Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 44 / Солиқ солиш

Оилавий корхона иштирокчисининг дивидендларига солиқ солиш

 

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи оилавий корхона 2018 йил июлда рўйхатдан ўтган, ходимлар сони 2 нафар. Фаолияти давомида тақсимланмаган фойдага эга. Ҳозирда оилавий корхона иштирокчиларига дивиденд тўламоқчи бўляпти. «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ оилавий корхона томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойда иштирокчиларнинг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди.

Оилавий корхона иштирокчиларининг тасарруфига ўтадиган фойдага солиқ солинадими? 

 

Ҳа, оилавий корхона иштирокчиларининг тасарруфига ўтадиган фойдага ЖШДС солинади.

2020 йил 1 апрелга қадар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин оилавий корхона иштирокчиларининг тасарруфида қоладиган фойда суммасига ЖШДС солинмаган (2007 йилги таҳрирдаги СК 179-м. 6-б.). Имтиёз, шунингдек, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунда ҳам қайд этилган бўлган. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу имтиёз амал қилмайди.

Солиқ солиш мақсадларида оилавий корхона иштирокчисига тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади. Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар мулкий даромадлар ҳисобланади. Мулкий даромадларга солиқ агентида ЖШДС солинади, мазкур ҳолатда оилавий корхона солиқ агенти ҳисобланади. Резидентлар учун солиқ ставкаси 5%ни, норезидентлар учун эса – 10%ни ташкил этади (янги таҳрирдаги СК 41-м. 4-қ., 375-м. 2-б., 381-м. 2-қ., 382-м. 1-б., 387-м. 1-қ. 3-б.).

«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди (7.01.2020 йилдаги ­ЎРҚ-601-сон Қонуннинг 5-м.). Айни пайтда Қонуннинг 26-моддаси қуйидагича берилган:

«26-модда. Оилавий корхонага солиқ солиш хусусиятлари

Оилавий корхона қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлайди.

Оилавий корхонанинг фойдаси солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганидан кейин унинг иштирокчилари тасарруфига ўтади».

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 365 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика