Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 44 / Божхона

Ўзимизнинг мотоциклларда дунё бўйлаб…

 

Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган экспортчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини жойида бартараф этиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари «Elxolding» корхонасига ташриф буюрди.

 

Ташриф давомида корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни, чет элдан импорт қилинаётган хом ашё ва материаллар, хорижга чиқарилаётган тайёр экспорт маҳсулотлари кўздан кечирилди.

Учрашув давомида корхона мутасаддилари билан мулоқот қилиниб, божхона расмийлаштируви давомида муаммолар бор-йўқлиги сўралди, бугунги кундаги меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ўқув-лаборатория жиҳозлари ва электр двигателли уч ғилдиракли юк мотоциклларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган «Elxolding» корхонаси ўз эҳтиёжлари учун 2021 йилда Хитой, Германия, Украина, Россия каби давлатлардан 2 млн АҚШ доллари қийматидаги хом ашё келтирган. Олиб келинган товарлар учун корхонага божхона расмийлаштирувидан 647,5 млн сўм миқдорида божхона имтиёзи қўлланилган. Бу эса тадбиркорга тежаб қолинган маблағларни яна ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга имкон берди.

Корхона йилига 300 комплект ўқув-лаборатория жиҳозлари ҳамда 1 500 дона юк мотоцикллари ишлаб чиқариш қувватига эга. Жорий йил бошидан буён корхона томонидан умумий қиймати қарийб 36 млн долларлик 2,73 тонна маҳсулот Беларуссия ва Қозоғистон каби давлатларга экспорт қилинган. Экспорт географиясини кенгайтириш борасида амалий ишлар олиб борилиб, қўшни давлатларга маҳсулотларни етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, корхона томонидан жорий йилда 500 та электр двигателли юк мотоцикллари бозорга чиқарилган. Корхона ҳозирда 200 см/куб двигателли уч ғилдиракли «ELDOSH EL-200» русумли мотоциклларини ишлаб чиқармоқда.

«ELXOLDING» корхонасида, шунингдек, интерактив сенсор панеллар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, йилига 5 минг дона сенсор панеллар ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу лойиҳа қиймати 41,4 млрд сўмни ташкил этмоқда.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати. 

Прочитано: 242 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика