Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 40 / Божхона

ТСОЯЭАТ бўйича саволлар

 

Ташқи савдо операциялари тизими ташкилотлар қўшиб юборилиши муносабати билан расмийлаштирилган қўшимча битимни қабул қилмайди. ИТСВга хат йўлланган. Бу узоқ давом этадиган жараён эканлигини тушунаман.

Уни қандай тезлаштириш мумкин?

 

– Корхоналарни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (ТСОЯЭАТ) қўшиб юборишда ёки қайта ташкил этишда тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналарнинг ҳуқуқий вориси рўйхатдан ўтказилиши лозим. Сўнгра шартнома бўйича ваколатлар ҳуқуқий ворисга ўтказилади, бунда ушбу ҳужжат унинг ЭРИси билан имзоланади.

Бунинг учун:

1) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига хат йўлланиши (унда барча корхоналарнинг СТИРи кўрсатилиши, вазият баён этилиши), унинг нусхасини туман солиқ инспекциясининг кўрсатилган корхоналар ҳақиқатан ҳам тугатилган (қайта ташкил этилган) корхоналарнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши ҳақидаги тасдиқловчи ҳужжати илова қилинган ҳолда ТСОЯЭАТга юборилиши лозим;

2) маълумотлар текширилгандан ва ИТСВ билан келишилгандан кейин ҳуқуқий ворис тизимда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Агар ҳужжатларнинг ҳаммаси жойида бўлса, қўшимча битимни ҳисобга қўйиш жараёни узоқ вақтни талаб қилмайди.

 

* * *

Фирмам импорт контрактлари бўйича фаолият юритиши керак. Илгари ҳеч ҳам импорт контрактлари билан ишланманган.

Импорт контракти қандай тартибда ва қаерда рўйхатдан ўтказилиши ва бунинг учун нималар керак бўлишини айтиб ўтсангиз.

 

– Бунинг учун дастурий таъминот («ТИФ-контракт» ёки «Е-Контракт») ўрнатилиши лозим. Дастур ўрнатилгандан кейин контракт ҳақидаги маълумотларни киритинг, унинг электрон нусхасини шакллантиринг, шахсий ЭРИ билан имзоланг. https://my.gov.uz/ru/service/96 сайтига киринг, контрактни тизимга юборинг ва контрактнинг рўйхатдан ўтказилиши ва идентификация рақами (ИДН) ҳақида хабар келишини кутинг.

https://www.customs.uz/ru/lists/view/132 саҳифасида ДБҚнинг барча ҳудудий бўлинмалари телефон рақамлари ва почта қутиси номлари жойлаштирилган, божхона органлари томонидан тузатишлар киритилишини ёки контрактга қўшимча битимлар тасдиқланишига зарурат туғилганда уларга мурожаат қилиниши лозим.

 

Жавоблар ЎзР Божхона брокерлари уюшмасининг бизнес ҳамкори «SBS-Infosoft» компанияси мутахассислари томонидан тайёрланган.

Прочитано: 282 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика