Янги йил байрами билан барчангизни табриклаймиз!
Сиз учун ушбу йил умидли ва баракали йиллардан бири бўлиб қолишида ҳамда ушбу йилда улкан муваффақиятларга эришишингизда тилакдошмиз.
Бу йилда ҳам яқин инсонларингизнинг меҳр-оқибатларидан мушарраф бўлиш бахти насиб этсин.
Янги йилда ҳаётингизда ижобий янгиланишлар бўлишига тилакдошмиз.
Хонадонингизга битмас-туганмас бахт-саодат, қут-барака ва қувонч кириб келсин. Дастурхонингизда доимо тўкин-сочинлик ҳукмрон бўлсин!