Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 40 / Амалий бухгалтерия

Ижтимоий солиқ қайтарилишининг ҳисоби

 

Корхонада 25 ёшгача бўлган ходимлар ишлайди. Улар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаларини қайтаришни режалаштиряпмиз.

1. Ижтимоий солиқ қайтарилишининг бухгалтерия ҳисоби қандай амалга оширилади?

2. Қайтариб олинган сумма даромад ҳисобланадими ва унга солиқ солиниши лозимми?

 

1 2021 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Бунда ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади (20.04.2021 йилдаги ПФ-6208-сон Фармоннинг 1-б. «а» кичик б.; 24.07.2021 йилдаги 460-сон ВМҚ).

Корхона ижтимоий солиқни ҳисоблаганида уни тегишли харажатларга киритади. Солиқ суммасини қайтариб олгандан кейин корхона ушбу суммани бошқа операцион даромадлар сифатида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали акс эттириши лозим:

Дт 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

Кт 9390 «Бошқа операцион даромадлар».

 

2 Ҳа, ижтимоий солиқнинг қопланган суммаси солиқ солиш мақсадида даромад деб эътироф этилади. Мазкур даромад илгари чегириб ташланган харажатларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромаддир. Бундай даромад фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м., 3-қ. 14-б., 463-м. 1-қ.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 249 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика