Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 23 / Божхона

Ишонч телефони бўйича қўнғироқ қилинг

 

Пўлатни рулонларда олиб келиб, қайта ишлашни ҳамда металл черепица ва профилланган листни, яъни томга ёпиладиган тунука ва фасадни экспортга жўнатишни режалаштиряпмиз. Божхона бошқармасига борганимизда инспектор рухсат бериш учун асосий омил идентификация эканлигини айтди. Биз ўтказа оладиган идентификация усулларини санаб берганимиздан кейин у ушбу усуллардан исталгани сиз томонингиздан қалбакилаштирилиши мумкин деб айтди, ўзи эса бирор-бир йўл-йўриқ кўрсатгани йўқ.

Уч ярим ой олдин заводимизга божхона раҳбарияти келиб, биздан ИМ-40 ўрнига қайта ишлаш режимини талаб қилишди ва шу билан бир вақтда божхона ходими бундай қилманг – ўзингиз ўзингизга муаммо орттириб оласиз деб айтди. Нима қилиш керак? 

 

– Ҳақиқатан ҳам, товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга бир қатор талабларга ва шартларга риоя этилганда, шу жумладан олиб кирилган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификацияланганда йўл қўйилади (БК ­72-м.). Фақат уларни бажаришда Кодекснинг ­21-боби қоидаларига мувофиқ бериладиган товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш рухсатномасини олиш мумкин.

Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ товарни қайта ишлаш маҳсулотларида божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарни идентификациялаш товарнинг ва қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган операцияларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги усуллардан бири ёки бир нечтаси ёрдамида амалга оширилиши мумкин:

● қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарга муҳрлар қўйиш ва зарур бўлганда штамплар қўйиш, рақамли тарзда ва (ёки) бошқача тарзда тамғалаш;

● қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарни батафсил тавсифлаш, уни фотосуратга тушириш ёки бошқа ўлчамда тасвирлаш;

● қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарнинг олдиндан олинган намуналарини ёки нусхаларини ва унинг қайта ишланган маҳсулотини тадқиқ этиш натижаларини қиёслаш;

● қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарнинг завод ва серия рақамлари тарзидаги мавжуд тамғаланишидан ёхуд бошқача тарздаги тамғаланишидан фойдаланиш.

Бунда божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш қуйидаги ҳолларда талаб этилмайди, агар:

● улар Кодекснинг 77-моддасига мувофиқ қайта ишлаш учун олиб кирилган товарга эквивалент товарни қайта ишлаш натижасида олинган бўлса;

● ишлаб чиқаришнинг узлуксиз циклларига тааллуқли технологик жараёндан қайта ишлаш учун фойдаланилаётган бўлса;

● божхона ҳудудида ўхшаш ва (ёки) айнан бир хил қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини истисно этадиган ноёб технологик жараёндан қайта ишлаш учун фойдаланилаётган бўлса.

 

Маълумот учун. Товарни қайта ишлаш маҳсулотларида божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарни идентификациялаш қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилади.

 

Ваколатли шахснинг сўровига кўра ва божхона органининг розилиги билан олиб кирилаётган товарни идентификациялашни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар ҳақидаги, шунингдек қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш орқали таъминлаш мумкин. Товарни қайта ишлаш маҳсулотларида божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилаётган товарни идентификациялаш усули ваколатли шахс томонидан белгиланади.

 

Ҳужжат тили билан

Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига қайта ишлаш ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари тарзида олиб чиқиш мақсадида, божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилган ҳолда олиб кирилади.

Товар божхона ҳудудида қайта ишлаш мақсадида олиб кирилганда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди, бундан ушбу Кодекснинг 82-моддасида назарда тутилган тақиқлар ва чекловлар мустасно.

Чет эл товарлари билан божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш операциялари амалга оширилган тақдирда Ўзбекистон товарларидан, шу жумладан чет эллик шахс томонидан олинган Ўзбекистон товарларидан божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўйилади.

Товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекснинг 21-боби қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган товарни божхона ҳудудида қайта ишлаш рухсатномаси асосида амалга оширилади.

ЎзР БК 70-моддаси

 

Ҳозирги вақтда Божхона қўмитаси ТИФ иштирокчиларини божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан фойдаланиш, ушбу режимни тадбиркорлар орасида оммавийлаштириш имкониятлари ҳақида кенг кўламда хабардор қилиш бўйича катта ишларни олиб бормоқда.

Божхона хизмати инспектори сиз томондан таклиф этилган идентификациялашнинг барча усулларини рад қилган ҳолатларда, «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» режимини қўллашда юзага келган муаммоларни тезкор ҳал этиш учун Божхона қўмитасига ёки тегишли ҳудудий божхона қўмитаси бошқармаларига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишни тавсия қиламиз:

«Тошкент АЭРО» ИБК

 

55-502-86-30 (ички 41-44, 41-36)

 

Андижон вилояти БҚБ

 

74-226-31-16 (64-42, 64-43)

 

Бухоро вилояти БҚБ

 

65-221-60-00 (80-47, 80-48)

 

Жиззах вилояти БҚБ

 

72-223-26-91 (63-13, 63-12)

 

Қашқадарё вилояти БҚБ

 

75-230-76-00 (85-25, 85-26)

 

Навоий вилояти БҚБ

 

79-222-05-55 (87-34, 87-31)

 

Наманган вилояти БҚБ

 

69-226-76-00 (69-26, 69-25)

 

Самарқанд вилояти БҚБ

 

66-230-42-42 (66-24, 66-25)

 

Сурхондарё вилояти БҚБ

 

76-225-24-51 (88-23, 88-22)

 

Сирдарё вилояти БҚБ

 

67-227-89-08 (67-35, 67-33)

 

Тошкент шаҳар БҚБ

 

71-207-09-39 (30-64, 30-67)

 

Тошкент вилояти БҚБ

 

70-202-86-00 (40-49, 40-47)

 

Фарғона вилояти БҚБ

 

73-249-07-00 (89-41, 89-42)

 

Хоразм вилояти БҚБ

 

62-227-70-11 (62-25, 62-26)

 

Қорақалпоғистон Республикаси БҚБ

 

61-224-97-00 (61-30, 61-31)

 

Божхона қўмитаси

 

71-220-76-31

 

 

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 50 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика