Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 40 / Божхона

Ҳужжатлардан «тушиб қолган»

 

Юк контейнерида хориждан келтирилган хўжалик моллари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой техник идора» темир йўл божхона постида тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганда юк-кузатув ҳужжатларидан «тушиб қолган» 1 млрд 213,2 млн сўмлик 95 минг дона ошхона жиҳозлари борлиги аниқланди.

 

Яна шу темир йўл чегара божхона пости ходимлари хориждан келтирилган «велосипед» товарлари жамият вакиллари иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада юклар орасида 900 млн сўмлик 51 725 дона велосипед шина ва камералари йўл юк-кузатув хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой» божхона постида хориждан келтирилган 196 400 дона «вазелин» товарлари «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш учун электрон тақдим этилган БЮД ва юк-кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада мазкур ҳужжатларда қиймати 1 млрд 17 млн сўмлик вазелин товарларининг ТИФ товарлар номенклатураси коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 1 млрд 33 млн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 257 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика