Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Тошкент-товар» божхона пости ходимлари хориждан келтирилган 3 та «Экскаватор» махсус транспорт воситаларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди. Кўрик давомида ҳужжатларда «Ғилдиракда ҳаракатланувчи экскаватор-юклагич» деб кўрсатилган махсус транспорт воситалари аслида «Ғилдиракда ҳаракатланувчи тўлиқ бурилишли экскаватор» махсус транспорт воситалари эканлиги аниқланди.
Натижада мазкур транспорт воситаларининг ТИФ ТН кодлари ҳам нотўғри таснифланганлиги сабабли махсус транспорт воситаларига 345, 6 млн сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда бу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.