Norma.uz
Газета СБХ / 2022 год / № 38 / Электрон сервислар

Штрих-коди бўйича амалда бўлган МХИК

 

Давлат солиқ қўмитаси Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) Ягона электрон миллий каталогининг янгиланган жадвал кўринишидаги версиясини тақдим этди (t.me/soliqnews/9183). Штрих-кодлар ёрдамида МХИК билан ишлаш имконияти қўшилганлиги асосий янгиликлар жумласига киради.

 

Янги имкониятлардан фойдаланиш учун:

tasnif.soliq.uz сайтига киринг;

«Электрон каталог» бўлимида «Порталда янги» блоки остидаги «Жадвалда кўриш» кўк тугмасига босинг.

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) Ягона электрон миллий каталогининг янгиланган жадвал тарзидаги версияси очилади.

Энг муҳим янгиликлар:

1) товарнинг EAN ноёб рақамлари учун «штрих-код» устуни пайдо бўлди. Уни Каталог оператори қуйидаги ҳолларда тўлдиради:

агар МХИК товар (хизмат)нинг бренди ва атрибутларини ҳисобга олса;

агар мазкур товар товар (хизмат)нинг EAN ноёб рақамига (штрих-кодга) эга бўлса;

2) ҳар бир МХИК юклаб олиш (Каталогнинг ўнг устунида) ва товарнинг қадоғига босиб тушириш мумкин бўлган штрих-код ва ­QR-код тарзида тақдим этилган.

Шу тариқа, «Soliq» мобиль иловасининг «Тасниф» тугмаси функционали ёрдамида қадоқдаги EAN штрих-кодни сканерлаш орқали товарнинг амалда бўлган МХИК кодини олиш имконияти пайдо бўлди.

Ишлаб чиқувчилар EAN кодлари фақат ишлаб чиқарувчилари GS1 уюшмаси аъзоси ҳисобланадиган (аъзолик – ихтиёрий асосда) товарлар (хизматлар)да мавжудлигини ҳисобга олишган. Товар бўйича МХИКни аниқлаш учун максимал қулайлик яратиш мақсадида барча товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар учун электрон каталог оператори ҳар бир МХИКни tasnif.soliq.uzда генерация қилинган штрих-код ва QR-код кўринишида тақдим этган. Қайси бирини қўллаган яхшироқ – штрих-кодними ёки QR-кодними? Умуман қўллаш қанчалик зарур, буни тадбиркорнинг ўзи танлайди.

Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларда мижозларга уларнинг товарлари билан ишлаш учун қўшимча қулайликлар яратиш имконияти пайдо бўлганлиги муҳимдир. МХИК – ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМ чекларининг мажбурий реквизити, шундай экан, товар билан ишлашда уни доим текшириш ва аниқлаштириш зарурати юзага келади.

Янгилик туфайли чекда товарнинг номи ва унинг МХИКни, шунингдек EAN штрих-коди ва рақамли маркировкалашни (агар улар мавжуд бўлса) тўғри кўрсатиши керак бўлган кассирнинг иши ҳам осонлашади.

Умуман, электрон Каталог кўпроқ ахборотга эга бўлади. Яқин вақтда унинг янги устунлари тўлдирилади, уларда қуйидагилар тўғрисида маълумот мавжуд бўлади:

мазкур МХИК билан товарларга қўллаш лозим бўлган ўлчов бирликлари;

товарга бириктирилган солиқ имтиёзлари.

Каталогда имтиёзнинг ID кўрсатилади, у бўйича электрон ҳужжат айланиши операторларининг сайтларидаги маълумотномаларда у тўғрисидаги батафсил маълумотларни топиш мумкин.

Шунингдек, Каталогнинг яна бир бўлими – «Товарнинг тавсифи» (ўнг устундаги ҳавола) тўлдирилади. Унда товар тўғрисида ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумот (хусусиятлари, ишлаб чиқарувчиси ва ҳоказо) билан танишиш мумкин бўлади.

 

Олег ГАЕВОЙ

тайёрлади. 

Прочитано: 186 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика