Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 11 / Мутахассислар тушунтиради

Рақамли маркировкалаш нимани ўзгартиради

 

2024 йил 1 мартдан бошлаб сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалаш бошланди. Янгиликлар жорий этилиши муносабати билан юзага келадиган вазиятларни қандай ҳал қилиш хусусидаги саволларга «CRPT TURON» МЧЖнинг «Сув ва салқин ичимликлар» товар гуруҳи менежери Шафия ҚОСИМОВА жавоб берди:

 

Умумий овқатланиш корхонаси ўз мижозларига саноатда ишлаб чиқарилган салқин ичимликларнинг кенг ассортиментини таклиф қилади. Биз учун салқин ичимликлар рақамли маркировкасини жорий этиш графиги қандай? Биз ўз кучимиз билан тайёрлайдиган ичимликларни (компотлар, коктейллар, фрешлар, смузлар ва ҳоказо) маркировкалашимиз керакми?  

 

– Умумий овқатланиш корхонаси томонидан тайёрланган ичимликлар (компотлар, коктейллар, фрешлар, смузлар ва бошқалар) рақамли маркировкаланмайди. Фақат ТИФ ТН 2009, 2201, 2202 кодли ичимликларни маркировкалаш лозим.

Қадоқлаш учун рақамли маркировкаларни қўллаш – бу ишлаб чиқарувчилар ва импортчиларнинг вазифаси. Улгуржи ва чакана савдо корхоналари эса ўзлари қабул қилган маҳсулотларнинг ёрлиғи борлигини назорат қилишлари шарт. Бундай маҳсулотларни сотишда маркировкалар ҳисобварақ-фактуралар ва НКТ чекларида акс эттирилиши шарт.

Умумий овқатланиш корхоналари учун савдо корхоналарига мўлжалланган бир хил рақамли маркировкалашни жорий этиш графиги (1.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга иловалар билан регламентланган) амал қилади.

2024 йил 1 мартдан кейинги санада маҳсулотларни харид қилишда ичимликнинг ишлаб чиқарилган муддатига эътибор беринг – у маркировкаланган бўлиши керак.

1. 2024 йил 1 сентябрга қадар aslbelgisi.uz сайти функционали ёрдамида «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтинг ва «CRPT TURON» билан шартнома тузинг (масофадан туриб aslbelgisi.uz даги шахсий кабинетда);

2. 2025 йил 1 мартга қадар омборда мавжуд бўлган, мажбурий рақамли маркировкалаш остига тушадиган, лекин маркировкаланмаган (яъни 2024 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқарилган) барча маҳсулотларни реализация қилинг. Ушбу муддат тугагач, мазкур маҳсулотларни сотиш мумкин эмас;

3. 2025 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировкалаш кодларини ҳисобварақ-фактураларда акс эттиринг;

4. 2025 йил 1 мартдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган ичимликларни реализация қилишда онлайн-НКТ чекларида товар маркировкаланганлиги тўғрисида белги қўйинг.

 

Чекларда қуйиб сотиладиган ичимликларни рақамли маркировкалаш қандай акс эттирилади?

 

– 2025 йил 1 мартга қадар маркировкаланган ичимликларни онлайн-НКТ чекларида ҳеч қандай белги қўймай сотиш мумкин. Тахминимча бу вақтга келиб Солиқ қўмитаси қуйиб сотиладиган маркировкаланган ичимликларга оид регламентни тасдиқлайди.

 

Корхона озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилади. Ассортиментда рақамли маркировкалаш остига тушадиган ичимликлар мавжуд. Уни ишлаб чиқарувчи завод маркировкалайди. Илтимос, қайси санадан бошлаб рақамли маркировкалаш кодларини ­БЮДда акс эттириш кераклигини аниқлаштириб берсангиз.

 

– 2024 йил 1 мартдан бошлаб биринчи гуруҳ ва 2024 йил 1 августдан иккинчи гуруҳ учун БЮДда ТИФ ТН 2009, 2201, 2202 кодлари билан ичимликларга агрегацияланган импорт кодларини акс эттириш мажбурий бўлади (1.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга 3-илова 2.3-б.). Шу санадан бошлаб агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотлар БЮДда кўрсатилмасдан, «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» (ИМ 40) божхона режимига расмийлаштиришнинг имкони бўлмайди.

 

Улгуржи ва чакана савдо корхоналари aslbelgisi.uz даги «Асл белгиси» тизимида рўйхатдан ўтади. Бу уларнинг ҳар бирида ушбу сайтда шахсий кабинет пайдо бўлишини англатади. У нима учун керак ва унда қандай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин?

 

– Биринчи навбатда, «Асл белгиси» тизимидаги шахсий кабинет «CRPT TURON» билан шартнома тузиш учун керак бўлади. Буни рўйхатдан ўтиш куни амалга ошириш мумкин. Шундан сўнг шахсий кабинет улгуржи савдо корхоналарига фақат маркировкалашни ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида акс эттириш мажбурий бўладиган 2024 йил 1 ноябрдан ва чакана савдо корхоналари учун – 2025 йил 1 мартдан керак бўлади. Бу ерда ҳозирги вақтда сизда балансда ҳисобда турган, сиз харид қилган ва учинчи шахсларга реализация қилган товарларнинг кодлари акс эттирилади. Сиз мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган сиз орқали ўтадиган бутун товарни кузатиб боришингиз мумкин.

Ушбу функционал фақатгина рақамли маркировкалаш тўғрисида ахборотни ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида акс эттириш мажбурий бўлгандан сўнг тўлиқ ишга туширилади. Шунга қадар бундай ахборот тўлиқсиз бўлади, фақат иккала томон рақамли маркировкалаш тўғрисида ахборотни ихтиёрий равишда ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида кўрсатган тақдирда акс эттирилади. Товар бузилган ёки яроқлилик муддати ўтган тақдирда уни шу ерда ҳисобдан чиқариш мумкин.

 

Шахсий кабинетга биринчи марта кириш, яъни aslbelgisi.uz да рўйхатдан ўтиш мажбурий тартибда корхона раҳбари томонидан унинг номига берилган юридик шахснинг ЭРИси ёрдамида амалга оширилиши керак.

 

Сўнгра у корхона номидан «Асл белгиси» тизимида ишлайдиган ходимларни бириктириши мумкин. Бунинг учун ва кейинчалик «Асл белгиси» тизимида ишлаш учун мазкур ходимларга уларнинг ҳар бирининг номига берилган юридик шахснинг ЭРИси талаб қилинади.

Ҳар бир ходим унинг номига берилган юридик шахснинг ЭРИси ёрдамида тизимга кириши ва унда ишлашини тавсия қиламиз. Бу ҳар доим тизимда у ёки бошқа ҳаракатни амалга оширган шахсни ҳаққоний идентификациялаш имконини беради.

Давлат хизматлари марказида ходимларнинг номига юридик шахснинг ЭРИсини олиш мумкин. Ўз номига юридик шахснинг ЭРИсини олиши мумкин бўлган ходимларнинг сони бўйича чекловлар мавжуд эмас.

Ҳозирнинг ўзида рўйхатдан ўтишингиз ва шартнома тузишингиз мумкин, асосийси – улгуржи савдо корхоналари – 2024 йилнинг 1 майидан кечиктирмай ва чакана савдо корхоналари – 2024 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмай амалга оширишлари лозим. Агар сиз буни олдиндан амалга оширсангиз, ўз корхонангизда мажбурий рақамли маркировкалашнинг ушбу босқичидан ўтганлигингиз юзасидан хотиржам бўлишингиз мумкин.

 

«CRPT TURON» билан шартнома қандай тузилади? Агар бу ­тайёр шаблон бўлса, унга мазкур шартномани тузадиган улгуржи ёки чакана савдо корхонасининг ташаббуси билан ўзгартириш ва қўшимчалар қандай киритилиши мумкин? Амалиётда шартномага савдо корхонасининг талабига кўра ўзгартиришлар китилган ҳоллар бўлганми?

 

– Улгуржи ёки чакана савдо корхоналари aslbelgisi.uz да тизимга уланишга доир намунавий шартномани имзолайди. Сиз бевосита шартнома тузиш босқичига келганингизда aslbelgisi.uz да унинг матни билан танишишингиз мумкин бўлади.

Сайтда корхоналар – мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмаси иштирокчилари имзолайдиган намунавий оферта жойлаштирилган.

Шартноманинг мазмуни, предметини ўзгартириш бўйича таклифлар бўлмаган, уларнинг имкони ҳам йўқ, сабаби шартнома бепул асосда рақамли маркировкалашнинг барча жараёнларини ташкил этиш ва унга қўйиладиган қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.

 

Товарлар агрегацияси деганда нима тушунилади? Агрегацияланган кодлар билан ишлашда нимага эътибор қаратиш керак?

 

– Агрегациялаш – истеъмол қадоғидаги товарларни гуруҳли қадоқларга ва (ёки) биринчи даражали транспортда ташиш қадоқларига, шунингдек товар қадоғига идентификация кодини қўллаш орқали кейинги даражадаги транспорт қадоқларига бирлаштириш, маҳсулот тўғрисидаги маълумотларнинг сақланишини таъминлаш, ҳар бир истеъмол қадоғининг идентификация кодлари, гуруҳли қадоқлаш, идентификация коди билан транспорт қадоғининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш.

Маркировкаланган товарларнинг агрегацияси логистика жараёнларини соддалаштириш учун қуйидаги мақсад учун зарур: барча гуруҳдаги товар турлари ҳақидаги маълумотларни сақлайдиган ўзининг рақамли идентификатори (агрегация коди) билан таъминланган логистика қадоқларини (гуруҳ ёки транспорт) шакллантиришга. Рақамли белгиланган ҳар бир товар ўзига хосдир. Бу товарнинг ҳар бирлиги ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида алоҳида сатрда ёзилиши кераклигини билдиради. Агар харидор катта реализация ҳажмларида блок ёки қути олса, сатрлар сонини қисқартириш мумкин. Ҳисобварақ-фактура ва чекда ичимликлар блоки сотилганлиги ва фақат мазкур қадоқнинг рақамли маркировкалаш кодини кўрсатган ҳолда, битта сатр билан ёзувни амалга ошириш мумкин бўлади.

Бунда ҳар доим битта қоидага риоя қилиш лозим: ҳужжатларда агрегацияланган коддан фақат ташқи қадоқнинг бутунлиги сақланган тақдирда – унга рақамли маркировка туширилган пайтдан эътиборан фойдаланиш мумкин.

 

Ҳисобварақ-фактураларда ва онлайн-НКТ чекларида рақамли маркировкалаш 2024 йил 1 ноябрдан ва тегишли тарзда 2025 йил 1 мартдан бошлаб мажбурий бўлса, «Асл белгиси» ва Soliq мобиль иловалари орқали қадоқдаги Data Matrixни сканерлашда ким товарга эгалик қилувчи сифатида акс эттирилади?

 

– Дастлабки вақтда товарни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи товарга эгалик қилувчи сифатида акс эттирилади. Ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида рақамли маркировкалаш кодларини акс эттириш мажбурий бўладиган режимнинг амал қилиши бошлангунга қадар шундай бўлади. Қолган ҳолларда товар тўғрисидаги ахборот ҳақиқатга мувофиқ келиши керак.

Маркировкалаш тўғрисидаги ахборотни ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларида акс эттириш бошлангандан кейин, товар кимнинг мулки бўлса, дастурда мазкур шахс товарга эгалик қилувчи бўлади. Агар сиз ўзингиз сотиб олган товарнинг рақамли маркировкалаш кодини унга ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилгандан кейин сканер қилсангиз, бунда ўз корхонангиз номини кўришингиз керак. Акс ҳолда хатони расмийлаштирилган ҳужжатлардан излашга тўғри келади. Агар товар чакана сотилган бўлса, товар реализация қилинганлиги ва айланмадан чиқарилганлиги тўғрисида белги чиқади.

Рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларга ҳужжатларни расмийлаштиришга ниҳоятда эътибор билан ёндашиш керак, сабаби, агар товар сиздан кетса, хатони тузатиш жуда мураккаб бўлади. Шу боис, товарни сотишдан олдин, айтиб ўтилган иловалар ёрдамида ҳаммаси меъёрдалиги ва сотиш пайтида товар ҳақиқатан тизимда сотувчига тегишли сифатида акс эттирилганлигига ишонч ҳосил қилишни тавсия қиламиз.

 

Амалиётда жуда кам ҳолларда ҳисобварақ-фактурани товарни сотиш пайтида расмийлаштириш имкони бўлади, баъзан ушбу вазифани ҳал қилиш бир неча ҳафтага чўзилиб кетади. Бу товарларни кузатиб бориш тизимига қандай таъсир қилади?

 

– Товарларни рақамли маркировкалаш қоидаларида белгиланишича:

1) сотувчи харидорга товарни юклаб жўнатиш (бериб юбориш) кунидан бошлаб 3 иш куни мобайнида ЭҲФ тақдим этиши керак (31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-илова 66-б.), бу товарни учинчи шахсга берадиган кунидан кечикмаслиги зарур;

2) харидор уни товар қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни муддатда, бироқ ушбу товарни учинчи шахсларга бериб юбориш кунидан кечиктирмасдан уни қабул қилиши (тасдиқлаши) керак (31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-илова 67-б.).

2024 йил 1 ноябрга қадар (рақамли маркировкалашни ЭҲФда акс эттириш мажбурий бўлгунга қадар) ушбу қоиданинг бузилиши муҳим эмас. Сизда ва сизнинг контрагентларингизда ушбу нормага мувофиқ ишни ташкил этиш учун ҳали вақт бор.

2024 йил 1 ноябрдан кейин ниҳоятда эътиборли бўлиш ва товарни учинчи шахсларга фақатгина барча ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган ва «Асл белгиси» ва Soliq мобиль иловалари ёрдамида товар сизнинг ҳисобингизда турганлигига ишонч ҳосил қилганингиздан кейин сотиш лозим бўлади.

 

Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган салқин ичимликларни қайтариш ва ҳисобдан чиқариш қандай расмийлаштирилади?

 

– Қайтариш ҳозир бу қандай содир бўлаётган бўлса, шунга ўхшаш тарзда амалга оширилади. Бироқ рақамли маркировкалаш тўғрисидаги ахборотни ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида акс эттириш мажбурий бўлганидан кейин ЭҲФ ва қайтариш чекида қайтарилаётган товарнинг маркировкалаш кодларини кўрсатиш лозим бўлади.

Айланмага киритилганидан кейин товар айланмадан чиқариш тўғрисида хабардор қилиш йўли билан ҳисобдан чиқарилади, буни сотувчи aslbelgisi.uz даги шахсий кабинетда расмийлаштиради. Хабарномада ҳисобдан чиқариш расмийлаштирилган бухгалтерия ҳужжатининг рақами ва санасини кўрсатиш керак. Сабаблар турлича бўлиши мумкин – яроқсиз маҳсулот, яроқлилик муддатининг ўтганлиги, намойиш қилинадиган намуналар ва ҳоказо. Эътиборингизни шунга қаратмоқчиманки, буни рақамли маркировкалаш кодларини ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш мажбурий бўлгандан кейин амалга ошириш лозим бўлади.

Прочитано: 146 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика