Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 44 / Божхона

Тажриба алмашиш мақсади ила

 

Куни кеча Германия ҳамкорлик ташкилотининг (ГИЗ) Савдони соддалаштириш ва рақамлаштириш дастури доирасида Давлат божхона қўмитаси делегациясининг Туркияга ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Анқара шаҳар божхона хизмати ва логистика марказида бўлишди. 

 

Сафар давомида ўзбекистонлик божхоначилар экспорт ва импорт товарларини божхона назоратидан ўтказиш, божхона органлари ва назорат қилувчи органлар фаолиятини ташкил этиш, товарларнинг транзити бўйича туркиялик ҳамкасабаларнинг тажрибасини ўрганишди.

Ўзбекистонлик ташувчи компаниялар вакиллари ҳам манфаатли музокаралар ўтказиб, товарларни ташиш жараёнида юзага келаётган муаммолар, нархлар шаклланиши, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш сингари масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Делегациянинг мазкур ташрифи доирасида ўзаро мулоқотларда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, амалдаги божхона тартиботларини янада соддалаштириш, маҳаллий экспортчиларга қўшимча қулайликларни яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

 

Маълумот учун. Анқара божхона хизмати жойлашган логистика марказида Туркия жами экспорт юкларининг 4 фоизи, импорт юкларининг 2 фоизи божхона тартиб-таомилларидан ўтказилади.

Логистика маркази 2010 йилда давлат-хусусий шериклик тартиби асосида ташкил этилган бўлиб, унинг майдони – 70 га.

Божхона хизматида 71 нафар, логистика марказида 2 минг нафар божхона ходими хизмат кўрсатади.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 222 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика