Norma.uz
Газета СБХ / 2023 год / № 43 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Божхона учун электр энергияси алоҳида шартларга кўра етказилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2023 йилдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 560-сон қарори қабул қилинди.

 

Ташқи савдо айланмаси ҳажмлари ортиб бораётганлиги, трансчегаравий электрон савдонинг ривожланиши, шунингдек божхона соҳасини тўлиқ рақамлаштиришга эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар шароитларида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва коррупцияга қарши омилларни жорий этиш лозим.

Президентнинг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон Фармонига мувофиқ ҳужжат билан амалдаги НҲҲларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

● электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхатига божхона органларини киритиш;

● инвойс асосида экспорт қилишда олдиндан тўловни 100 фоиздан 50 фоизга тушириш;

● божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни етарли даражада қайта ишлаш мезони асосида ҳосил қилинган қайта ишлаш маҳсулотини божхона ҳудудидан экспорт божхона режимига расмийлаштирган ҳолда олиб чиқиш;

● ташқи савдо операцияларини амалга оширишда шартнома бўйича хорижий ҳамкор мамлакат ўзгариши билан боғлиқ қўшимчаларни божхона юк декларациясида қайд этиш талабини мақбуллаштириш;

● ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ташқи савдо шартномалари маълумотларига қўшимча келишувларсиз ўзгартириш киритиш имкониятини яратиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари ­маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола АБДУАЗИМОВА.

Прочитано: 284 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика