Айрим ҳолларда узоқ муддатли активларни (0100, 0700, 0800-счётлар) ТМЗ таркибига ўтказиш зарурати юзага келади. Мисол учун, корхона қуйидаги вазиятларга тушиши мумкин:
● активни АВ таркибига киритиб, ундан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланмоқчи бўлган, бироқ кейинчалик уни сотишга қарор қилган;
● ҳисоб сиёсатига мувофиқ, актив АВни тан олиш мезонларига жавоб бермаслиги, балки ТМЗ сифатида ҳисобга олиниши керак бўлгани боис активни АВ таркибига нотўғри кирим қилган.
ВАЗИЯТ. Корхона активни АВ таркибига киритди, бироқ кейинчалик уни реализация қилишга қарор қилди
Корхона хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун мўлжалланган автомобилни сотиб олди ва уни 0160-счёт бўйича кирим қилди. Кейинчалик корхонанинг режалари ўзгарди, раҳбарият автомобилни сотишга қарор қилди.
Автомобиль қандай ҳисобга олинади?
– Бошқа шахслардан харид қилинган (олинган) ва ташкилотнинг одатий фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз қайта сотиш учун мўлжалланган товарлар 2900-гуруҳ счётларида ҳисобга олинади.
Бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқалар каби узоқ муддатли активлар ҳам кейинчалик сотиш мақсадида харид қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланиши мумкин (4-сон БҲМС 4-б. 6-хатб.). Бинобарин, корхона автомобилни 0160-счётдан 2910-счётга ўтказиши лозим.
ВАЗИЯТ. Ташкилот АВни тан олиш мезонларига мувофиқ келмайдиган активни АВ таркибига киритди
Ташкилот қиймати 50 БҲМдан кам бўлган мебель гарнитурини ўз эҳтиёжлари учун харид қилди. Ташкилотнинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ, хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган, қиймати эса 50 БҲМдан ошадиган активлар АВ таркибига киритилади.
Бухгалтер хатога йўл қўйиб, гарнитурни АВ таркибига киритган ва 2 ой давомида амортизация ҳисоблаган. Бухгалтернинг иши таҳлил қилинганда ушбу хато аниқланган.
Бухгалтер нима қилиши керак?
– Мебель гарнитури АВ мезонларига жавоб бермаслиги боис уни 1080-счёт бўйича ТМЗ сифатида кирим қилиш керак эди.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга топширишда уларнинг қиймати (4-сон БҲМС 68–72-б.):
харажатларга тўлиқ ҳисобдан чиқарилади ёхуд
кейинчалик харажатларга ҳисобдан чиқарилган ҳолда кечиктирилган харажатларга киритилади (қиймати 10 БҲМдан ортиқ бўлса).
Узоқ муддатли активлардан ўтказиш чоғида ТМЗнинг келиб тушиши қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади
Узоқ муддатли активларни ТМЗ таркибига ўтказиш чоғида қуйидагиларни расмийлаштиринг:
● узоқ муддатли активни ТМЗ таркибига ўтказиш заруратини тасдиқловчи ҳужжатни. У хизмат (билдириш) хати, буйруқ, фармойиш ёки ҳисоб сиёсатида ёхуд ҳужжат айланиши бўйича ташкилотнинг ички ҳужжатида назарда тутилган бошқа ҳужжат бўлиши мумкин;
● ички ўтказиш учун юкхатни. Масалан, омбордан цехга (офисга) ёки корхонанинг бир бўлинмасидан бошқасига ўтказиш чоғида.
Узоқ муддатли активлардан ўтказиш чоғида ТМЗнинг келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади
Узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказилган ТМЗни ушбу активларнинг баланс (қолдиқ) қиймати бўйича ҳисобга олинг (4-сон БҲМС 31-б.).
МИСОЛ. АВнинг ТМЗ таркибига ўтказилиши қандай ҳисобга олинади
Корхона февралда ўз эҳтиёжлари учун автомобиль харид қилди ва уни 0160-счёт бўйича кирим қилди.
Автомобиль қиймати харид қилиш сарф-харажатларини ҳисобга олган ҳолда – 615 млн сўм.
Автомобилдан фойдаланмадилар, шу ойнинг ўзида уни сотишга қарор қилдилар.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Автомобилни харид қилиш харажатлари акс эттирилди
|
615
|
0820
|
6010
|
Автомобиль АВ таркибига киритилди
|
615
|
0160
|
0820
|
Автомобиль ТМЗ таркибига ўтказилди
|
615
|
9210
|
0160
|
МИСОЛ. Хато равишда АВ таркибига киритилган активнинг ТМЗ таркибига ўтказилиши қандай ҳисобга олинади
Ташкилот январда қиймати 15 млн сўмлик мебель гарнитурини маъмурият фойдаланиши учун харид қилди.
Ташкилотнинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ, хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган, қиймати эса 50 БҲМдан ошадиган активлар АВ таркибига киритилади. Гарнитур қиймати 50 БҲМдан кам бўлгани боис у АВни тан олиш мезонларига жавоб бермайди. Бухгалтер хатога йўл қўйиб, гарнитурни АВ таркибига киритган ва 0,375 млн сўмлик суммада 2 ой учун амортизация ҳисоблаган.
Гарнитурнинг баланс қиймати – 14,625 млн сўм (15 – 0,375).
Бухгалтернинг иши текширилганда ушбу хато ўз вақтида аниқланган.
Бухгалтерия ҳисоби:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Мебель гарнитурини харид қилиш харажатлари акс эттирилди
|
15
|
0820
|
6010
|
Гарнитур АВ таркибига киритилди
|
15
|
0140
|
0820
|
Гарнитур амортизацияси ҳисобланди
|
0,375
|
9420
|
0240
|
Гарнитур ТМЗ таркибига ўтказилди
|
15
|
9210
|
0140
|
Гарнитур қиймати харажатларга ҳисобдан чиқарилди
|
14,625
|
9420
|
1080
|
Гарнитур балансдан ташқари счётда акс эттирилди
|
14,625
|
014
|
|
Асал ҲОШИМОВА
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи,
Олег ЦОЙ,
«Норма» эксперти.