Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 40 / Божхона

Қинғир режа «қир ошмади»

 

Божхона органлари божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида товар-моддий бойликларни турли найрангли йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга бўлган уринишларни тизимли тарзда бартараф этиб келмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Чуқурсой» ҳамда «Чуқурсой техник-идора» божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган 2 юк контейнери ҳужжатларда кўрсатилганига мувофиқлиги борасида кўздан кечирилди.

Кўздан кечирув натижасида контейнерларда ҳужжатларда қайд этилган ясси прокатланган темир маҳсулотлари умуман йўқлиги, уларнинг ўрнига 2 млрд 36 млн сўмлик 49 тоннадан зиёд алюминь листлар борлиги фош этилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 380 млн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, товарлар вақтинчалик сақловга олинди.

Прочитано: 365 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика