Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 735-сон қарорига мувофиқ юртимизда 22 сентябрь «Автомобилсиз кун» сифатида нишонланади.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларидан ихтиёрий равишда воз кечилди.
Акция доирасида бошқарма раҳбарияти, бўлим ва гуруҳ бошлиқлари шахсий намуна кўрсатиб, иш жойларига ихтиёрий равишда пиёда ёки велосипедда келишди ҳамда «carfreeday_uzbekistan», «shaxsiynamunako`rsat», «avtomobilsizbirkun» хештеглари остида тарғибот акцияларида фаол иштирок этишди.
Бу каби акциялар мамлакатимиз аҳолисининг соғлиғини сақлаш, қолаверса фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатмаган ёки ҳужжатларда нотўғри маълумотларни кўрсатган ҳолда республикамизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган ҳаракатлар учраб туради.