
• тегишли сертификатлар бериш учун экспорт қилинадиган товарларни лаборатория синовлари ва экспертизадан ўтказишни таъминлайди (18.07.2012 й. ПФ-4455-сон, 1-илова, 11-б., 21.06.2017 й. ПҚ-3077-сон, 1-б.) |
3–5 иш кунида |
||
• лаборатория текширувлари ва экспертиза якунлари бўйича ижобий натижа олинганда ариза берувчига сертификатлар ТИФ божхона постида берилади |
1 иш куни давомида |
||
Иккинчи босқич |
Аризачи |
• божхона расмийлаштируви учун ҳужжатларни тақдим этади |
Аризачининг хоҳишига кўра |
Давлат божхона хизмати органлари |
• ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар белгиланган талабларга мувофиқ бўлганда қабул қилади; • аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни уларни ягона ариза шаклида кўрсатган ҳолда ариза берувчига қайтаради |
Кечиктирмасдан |
|
• экспорт қилинадиган товарларни божхона кўригидан ўтказади |
Юк ортишга тайёр бўлганда |
||
• экспорт қилинадиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширади |
1 иш куни давомида |
Товарнинг келиб чиқиш сертификатини Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ олишингиз мумкин.
Босқич |
Субъект |
Тадбир |
Бажариш муддати |
Биринчи босқич |
Ариза берувчи-экспортчи |
Ваколатли органга ёзма ёки электрон аризани Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этади. Аризага Низомнинг 22–24-бандларида санаб ўтилган ҳужжатларнинг имзоланган нусхаларини илова қилади |
Ариза берувчининг ихтиёрига кўра |
Иккинчи босқич |
Ваколатли орган |
Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, товарни ишлаб чиқариш (сақлаш) жойига чиққан ҳолда экспертиза ўтказади |
1 иш куни давомида (айрим товарлар бўйича – 2 иш кунигача) |
Экспертиза далолатномасини (экспертиза натижаси салбий бўлганда – эксперт хулосасини) тузади |
Бир иш куни давомида |
||
Учинчи босқич |
Ваколатли орган |
Экспертиза далолатномаси асосида товарнинг келиб чиқиш сертификатини расмийлаштиради ва уни электрон маълумотлар базасига киритади |
1 иш куни давомида |
Экспорт шартномасини тузишда нималарга эътибор бериш керак
Экспорт контракти бошқа шартномалар каби Фуқаролик кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган қоидаларга мувофиқ тузилади.
Бундан ташқари, халқаро контрактларга (экспорт контрактига ҳам) Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бобига мувофиқ қўшимча талаблар қўйилади.
Келгусида бухгалтерия ҳисобида акс эттириладиган ва экспорт битимига солиқ солинишига боғлиқ бўлган маълумотларга эътибор беринг. Булар қуйидагилар (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 4-б.):
• контракт предмети, унда товар (ишлар, хизматлар) номи, техник тавсифи, миқдори ва сифати, шунингдек битим тури кўрсатилади.
Товар (иш, хизмат)нинг сифат кўрсаткичлари – бу товар хусусиятлари, унинг яроқлилиги. Бу ерда ТИФ ТН бўйича маҳсулот кодига ҳавола қилинг 28.12.2022 й. ПҚ-460-сон, яъни унинг таснифини аниқланг. Божхона расмийлаштирувида товарлар нотўғри таснифланганлиги аниқланган тақдирда божхона органи товарларни таснифлашни мустақил амалга оширади (БК 369-м.). Товарларни божхона органига топширишдан олдин ТИФ ТНга мувофиқ маҳсулот кодини аниқлаш учун божхона ходимларига мурожаат қилишингиз мумкин (БК 370-м.);
2025 йил 1 июндан бошлаб Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг (ТИФ ТН) янги таснифлаш кодлари рўйхати амал қилади. Шартноманинг спецификациясига ўзгартириш киритишни ёддан чиқарманг: агар унда эски кодлар қолиб кетган бўлса, ундаги мос келмасликлар туфайли БЮДни расмийлаштиришнинг имкони бўлмайди.
• асосий етказиб бериш шартлари, Инкотермс халқаро қоидалари бўйича белгиланади. Инкотермс қоидалари шартнома тарафларидан қайси бири ташиш ва суғурта қилиш учун зарур бўлган ҳаракатларни бажаришини, қачон сотувчи товарни харидорга топширишини ва томонларнинг ҳар бири қайси харажатларни ўз зиммасига олишини кўрсатади. Масалан, CIP етказиб бериш шарти (юк ташиш ва суғурта учун олдиндан тўлов) сотувчи товарни келишилган жойда ташувчига етказиб беришини, ташиш шартномаси тузишини ва товарни келишилган манзилга етказиб бериш учун зарур бўлган ташиш харажатларини ўз зиммасига олиши кераклигини англатади. Шунингдек, ташиш пайтида товарларнинг йўқолиш ёки шикастланиш хавфларини қоплайдиган суғурта шартномасини тузинг. Инкотермсдан фойдаланганда қисқартма билан бирга етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатилиши керак;
• товарни етказиб бериш муддати. Товарларни етказиб бериш муддати ва графиги товарларни белгиланган жойга етказиб бериш керак бўлган вақт даври.
Бу контрактнинг муҳим элементидир, чунки етказиб бериш муддатини бузиш экспортчи учун жарималар шаклида қўшимча харажатларга олиб келиши мумкин;
• контракт нархи ва умумий суммаси. Контрактда товар нархини белгилашда ТИФ ТН кодига мувофиқ товарларнинг ўлчов бирлиги, нарх асоси, белгилаш усули ва товар бирлигига нархни кўрсатинг.
Нарх асоси – бу Инкотермс бўйича етказиб бериш шартларига қараб товарлар нархини аниқлаш ҳамда етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги харажатларни тақсимлаш тартиби.
Қайд этиш усулига кўра нарх қатъий (ўзгармас, бозор конъюнктурасига боғлиқ бўлмаган), сирғалувчан (томонларнинг келишувига биноан ўзгартириладиган), ўзгарувчан (бозор конъюнктурасига, инфляция даражасига боғлиқ) бўлиши мумкин;
• тўлов шартлари – валюта, тўлов шакли ва муддати. Агар тўлов валютаси контрактдаги валютадан фарқ қилса, валюта курсини ҳисоблаш ва ушбу курсни аниқлаш санасини кўрсатинг. Масалан, контракт имзоланган, товар етказилган, тўлов амалга оширилган саналарни;
МИСОЛ. Тўлов шартлари ҳақидаги маълумотлар қандай шакллантирилади
«Товар учун 100% миқдорида ҳақ тўлаш товар етказиб берилган санадан эътиборан 10 банк куни ичида амалга оширилади.
Харидор шартнома имзоланган санадан эътиборан 10 банк куни ичида 100% миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди».
• товарни қадоқлаш. Агар товар қадоқда (тарада) етказиб берилса, шартномада унинг тури, ўлчамлари ва сифатини кўрсатинг.
МИСОЛ. Товарларни қадоқлаш ҳақидаги маълумотлар қандай шакллантирилади
«Товар 30 х 20 х 25 см ҳажмли картон қутиларда – ҳар бирида 5 тадан товар бирлиги етказиб берилади. Қутилар қиймати товар қийматига киритилган».
Тара қайтариладиган ҳолларда, агар унинг қиймати товарнинг умумий қийматига киритилмаган бўлса, кимнинг ҳисобидан ва қайси муддатларда қайтарилишини кўрсатинг.
• кафолатлар. Мувофиқлик сертификати олиниши керак бўлган товарлар учун харидорга тақдим этиладиган кафолатлар ҳажми ва муддатларини белгиланг. Кафолат муддати давомида товарларнинг сифати учун жавобгарлик сизнинг зиммангизда бўлади. Контрактда кафолат мажбуриятини амалга ошириш тартибини ва амал қилиш муддатини белгиланг.
МИСОЛ. Кафолат тўғрисидаги маълумотлар қандай шакллантирилади
«Маҳсулотдан фойдаланишнинг кафолатли муддати – фойдаланиш қоидаларига риоя этганда 1 йил».
Кафолатли муддат – бу товар контрактда кўрсатилган сифатга мос келмаганда уни қайтариш мумкин бўлган муддат;
• санкциялар – контракт мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жарима ва (ёки) пенялар. Айбдор томонга жабрланувчи томоннинг талабига биноан неустойка тўлаш мажбурияти юклатилади.
Масалан, бу қуйидагилар учун жарима санкциялари бўлиши мумкин:
• ўз вақтида амалга оширилмаган тўлов;
• товарларни ўз вақтида етказиб бермаслик ёки тўлиқ етказиб бермаслик;
• товарнинг шартномада қайд этилган стандартларга, техник шартларга мос келмаслиги;
• бут бўлмаган товарларни етказиб бериш ва б.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб 1 йил мобайнида IT-паркда ҳуқуқий эксперимент ўтказилади, унинг доирасида (15.03.2024 й. ПҚ-129-сон):
• рақамлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича экспорт шартномавий ҳужжатларни халқаро платформаларда расмийлаштиришга рухсат берилади;
• IT-парк резидентлари томонидан рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспорти бўйича халқаро платформаларда электрон шаклда расмийлаштирилган қиймати 100 минг АҚШ долларигача бўлган шартномалар (келишувлар, ҳисобварақ-фактуралар, инвойслар) электрон ҳужжат сифатида тан олинади ҳамда уларнинг қоғоз шаклидаги нусхаси талаб этилмайди. Бунда шартномалар резидентларга рухсат этиладиган фаолият йўналишлари рўйхатига мувофиқ бўлиши лозим;
• рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспорти бўйича шартномаларни расмийлаштириш рухсат этиладиган халқаро платформалар рўйхати Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан тасдиқланади;
• IT-парк резиденти иштирокидаги оддий ёзма шаклдаги ташқи савдо битими у тўғрисидаги таклиф иккинчи тарафнинг шартнома тузишга тайёрлиги ҳақида хабардор қилиш (акцептлаш) йўли билан қабул қилинган бўлса, тузилган ҳисобланади;
• IT-парк резидентлари ташқи савдо битими бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни фақат Ўзбекистон тижорат банкидаги ҳисобрақами орқали амалга оширади;
• электрон ёки бошқа алоқа воситалари, ахборот тизимлари ёки ахборот тармоқларидан фойдаланган ҳолда дастурий кодлар билан алмашиш ёки тарафлар ва уларнинг хоҳиш-иродасининг мазмунини аниқ ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади;
• IT-парк резидентлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) ташқи савдо битимлари бўйича тегишли маълумотларни мунтазам киритиб боришга мажбур.
Шартноманинг спецификациясига ўзгартириш қандай киритилади
1. «Ўзгартиришлар киритиш» режимини танланг (ишлайдиган ойнада – юқорида ўнгда).
2. Иккинчи қадамга ўтинг – «Спецификация». Керакли спецификацияни белгиланг.
3. Товар берилган сатрни топинг ва қаламнинг белгисини босинг (таҳрирлаш функцияси).
4. «Товарнинг ТИФ ТН коди» қаторида маълумотларни янгиланг.
5. Учинчи қадамга ўтинг – «Киритилган ўзгартиришлар». Ушбу босқичда ўзгартиришларингизни кўриб чиқишингиз, уларни текшириб олишингиз мумкин. Кейин «Жўнатиш»ни (яшил тугма) босинг ва очиладиган рўйхатдан «Тузатиш тариқасида»ни танланг.
ТИФ ТН кодларини спецификацияда ўзгартириш учун қўшимча битимни расмийлаштириш шартми
Қўшимча битимни тузиш шарт эмас, ўзгартиришларни «Тузатиш тариқасида» юборинг.
Агар спецификацияни файл билан юклаётган бўлсангиз
Сиз спецификация билан Excel файлини юклаётган бўлсангиз, унда эса янгиланган ТИФ ТН таснифлагичига мувофиқ келмайдиган ТИФ ТН кодлари мавжуд бўлса, тизим бу ҳақда хабар беради. Нотўғри кодларни солиштириб кўринг ва тузатиш киритинг. Эътибор беринг: файлда барча катакчалар қатъий равишда намунада кўрсатилган форматда бўлиши лозим – ортиқча оралиқ жойлар бўлмаслиги керак.
ТСОЯЭАТ нима
2025 йил 19 майдан бошлаб ташқи савдо контрактлари бўйича ҳужжатлар айланмаси фақат «E-kontrakt» ахборот тизими орқали амалга оширилади. «ТИФ-Контракт» дастури, «Контракт» ААТ ва «EXIM» портали орқали маълумотларни узатишнинг имкони йўқ.
2026 йил 1 июлдан бошлаб ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарздорликлар «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизими орқали электрон шаклда «E-kontrakt» ҳисобдан чиқарилади (13.08.2025 й. 513-сон ВМҚ 2-б.).
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби махсус Низом билан белгиланган.
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) ташқи савдо контрактларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш учун мўлжалланган. Экспортчилар, божхона ва солиқ органлари, Марказий ва тижорат банклари ундан маълумот алмашиш учун фойдаланади.
Электрон рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланадиган экспорт қилувчи корхоналар божхона юк декларациясини (БЮД) божхона органига тақдим этишдан олдин маълумотларни ТСОЯЭАТга киритадилар.
Банклар ТСОЯЭАТдаги маълумотларни контрактдаги шартлар билан солиштирадилар. Агар номувофиқлик бўлмаса, улар ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадилар ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритадилар.
Божхона постлари экспортчи томонидан ТСОЯЭАТга киритилган контракт маълумотларини БЮД маълумотлари билан солиштирадилар ва номувофиқликлар мавжуд бўлмаса, уни рўйхатдан ўтказадилар.
Кўриб турганингиздек, банклар ҳам, божхона органлари ҳам сиз томондан тизимга киритилган маълумотларни контракт маълумотлари билан солиштирадилар. Шунинг учун ТСОЯЭАТга бирламчи маълумотларни қанчалик тўлиқ ва тўғри киритсангиз, битимнинг кейинги босқичлари осон ўтади.
Экспортни контракт тузмасдан қуйидагилар амалга ошириши мумкин:
• дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларни Интернет тармоғининг онлайн дўконлари орқали чет эл валютасига экспорт қилувчи Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчи корхоналар (20.09.2013 й. ПҚ-2042-сон, 7-б., Низом 2, 4-б., 08.01.2014 й. АВ рўйхат рақами 2549-сон);
• Интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали иш ва хизматларнинг чет эл валютасидаги экспортини амалга оширувчи Технопарк резидентлари (15.07.2019 й. 589-сон ВМҚга илова 25-б. «а» к.б.);
• Интернет тармоғидаги онлайн дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматларни экспорт қилувчилар, Ўзбекистондаги банк ҳисобрақамларига 50% тўлов келиб тушиши шарти билан (08.09.2015 й. 259-сон ВМҚ 3-б.);
• товарлар (хом ашёдан ташқари), ишлар ва хизматларни инвойслар асосида экспорт қилувчилар, Ўзбекистон банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан тўлов тушганда (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 18-б., 03.11.2017 й. ПҚ-3351-сон, 2-б.);
• Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали (Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлардан ташқари) товарлар, ишлар ва хизматларни экспорт қилувчилар (19.02.2018 й. ПФ-5349-сон, 7-б.).
Бунда битимлар тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тартибда ТСОЯЭАТга киритилади.
Қуйидагиларни экспортга реализация қилаётганда ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди:
• почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ электрон тижорат орқали қиймати 5 000 АҚШ долларигача бўлган товарларни (хизматларни) (14.05.2018 й. ПҚ-3724-сон, 1-б.);
• электрон савдо платформалари, хусусан, хорижий электрон савдо платформалари орқали сотилган товарларни курьерлик ва почта жўнатмалари орқали юборишда. Бунда электрон савдо платформалари Солиқ ва Божхона қўмиталари ахборот тизимлари билан интеграцияланган бўлиши керак (26.12.2024 й. 885-сон ВМҚ 6-б. «б» к.б.).
Хўжалик юритувчи субъектларга товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт контрактларини тузмаган ҳолда инвойслар асосида экспорт қилишга, шунингдек ушбу инвойслар асосида хорижий ҳамкорлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни тижорат банклари орқали амалга оширишга рухсат этилади.
Бундай ҳолатда товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт қилиш хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистондаги банк ҳисобварақларига 50% олдиндан тўлов келиб тушганидан кейин амалга оширилади (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 6-б.).
Ушбу қоида махсус рўйхат бўйича товарлар экспортига нисбатан татбиқ этилмайди (03.11.2017 й. ПҚ-3351-сон, илова).
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қуйидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилиши лозим (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 6-б.):
• бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларнинг экспорти бўйича – далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай;
• Ташқи савдо шартномаси бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш далолатномаларининг нусхаси ТСОЯЭАТга бириктирилганда, ишлар бажарилган ва хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади (11.02.2025 й. 77-сон ВМҚга илова 1-б. «б» к.б.);
• сотиб олиш контрактлари ҳамда сотиш контрактлари доирасида товарлар қабул қилиб олинганлигини ҳамда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги – улар тузилган кундан бошлаб 1 кун ичида.
ТСОЯЭАТда ташқи савдо контрактлари ва инвойсларни рўйхатдан ўтказиш талабларига риоя этиш учун жавобгарлик хўжалик юритувчи субъектлар зиммасига юклатилади.
Божхонада декларациялаш қандай амалга оширилади
Декларациялаш билан одатда божхона брокерлари шуғулланадилар. Улар божхона органига маълум божхона режимига жойлаштирилган товарлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган божхона юк декларациясини (БЮД) тақдим этадилар.
БЮДни божхона брокерларига мурожаат қилмасдан реал вақт режимида ТИФ иштирокчисининг шахсий кабинети орқали тўлдириш ва топшириш мумкин (12.04.2018 й. ПФ-5414-сон, 4-б.).
Олиб чиқиладиган товарлар учун божхона декларациясини улар ҳақиқатда олиб чиқилгунга қадар тақдим этинг (БК 261-м.). Божхона органи уни қабул қилиш чоғида рўйхатдан ўтказади. Шу пайтдан бошлаб БЮД юридик ҳужжатга айланади (БК 264-м.).
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ халқаро тўлов тизимлари орқали тўловни амалга оширган ҳолда Интернет орқали битта инвойс бўйича 5 000 АҚШ долларигача бўлган товарларни (хизматларни) экспорт қилишда БЮДни расмийлаштирмаслик мумкин (14.05.2018 й. ПҚ-3724-сон, 1-б.). Бундай ҳолатда товарнинг кузатув ҳужжатлари расмийлаштирилади (БК 260-м.).
БЮД электрон ва (ёки) қоғоз шаклда расмийлаштирилиши мумкин. Қоғоз шаклидаги БЮД 4 нусхада тақдим этилади, улардан учинчиси ва тўртинчиси экспорт қилувчи корхона учун мўлжалланган (Йўриқнома 19-б., 06.04.2016 й. АВ рўйхат рақами 2773-сон).
БЮД экспорт битими тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олади ва товарларнинг битта туркуми ва битта божхона режими учун расмийлаштирилади. БЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-бобидаги кўрсатмаларга мувофиқ тўлдирилади.
БЮДни тўлдиришда қуйидаги устунларга алоҳида эътибор беринг:
Устун |
Устун номи |
Нималар кўрсатилади |
5 |
Жами товар номлари |
БЮДнинг 31-устунидаги товарлар номларининг умумий сони |
12 |
Умумий божхона қиймати |
БЮДнинг 45-устунидаги товарлар божхона қиймати суммаси валютада, рақамли коди БЮДнинг 22-устунида кўрсатилган |
13 |
АҚШ доллари курси |
Божхонада расмийлаштириладиган БЮД қабул қилинган кундаги АҚШ доллари курси |
20 |
Етказиб бериш шартлари |
Устуннинг 3-кичик бўлимида шартнома шартларига мувофиқ товарлар учун ҳисоб-китоб қилиш шаклининг коди кўрсатилади. Масалан, «10» коди – олдиндан тўлов |
22 |
Товарнинг валютаси ва умумий фактура қиймати |
Контракт валюта коди Валюталар таснифлагичига мувофиқ ва 42-устундаги товарларнинг умумий фактура қиймати (келишилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда) |
23 |
Валюта курси |
БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кунда МБдаги валюта курси, коди БЮДнинг 22-устунида кўрсатилган |
31 |
Юк жойлари ва товарлар тавсифи |
Товарларнинг номи, техник ва тижорат тавсифлари, сони ва сифати, чиқарилган санаси (агар керак бўлса), қадоқланиши ҳақидаги маълумотлар |
33 |
Товар коди |
Товарларнинг ТИФ ТНга мувофиқ 10 та рақамли коди |
35 |
Брутто вазн (кг) |
Товарларнинг ўрамлари билан биргаликдаги оғирлиги |
37 |
Тартиб-таомил |
Амалдаги ва олдинги божхона режимларининг кодлари ва товарларни олиб ўтиш хусусиятлари. Масалан, Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ «Экспорт» божхона режими 10 кодига эга |
38 |
Нетто вазн (кг) |
Товарнинг вазни фақат сотувга қўйиладиган товарнинг бирламчи ўрамида |
42 |
Товарнинг фактура қиймати |
Контрактдаги товарнинг валюта қиймати |
43 |
Олиб чиқилаётган маҳсулот тўғрисида маълумотлар |
Олиб чиқилаётган маҳсулотни ўзи ишлаб чиқарганми |
45 |
Божхона қиймати |
Контракт валютасида Инкотермс етказиб бериш шартлари бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда товар қиймати |
47 |
Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш |
Тўлов тури (код), тўловни ҳисоблаш асоси, ставкаси, суммаси, усули. Божхона ва солиқ органлари ўртасида ўзаро ҳисобга олиш йўли билан ҚҚС тўлаш имконияти берилиши муносабати билан янги тўлов коди – «ВЗ» қўшилади. |
48 |
Тўловларни кечиктириш |
Тўловни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилганда божхона тўловларини тўлашнинг якуний муддати |
Божхона қиймати декларацияси (БҚД) БЮДга мажбурий илова қилинади. У БЮД билан бир вақтда рўйхатдан ўтказилади ва БЮД шаклига мувофиқ электрон ёки ёзма шаклда тақдим этилади.
Текширувдан сўнг БҚД божхона хизмати инспекторининг имзоси (электрон шаклда – ЭРИ) ва муҳри билан тасдиқланади. Шунингдек унда божхона органининг товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги қарори ҳақида белги қўйилади.
Хорижий шериклар томонидан олдиндан ўтказилган пул маблағлари бўйича товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштириш (шу жумладан реэкспорт ёки эркин омбор режимига расмийлаштириш), экспортга оид ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш муддати 365 кундан ошиб кетмаслиги керак. Ушбу муддат товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт қилиш учун хорижий шериклар томонидан ўтказилган пул маблағлари Ўзбекистоннинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида қайд этилган кундан бошлаб ҳисобланади (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 29-б., 11.02.2025 й. 77-сон ВМҚга илова 1-б. «ж» к.б.).
Божхона йиғими қандай тўланади
Экспорт қилишда божхона йиғимини божхона декларациясини қабул қилишдан олдин ёки қабул қилиш билан бир вақтда тўланг.
Қуйидагилар учун божхона йиғимлари олинади (БК 291-м.):
• товарлар божхонада расмийлаштирилганда;
• товарлар божхона омборларида ва божхона органларига қарашли вақтинча сақлаш омборларида сақланганда;
• товарларнинг божхона кузатувида ва бошқа божхона операцияларида.
Божхона йиғимларининг ставкалари белгиланган:
• 2025 йил 4 майдан – 31.01.2025 йилдаги 55-сон ВМҚга 1-иловада (1-позиция «а» кичик банди ва 3-позиция – 2026 йил 1 январдан);
• 2021 йил 1 январдан – 09.11.2020 йилдаги 700-сон ВМҚга 1-иловада.
Экспорт қилишда қандай товарнинг кузатув ҳужжатлари зарур
Товарнинг кузатув ҳужжатлари – экспорт битимини кузатувчи тижорат ва транспорт ҳужжатлари (БК 9-м.).
Тижорат ҳужжатлари жумласига инвойс, юклаб жўнатиш ва ўров варақлари ҳамда божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ битимлар тузилганлигини тасдиқлаш учун фойдаланиладиган бошқа ҳужжатлар киради.
Транспорт ҳужжатлари товарларни ташиш шартномаси борлигини тасдиқлайди ҳамда шундай ташишда кузатиб борувчи ҳужжатлар деб ҳисобланади.
Экспорт қилишда хорижий ҳамкор билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Экспорт-импорт операциялари бўйича тўловнинг асосий шакллари қуйидагилар ҳисобланади (20.04.1994 й. ПФ-837-сон, илова 13-б.):
• банк жўнатмалари;
• ҳужжатли аккредитивлар;
• инкассо.
Банк жўнатмаси банклар томонидан харидорнинг тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади. Товар учун тўлов олдиндан бўнак (олдиндан тўлов) ҳисобида тўлиқ ёки қисман ёхуд товар ортилгандан кейин тўланиши мумкин. Олдиндан тўлов амалга оширилгандан кейин товарни етказиб беришда чет эллик харидордан тўловнинг келиб тушмаслик хавфидан суғурталанган бўласиз.
Ҳужжатли аккредитив. Банк харидорнинг (импорт қилувчининг) буйруғига биноан сизга (экспорт қилувчига) маълум суммани тўлаш тўғрисида товар жўнатилганлигини (хизмат кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганингиздан сўнг аккредитив очади. Бунда банк сиз ва харидор ўртасида воситачи бўлиб ишлайди, чунки у орқали ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин тўлов амалга оширилади.
Агар битим тарафлари бир-бирларини яхши билмасалар, ушбу тўлов шакли қулайдир, чунки банкнинг битимда иштирок этиши ҳар икки томоннинг хавфларини минималлаштиради. Банк товар жўнатилганлигини ёки ишлар белгиланган муддатда бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг харидор томонидан тўловнинг амалга оширилишини кафолатлайди. Сиз тақдим этган ҳужжатлар аккредитив талабларига жавоб берган тақдирдагина харидор тўлов амалга оширилиши юзасидан кафолатни ўз зиммасига олади.
Инкассо – банк ўз мижозининг топшириғига кўра ҳужжатлар асосида тўловчидан пул маблағларини қабул қилиб, мижоз ҳисобрақамига ўтказадиган операция.
Инкассо тоза ва ҳужжатли бўлиши мумкин.
Тоза инкассо молиявий ҳужжатлар бўйича тўлов ундиришни англатади. Булар ўтказма ва оддий векселлар, чеклар, тўлов тилхатлари ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар бўлиши мумкин. Бунда тижорат ҳужжатларини (счётлар, транспорт, суғурта ҳужжатлари, эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжатлар, келиб чиқиш, сифат сертификатлари, спецификациялар ва б.) экспортчи тўғридан-тўғри чет эллик харидорга беради. Яъни тижорат ҳужжатлари банк иштирокисиз импорт қилувчига берилади. Шу билан банк товарни бериш вақтини назорат қилмайди, балки харидор банкидан тўлов келиб тушгандан кейин экспортчининг счётига пул маблағларини ўтказиб, фақат молиявий ҳужжатлар асосида тўловни амалга оширади.
Бу сиз учун пул олишнинг хавфли усули, чунки товарни топширганингиздан кейин унинг учун тўлов кафолатини олмайсиз.
Ҳужжатли инкассо – тижорат ҳужжатлари билан бирга молиявий ҳужжатлар бўйича ёки фақат тижорат ҳужжатлари бўйича ундириш. Ушбу ҳисоб-китоб қилиш шакли сиз учун унча хавфли эмас, чунки бу ҳолатда импорт қилувчи товарларни улар учун тўлов амалга оширилгандан кейин олади.
Ушбу усулда банкнинг вазифаси акцепт ёки тўловни рад этиш тўғрисидаги ҳужжатларни жўнатиш ёки топширишдан иборат. Тўлов фақат харидорнинг пул ўтказиш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади.
Сиз товарларни (хом ашёдан ташқари) чет эл валютасига олдиндан тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатисиз ҳамда экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта полисларига эга бўлмаган ҳолда экспорт қилишингиз мумкин (03.11.2017 й. ПҚ-3351-сон, 1-б.). Бироқ бу фақат сизда илгари амалга оширилган экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд бўлмаган тақдирдагина мумкин. Ушбу имтиёз қўлланилмайдиган хом ашё товарлари рўйхати Президентнинг 03.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада келтирилган.
Экспорт тушумининг келиб тушиши бўйича ягона муддат – қуйидаги санадан бошлаб 180 календарь кун (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 24-б.):
• бажарилган ишлар далолатномасини имзолаш – ишлар ва хизматлар бўйича;
• БЮДни расмийлаштириш – товарлар бўйича.
Агар 180 кун тугаганидан кейин валюта тушумлари 45 банк кунидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун 90 банк кунидан ортиқ кечикиш билан келиб тушса, жарима тўлашга тўғри келади. Унинг миқдори келиб тушмаган валюта маблағлари суммасига нисбатан фоизда белгиланган (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 27-б.):
• репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5%и – белгиланган муддатдан 360 кунгача кечикканда;
• 10% – 360 кундан 545 кунгача;
• 35% – 545 кундан ортиқ.
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун устав капиталида давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш ва ундиришга 2027 йил 1 январга қадар мораторий эълон қилинди.
Бунда мораторий даврида муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳолатлари бартараф этилганда қўлланилган жарималар бекор қилинади (19.08.2025 й. ПФ-138-сон 3-б.).
2019 йил 1 январдан бошлаб устав капиталида давлат улуши 50%дан кам бўлган корхоналар контрагентлари билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган кечиктирилган дебиторлик қарзлари учун санкциялар бекор қилинган (ташқи савдо шартномалари бўйича қарзлар бундан мустасно) (30.10.2018 й. ПФ-5564-сон, 1-б.).
Агар экспорт контракти бўйича суғурта полисига биноан суғурта товонининг суммаси экспортчининг ҳисобварағига келиб тушган бўлса, молиявий санкцияларни қўллаш мақсадида унинг контракт бўйича дебиторлик қарзи суғурта товони миқдорига камайтирилади (03.11.2017 й. ПҚ-3351-сон, 1-б. «д» к.б.).
2024 йил 15 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштируви санасига қадар 12 ой давомида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10%дан ошмаган муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга рухсат берилган норма бекор қилинди (14.10.2024 й. ПФ-156-сон, илова 3-б.).
Экспорт контрактлари бўйича ҳисоб-китобларда молия агентлари иштирок этишлари мумкин. Булар пул талабномасини бериш асосида молиялаштириш шартномаларини тузиш ҳуқуқига (лицензияга) эга банклар ҳамда кредит ва тижорат ташкилотлари бўлиши мумкин.
Экспорт шартномалари бўйича тўловлар экспорт шартномаси бўйича дебиторлик қарзларини сотиб олган ёки экспорт қилувчи ҳисобланган етказиб берувчига экспортолди молиялаштиришни амалга оширган молия агентлари томонидан амалга оширилган бўлса, улар томонидан кўрсатилган молиявий хизмат учун ушлаб қолинадиган мукофотлаш ҳақи миқдорини тегишли экспорт контрактлари бўйича дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олманг. Бундай ҳолларда тегишли экспорт контрактларидан тушадиган валюта миқдори молия агентининг мукофот пули миқдорида камайтирилади. Мукофот пули суммасини харажатларга (9690-счёт) киритинг.
Молия агентининг мукофот пули (дисконт) пул талабномаси суммасининг 10%идан ошмаслиги керак (14.05.2020 й. 283-сон ВМҚга 1-илова 25-б.).
Молия агентлари Ўзбекистон резиденти бўлганда, улар тўғрисидаги маълумотларни ТСОЯЭАТга экспорт контракти бўйича валюта маблағларини олувчи сифатида киритинг. Мазкур ҳолатда активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти молия агентларига ўтади.
Агар молия агентлари норезидент бўлса, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти экспорт қилувчида қолади. Ушбу талаб экспорт контрактлари бўйича дебитор қарздорликни сотиб олиш шартномаси асосида норезидент молия агентидан маблағ келиб тушганда бажарилган ҳисобланади (11.02.2025 й. 77-сон ВМҚга илова 1-б. «е» к.б.).
Инкотермс қоидаси қандай қўлланади
Инкотермс қоидаларида асосан товарни сотувчилардан харидорларга етказиб бериш билан боғлиқ мажбуриятлар, қиймат ва хавфлар белгиланган.
Шартномада кўрсатилган етказиб бериш шартларида етказиб берувчи билан харидор ўртасида мажбуриятлар, харажатлар ва хавфлар тақсимланган.
Масалан, EXW «Франко завод» етказиб бериш шартида товарни юклаш ва ташиш учун барча харажатлар ва хавфлар харидор томонидан қопланади. У товарни тўғридан-тўғри етказиб берувчи – ишлаб чиқарувчининг заводидан олади.
FCA «Франко ташувчи» шарти – сотувчи ташувчига ёки харидор томонидан кўрсатилган бошқа шахсга товарни келишилган жойда топшириши шарт бўлган тартиб. Юклаш харажатлари (ш.ж. экспорт божлари) ва хавфларини етказиб берувчи, жўнатиш учун эса харидор ўз зиммасига олади. Ташиш ва суғурта харажатлари (ихтиёрий) томонларнинг келишуви билан тақсимланади.
CIP «Ташиш ва суғуртани тўлашдан олдин» шарти келишилган жойгача ташиш ва суғурта харажатлари етказиб берувчи томонидан тўланишини назарда тутади.
DAP «Белгиланган жойга етказиб бериш» шарти етказиб беришни сотувчи амалга оширишини билдиради. Бунда товар харидорга тушириш учун тайёр қилиб – келишилган жойга етиб келган транспорт воситасида етказиб берилади. Сотувчи товарни ушбу жойга етказиб бериш билан боғлиқ барча хавфларни ўз зиммасига олади.
Шу тариқа, БЮД билан тасдиқланадиган товарнинг Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтиш факти ва товарни харидорга бериш факти турли вақтда ва турли жойда юз бериши мумкин.
2025 йил 1 январдан экспорт қилувчиларга маҳсулотларни автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиёти бекор қилинди (27.12.2024 й. ПФ-228-сон, 2-илова 10-б.). Бунда 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорт бўйича субсидия ва компенсациялар белгиланган тартибда 2025 йил 1 февралгача тақдим этилган (27.12.2024 й. ПФ-228-сон, 1-б.).
Маҳсулот экспортида транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби махсус Низом билан белгиланган эди. Компенсация миқдорини онлайн-калькулятор ёрдамида ҳисоблаб чиқиш ва субсидия бериладиган маҳсулотлар рўйхати билан «Субсидиялар тизими» платформасида танишиш мумкин бўлган.
Азиз ҲОШИМОВ, солиқлар бўйича эксперт,
Татьяна БЕЛОУСОВА, «Норма» эксперти.