Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 40 / Божхона

Туризм соҳасидаги божхона имтиёзлари тўғрисида

 

Туризм, шунингдек аттракционлар ва ускуналар учун амал қилаётган божхона имтиёзлари мавжудми, шуларни айтиб ўтсангиз. Улар ҳақида муайян ҳужжатларга ҳаволалар берган ҳолда батафсил маълумот беришингизни сўраймиз.

 

– Таъкидлаш жоизки, мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, миллий туризм маҳсулотларини жаҳон бозорларида тарғибот қилиш, шунингдек туризм соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу мақсадларда бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган, уларда туризм соҳаси учун имтиёзлар белгиланган:

1) Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (2.12.2016 йилдаги ПФ-4861-сон). Ушбу Фармоннинг 12-бандига мувофиқ юридик шахслар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга кўра меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни (шу жумладан мебель ва инвентарь) олиб кириш учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинади;

2) Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон). Ушбу Фармоннинг 8-банди билан 2022 йилнинг 1 январига қадар:

● тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини – белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни (шу жумладан мебель ва инвентарь) олиб кириш учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари);

● тадбиркорлик фаолияти субъектлари – Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган:

а) ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари 8 та ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситалари;

б) дор (осма) йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек аэростатлар (ҳаво шарлари), моторли қайиқ ва квадроцикллар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра божхона тўловларини тўлашдан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади;

3) Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (13.08.2019 йилдаги ПФ-5781-сон). Ушбу Фармоннинг 9-бандига мувофиқ 2023 йил 1 январга қадар:

● юридик шахслар, уларнинг лойиҳа ташкилотлари, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлари жаҳон стандартларига мос ва зарур маданий кўнгилочар инфратузилмаларига эга гольф мажмуаларини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида – лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни, шу жумладан «Вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб киришда божхона божи ва акциз солиғидан;

● Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, «банжи-жампинг» ва «зиплайн» аттракционларини, бошқариладиган (дирижабл, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, «рафтинг» ва «флайбординг» учун ускуналар, шунингдек, «buggy car», фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган («фудтрак») ер усти транспорт воситалари божхона божи ва акциз солиғидан озод этилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 308 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика