Norma.uz
Газета СБХ / 2025 год / № 31 / Очиқ мулоқот

Сақлаш шартномаси E-ijara платформасида қандай рўйхатдан ўтказилади

 

 

Баъзида компанияга қўшимча бино керак бўлиши мумкин – масалан, хом ашёни сақлаш учун. Омборни ижарага олиш арзон эмас ва ҳар доим ҳам қулай эмас, шунинг учун сақлаш шартномаси тузилади. Шуни ҳисобга олиш муҳимки, бундай шартномани ҳам E-ijara платформасида рўйхатдан ўтказиш лозим.

 

 

Сақлаш шартномаси рўйхатдан ўтказилмаса, нима бўлиши мумкин

 

Айтайлик, солиқ тўловчи товарларни сотиб олди ва унда бундай ҳажмдаги товарларни сақлаш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ўзининг ёки ижарага олинган бинолари мавжуд эмас. Бу ҳолатда солиқ органларининг таҳлика-таҳлил тизими уни автоматик равишда қизил зонага киритади. Натижада тадбиркорлик субъекти текшириш учун номзод бўлади. Солиқчилар тадбиркордан сотиб олган мол-мулкини қаерда сақлаётганини сўраганида, агар унинг на ўзининг, на ижарага олинган бинолари бўлмаса, тадбиркор сақлаш шартномасини тақдим этади.

Инсофли тадбиркорлар юқоридаги вазиятдаги каби таҳлика-таҳлил тизимларида қизил зонага тушиб қолмаслиги учун E-ijara платформасида сақлаш шартномаларини ҳисобга қўйиш хизмати яратилди. E-ijara платформасида ҳисобга қўйилгандан сўнг, товарни сақлаш учун жойлаштирган шартнома тарафи ушбу асос бўйича қизил зонадан чиқарилади ва «яшил» зонада белгиланади.

Шунинг учун сақлаш шартномаларини ijara.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказиш лозим.

 

Мижознинг товар-моддий бойликларини сақлаш учун қабул қилиб оладиган тадбиркорлик субъекти сақлаш шартномасини рўйхатдан ўтказади.

 

 

Сақлаш шартномаси ijara.soliq.uz сайтида қандай рўйхатдан ўтказилиши керак

 

1. Солиқ тўловчининг ЭРИси ёрдамида ijara.soliq.uz сайтига киринг.

2. «Сақлаш бўйича хизматлар (омбор)»га босинг.

3. «Фойдаланишга берилаётган кўчмас мулк тўғрисида маълумот» бўлимини тўлдиринг.

Мижозингизнинг мол-мулки сақланадиган объектнинг кадастр рақами танлангандан сўнг, қўшимча сатрлар очилади. Уларни тўлдириш учун шартномадан қуйидаги маълумотларни кўчириш керак: шартноманинг амал қилиш муддати, «Бошланиш санаси» ва «Тугалланиш санаси», «Майдон», сақлаш бўйича хизматлар қиймати. Майдон кўриниши (бино ёки ер) автоматик акс этади.

4. «Буюртмачи тўғрисида маълумот» бўлимини тўлдиринг. Сиздан фақат мижозингиз жисмоний ёки юридик шахс эканлигини ва шунга қараб – унинг СТИР ёки ЖШШИРни кўрсатиш талаб қилинади. Қолган маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасидан автоматик тарзда тортиб олинади.

 

 

 

5. «Жўнатиш» тугмасини босинг.

Шундан сўнг сақлаш шартномаси рўйхатга олинган ҳисобланади.

 

buxgalter.uz.

 

Прочитано: 228 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика