Norma.uz
Газета СБХ / 2024 год / № 08 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) «Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 2526-1

Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 14 октябрдаги 95-сон «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) «Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2526, 2013 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 620-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Д.КУЧКАРОВ.

Тошкент ш.,

2024 йил 23 январь

100-сон.

ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 23 январдаги 100-сон буйруғига
ИЛОВА

«СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (4-СОНЛИ СММС) «СОЛИҚҚА ОИД НИЗОНИ СУДГАЧА ҲАЛ ҚИЛИШ ДАВОМИДА ВА СУДДА МИЖОЗНИНГ (ИШОНЧ БИЛДИРУВЧИНИНГ) МАНФААТЛАРИНИ КЎЗЛАБ ВАКИЛЛИК ҚИЛИШ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚҚА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:».

2. Илованинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) (бундан кейинги ўринларда стандарт деб юритилади) солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш тартибини белгилайди.».

 

*Ушбу буйруқ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.02.2024 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 88 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика