Корхона харидорнинг ўзи товарни божхона расмийлаштирувидан ўтказиб, ўзи божхона тўловларини тўлаши тўғрисидаги шартларни назарда тутувчи етказиб беришнинг импорт шартномасини жисмоний ёки юридик шахс билан туза оладими?
– Импорт товарни олувчининг ўзи божхона расмийлаштирувини амалга ошириши мумкин.
Корхона етказиб бериш (олди-сотди) шартномасига харидорнинг ўзи товарни божхона расмийлаштирувидан ўтказиб, ўзи божхона тўловларини тўлаши тўғрисидаги шартларни киритиши мумкин. Бунинг учун харидорни импорт қилинадиган товарга импорт контрактида ҳамда товарнинг кузатув ҳужжатларида юкни қабул қилиб олувчи сифатида кўрсатиш лозим бўлади (БК 18-м.).
Товарни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда, агар импортчи ва юкни қабул қилувчи турли шахслар бўлса, БЮДда қабул қилувчининг номи, жойлашган ери (юридик манзили) ва телефон рақами, сўнгра импортчининг қисқача номи ва жойлашган ери (юридик манзили) кўрсатилади. Бунда ҳар қандай манфаатдор шахс тўловчи учун божхона тўловларини тўлашга ҳақли (БК 295-м.; Йўриқноманинг 25-б. 6-кичик б., АВ рақами 2773, 6.04.2016 й.).
Нурали НУРМУҲАМЕДОВ,
«Norma» МЧЖ эксперти.