Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 40 / Божхона

Матонинг матодан фарқи бор

 

Яна бошқа ҳолатда пойтахт шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда «Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона пости ходимлари ҳамкорлигида хориждан темир йўл контейнерида келтирилган, ҳужжатларга асосан «Трикотаж ва синтетик толали мато» товарлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик давомида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган матолар ўрнига 1 млрд 85 млн сўмлик 135 984 квадрат метр «Парда ва парда матолари» борлиги аниқланди.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 225 млн сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.

Навбатдаги шунга ўхшаш ҳолатда МЧЖлардан бирининг номига келтирилган, юк ҳужжатларида «трикотаж матолар» деб кўрсатилган товарлар божхона кўригидан ўтказилганда, 1 млрд сўмлик 124 444 метр «Синтетик толали мато»лар борлиги аниқланиб, уларга 217 млн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Бошқа ҳолатда «Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона пости ходимлари ўтказган божхона кўригида 1 млрд 640 млн сўмлик 71 минг 848,5 метр квадрат шундай турдаги матолар йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги аниқланди.

Яна бир яширин иқтисодиёт билан шуғулланмоқчи бўлинган ҳолатда юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган 1 млрд 231,7 млн сўмлик 11 900 дона аёллар шими ҳамда 2 780 дона ярим тайёр маҳсулотлар борлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 459 млн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.

Прочитано: 236 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика