Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 40 / Мутахассис тушунтиради

Халқаро ташишларда қандай солиқлар тўланади

 

Ўзбекистон корхонаси хорижий компания билан товарни Буюк Британиядан Ўзбекистонга ташиш бўйича транспорт хизматларини кўрсатиш учун шартнома тузди. Шартнома бўйича транспорт хизматлари кўрсатиш доимий муассаса ташкил этилишига олиб келмайди. Бундай битимга солиқ солиш тартиби қандай бўлади?

Ушбу саволга ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:

 

Қўшилган қиймат солиғи

Чет эл юридик шахслари, агар хизматларни реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилса, ҚҚС тўловчилари ҳисобланади (СК ­237-м. 1-қ. 3-б.).

Хорижий компаниялар учун Ўзбекистон ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш жойи деб эътироф этилади, агар жўнатиш пункти ва белгиланган пункт Ўзбекистонда жойлашган бўлса. Чет эл юридик шахслари томонидан йўловчиларни, почтани ва юкни ушбу юридик шахснинг доимий бўлмаган муассасаси орқали ташишга доир хизматлар истисно ҳисобланади (СК 241-м. 3-қ. 4-б. «б» кичик б.).

Келтирилган вазиятда жўнатиш пункти – Буюк Британияда, белгиланган пункт эса – Ўзбекистонда. Мазкур вазиятда:

Ўзбекистон транспорт хизматлари кўрсатиш жойи ҳисобланмайди;

хорижий компания ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди;

Ўзбекистон корхонасида транспорт хизматларидан ҚҚС ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича мажбурият юзага келмайди.

 

Фойда солиғи

Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият кўрсатувчи ва (ёки) Ўзбекистондаги манбалардан даромадлар олувчи хорижий ташкилотлар фойда солиғи тўловчилари деб эътироф этилади (СК 294-м. 1-қ. 2-3-б.).

Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва ДМ билан боғлиқ бўлмаган даромадлардан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Бундай даромадларга, бошқалар қаторида, халқаро ташиш бўйича хизматлар киради. Халқаро ташиш деганда йўловчиларни, юкларни, товарларни, шу жумладан почтани дарё ёки ҳаво кемалари, автомобиль ёки темир йўл транспорти орқали, давлатлардан бири Ўзбекистон бўлган турли давлатларда жойлашган пунктлар ўртасида амалга ошириладиган ҳар қандай ташиш тушунилади (СК 351-м. 1-қ., 2-қ. 9-б.).

Агар хорижий юк жўнатувчининг доимий турган жойидаги давлат билан иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисида битим тузилган бўлса, мазкур халқаро шартноманинг қоидалари миллий қонунчилик нормалари устидан устуворликка эгадир (СК 2-м. 2-қ.).

Халқаро ташишдан олинган даромадларга солиқ солишда иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисидаги тегишли битимнинг «Халқаро транспорт» моддасига амал қилиш лозим.

Қоидага кўра, Ўзбекистон билан тузилган иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисидаги шартномаларда халқаро ташишдан олинган даромадлар Ўзбекистонда солиқ тўлашдан озод қилинган. Бунинг учун хорижий ҳамкор солиқ агентига унинг мазкур давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.

СК бундай тасдиқноманинг мажбурий шаклини белгиламайди. Доимий турганлигини, масалан, чет давлатнинг қонунчилигида белгиланган ва ваколатли органи билан тасдиқланган шакл бўйича турган жойи тўғрисидаги маълумотнома билан тасдиқлаш мумкин. Бундай орган иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимда белгиланган.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда апостиль – имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи штамп қўйилган бўлиши керак (агар чет давлат – хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи 5.10.1961 йилдаги Гаага конвенцияси аъзоси бўлса).

 

Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасидаги иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва қийматнинг ошишидан сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенциянинг (Тошкент, 15.10.1993 й.) ­8-моддаси 1-бандига асосан битта Келишилаётган Давлат (Буюк Британия) резиденти томонидан халқаро ташишда кемалар, самолётлар, темир йўл ва автомобиль транспорт воситаларидан фойдаланишдан олинадиган фойдага фақат ушбу Давлатда (Буюк Британияда) солиқ солинади.

 

Ўзбекистон корхонаси солиқ солишдан озод қилишни ёки пасайтирилган солиқ ставкасини, агар даромад олувчи – Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси тузилган давлатнинг солиқ резиденти бўлса, мустақил равишда қўллаш ҳуқуқига эга (СК 357-м. 2-қ.).

Агар халқаро шартнома тузилмаган бўлса, Ўзбекистон корхонаси хорижий ташкилотга даромад тўлашда СК нормаларини қўллашга ва солиқни ушлаб қолишга ҳақли.

 

Хулоса:

хорижий компания томонидан товарни Буюк Британиядан Ўзбекистонга ташишда ҚҚС тўланмайди, сабаби Ўзбекистон хизматлар кўрсатиш жойи деб эътироф этилмайди;

Ўзбекистон корхонаси фойда солиғидан озод этишни қўллашга ҳақли, агар хорижий компания даромад тўлаш санасидан кечиктирмай Буюк Британияда солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этса;

хорижий компаниянинг Буюк Британияда солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон корхонаси халқаро ташиш хизматлари қийматидан 6% ставка бўйича фойда солиғини ушлаб қолиши керак. Акс ҳолда Ўзбекистон корхонаси ушлаб қолинмаган солиқ суммаси ва пеняни бюджетга ўтказиши шарт.

Прочитано: 503 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика