Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 36 / Жавоб берамиз

Буюртмачининг қайта ишлашга берилган хом ашёси йўқолганда кўрилган зарар қандай қопланади

Шартнома асосида корхона қайта ишлашга берилган хом ашё сифатида бичимни олди. Ёнғин содир бўлганлиги сабабли бичимнинг бир қисми тўлиқ йўқ қилинди. Энди қайта ишлашга берувчи буни бичимни сотиш деб ҳисоблаб, ёниб кетган бичим қийматига ҚҚС билан ЭҲФ тақдим этмоқда. У қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига ҳавола қилмоқда. Лекин хом ашёни қайта ишловчига топширишда унинг қиймати буюртмачи балансидан чиқарилмайди. Демак, хом ашёга мулк ҳуқуқи ўтказилиши ва мос равишда ҚҚС солиш объекти (реализация бўйича айланма) юзага келмайди (СК 239-м. 1-қ. 1-б.). Бу шароитда буюртмачи қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишловчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхати бўйича топширади. Энди эса, бичим ёниб кетганда уни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўлашни талаб қилмоқда. Лекин ёнғин бизнинг корхонамиз айби билан юзага келмаган, биз ҳам ёнғиндан жабрланганмиз. Ёнғинда айбдор аниқланмаган. Агар биз бу бичимни сотиб олингандек тўласак, у бизда амалда йўқ, ҳавони кирим қилишга тўғри келади. Нима қилиш керак? Қайта ишлашга берувчига фақат 4-даражали мураккабликдаги ёнғин оқибатида бичимнинг йўқолганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида бичим қийматини тўлаш мумкинми?

Для ознакомления с полной версией, заинтересовавшей вас публикации, необходимо оформить подписку на печатную или электронную версии наших  газет. О том, как это  сделать  – по телефону 78 147 11 72.

Как это работает?

Прочитано: 118 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика