Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 40 / Мутахассис тушунтиради

Моддий наф тарзидаги даромадлар тўланганда ЖШДС қандай ҳисоб-китоб қилинади

 

Моддий наф тарзидаги даромадлар

Aгар сизнинг корхонангиз жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўласа, текинга мол-мулкни топширса ва ҳ.к., у ҳолда жисмоний шахсга бундай ҳақ тўлаш ва мол-мулкни бериш унинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади. Уларга қуйидагилар киради:

1) юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаш, шу жумладан:

● болаларини мактабгача таълим ташкилотларида ўқитиш, тарбиялаш ҳақини тўлаш;

● жисмоний шахсларга берилган уй-жойнинг коммунал хизматлар ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатларини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

● санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулатор даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;

● юридик шахснинг жисмоний шахс даромади бўлган бошқа харажатларини тўлаш;

2) жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб текин, шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича берилган мол-мулкнинг ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати;

3) товарларни (хизматларни) жисмоний шахсларга реализация қилиш нархи ҳамда уларнинг қиймати ўртасидаги салбий фарқ. Қиймат уларни сотиб олиш нархидан ёки таннархидан келиб чиққан ҳолда акциз солиғи ва ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда аниқланади;

4) ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси;

5) жисмоний шахснинг улар олдидаги қарзининг юридик шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари;

6) солиқ агенти томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, жисмоний шахсдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар (СК 376-м.).

Моддий наф тарзидаги даромадларга ЖШДС солинади, бироқ ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадал солиш объекти ҳисобланмайди (СК 403-м.; Низом, АВ рўйхат рақами 1515, 6.10.2005 й.).

Жисмоний шахсга даромад тўлашда сиз солиқ агенти функциясини бажарасиз, яъни солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш бўйича мажбурият сизга юклатилади (СК 386-м. 1-қ.).

Моддий наф тарзидаги даромадларга солиқ солишда, жисмоний шахс сизнинг ходимингиз ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигига эътибор беринг. Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган резидентга – жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўланганда, сиз жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида солиқни ушлаб қолмасликка ҳақлисиз (СК 387-м. 2-қ.).

Аризада жисмоний шахс қуйидагиларни баён қилиши лозим:

● даромад тўланганда ЖШДСни ушлаб қолмаслик тўғрисидаги илтимосни;

● декларация асосида унинг ўзи солиқни мустақил рвишда тўлаб беришини.

 

Вазият. Корхона ходимага боласини мактабгача таълим муассасасида тарбиялаш ҳақини тўлади

Корхона меҳнат шартномасига асосан ходимага боласини мактабгача таълим муассасасида тарбиялаш ҳақини тўлади. Январь учун тўланган ҳақ суммаси 245 минг сўмни ташкил этади.

Тўланган сумма ходиманинг жами даромадига киритилади ва унга ЖШДС солиниши лозим (СК 376-м. 1-б.). ЖШДС суммаси 29 400 сўмни (245 000 х 12%) ташкил этади. Моддий наф тарзидаги даромадларга ижтимоий солиқ солинмайди. Ҳисобланган моддий наф тарзидаги даромадлар суммаси фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 3-б.).

 

Вазият. Корхона у билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоий шахсга моддий наф тарзида даромад тўлади

Корхона жисмоний шахсга хусусий клиникада даволаниши учун 3 млн. сўм тўлади. Ушбу тўлов жисмоний шахс учун моддий наф тарзидаги даромад бўлиб ҳисобланади (СК 376-м. 1-қ.). Корхона солиқ агенти сифатида даромадни тўлаш чоғида 360 000 сўм миқдорида ЖШДСни ушлаб қолиши керак. Жисмоний шахс солиқни мустақил равишда тўлаш ҳуқуқидан фойдаланишга қарор қилди ва бу ҳақда ариза берди (СК 387-м. 2-қ.).

Ушбу ҳолатда корхона 3 млн. сўм миқдоридаги барча суммани клиниканинг ҳисоб рақамига ўтказади ва солиқ агенти сифатида, солиқ даври (йили) тугаганидан кейин 30 кун ичида ДСИга тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши шарт (СК 389-м. 1-қ.).

Мазкур маълумотномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатасиз. Маълумотнома коди – 11102_5.

 

Маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги муддати – даромадни тўлаш амалга оширилган йилдан кейинги йилнинг 30 январи.

 

Ходимга даволаниш учун тўловни қандай расмийлаштириш ва ЖШДСни қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

Агар корхона даволанишга муҳтож бўлган ходим ёки унинг болаларига ёрдам бермоқчи бўлса, у ҳолда буни қуйидагилар асосида амалга ошириш лозим:

● ходимнинг харажатларни тўлаб бериш тўғрисидаги раҳбар номига тақдим этилган аризаси;

● соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома, хизматлар ҳақини тўлаш учун счёт ва бошқалар).

Даволаниш (тиббий хизматлар) учун тўлов тўланганлигини раҳбарнинг буйруғи билан расмийлаштиринг. Буйруқда харажатлар суммасини ва уларни тўлаш усулларини акс эттиринг.

Сиз ходимнинг даволаниш харажатларини тўлашга ҳақлисиз:

● соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш орқали;

● соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағларини бевосита ходимга бериш орқали;

● ходимнинг банкдаги ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш орқали (СК 378-м. 3-б.).

Агар ходим нақд пулларни олиб кетадиган ҳолатда бўлмаса, улар унинг ота-онасига ёки оила аъзоларига берилиши мумкин.

 

Ходимга нақд пулларни беришда ёки унинг банкдаги ҳисоб рақамига маблағларни ўтказишда, тиббиёт хизматлари учун тўловни тасдиқловчи ҳужжатларни сўраб олинг. Булар касса чеки ёки терминал чеки бўлиши мумкин.

 

Маблағлар мақсадли сарфланганлигини тасдиқловчи ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, солиқ органлари имтиёзлар қўлланилишининг ҳаққонийлигини тан олмасликлари мумкин.

 

Солиқ оқибатлари

Иш берувчининг стационар ва амбулатор тиббий ёрдам учун харажатлари ходимнинг моддий наф тарзидаги даромадларига киритилади (СК 376-м.1-қ.) Улар қуйидагиларга тортилмайди:

● ЖШДС (СК 378-м. 3-б.);

● ижтимоий солиқ (СК 403, ­404-м.).

Ушбу харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 3-б.).

 

Сиз қуйидаги ҳолатларда ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эгасиз:

маблағлар ходимнинг ёки унинг болаларининг тиббий хизматлар учун тўланган ва сарфланган бўлса;

харажатлар суммаси ва уларнинг мақсадли сарфланганлиги юзасидан тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса.

Кўрсатилган ёрдам миқдоридан қатъи назар сиз солиқ имтиёзларини қўллашингиз мумкин, мазкур ҳолатда суммалар бўйича меъёр белгиланмаган. Тиббий хизматларни тўлаб бериш учун асос бўлиб ҳисобланмиш, соғлиқни сақлаш ташкилотларининг ҳужжатлари, маблағларни тўлаб бериш амалга оширилган санадан илгариги саналарда расмийлаштирилган бўлиши керак.

 

Солиқ ҳисоботида акс эттириш

Соғлиқни сақлаш муассасаси ҳужжатларига асосан тўлаб берилган, тиббий хизмат харажатларининг суммасини қуйидагича акс эттиринг:

● ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида (4-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.):

012-сатрида;

2-иловасининг 0301-сатрида, имтиёзнинг банди ва мазмунини танлаш орқали;

6-иловасида;

● Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 2-«Харажатлар» иловаси 0118-сатрининг 3 ва 4-устунларида (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.).

 

Бухгалтерия ҳисоби

Бухгалтерия ҳисобида даволаниш харажатлари қуйидагича акс эттирилади:

● соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоб рақамига тўлов ўтказилганда:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

 

дебет

 

кредит

 

Даволаниш (тиббий хизматлар) учун маблағлар ўтказилди

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ходимнинг даромади ҳисобланадиган даволаниш (тиббий хизматлар) юзасидан корхонанинг харажатлари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»*

 

Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан хизматлар кўрсатилди

 

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»*

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ёки 6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Аввал ўтказилган аванс ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ёки 6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

 

 

● банкдаги ҳисобрақамига маблағлар ўтказиб берилганда:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ходимнинг банкдаги ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказилди (тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш шарти билан)

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ходимнинг даромади ҳисобланадиган даволаниш (тиббий хизматлар) юзасидан корхонанинг харажатлари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»*

 

Ходимга аввал берилган бўнак ҳисобга олинди (тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда)

 

6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»*

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

 

 

*Счётлар иш режасига 6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» счётини киритиш тавсия этилади.

Умид ҲАМРОЕВ,

Молия вазирлиги бўлим бошлиғи,

Олег ЦОЙ, 

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 600 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика